Рапс (Брассиcа напус вар. напус) — карамдошлар оиласининг Брассиcа авлодига мансуб бир йиллик мойли ва емхашак экини ҳисобланади. Милоддан аввалги 4 минг йилликда ҳам экилган. Европада ХИВ асрдан экила бошлаган ва ҳозир асосий мойли экинидир. Ўзбекистонда оралиқ экин сифатида экилади. Кузги (В. биннис) ва баҳорги (В. аппуа) гуруҳи бор. Илдизи дуксимон, пояси сершоҳ, бўйи 50—150 смгача бўлади. Барглари ғуж, бандли, кам тукли. Тўпгули 25—40 та, гули шингил. Гуллари майда, сариқ, баъзида оқ тусли. Меваси узун (5—10 см), камбар (3-4 мм) қўзоқ. Дони шарсимон, ранги оч қорамтир. 1000 дона уруғи вазни 3—7 г. Р. узун кун ўсимлигидир. Уруғи 1—3° да униб чиқади, 15—20° да яхши ўсиб ривожланади. Кузги Р.нинг вегетация даври 270— 300 сутка, баҳрргисиники 95—ПО сутка. Четдан чангланади. Р. уруғи таркибида 32—50% мой, 23% оқсил мавжуд. Мойи овқатга, шунингдек, маргарин, совун ишлаб чиқаришда, тўқимачилик ва саноатнинг бошқа тармоқларида ишлатилади. Кунжараси чорва учун яхши озуқа. Қаторлаб ёки кенг қаторлаб, 2—4 см чуқ.ка экилади. Совуққа чидамлилиги паст, қишда кучли совукдар бўлмайдиган минтақаларда экилади. Ривожланишининг бошида намга талабчан. Чорва моллари учун яхши озуқабоп экин ҳисобланади. 150 с/га дан тортиб 250 с/гача кўк масса беради. Асалширали ўсимлик. Р.ни оралиқ экин сифатида ўзини ёки турли экинларга аралаштириб экиш мумкин. Ўзи экилганда экиш нормаси 12-15 кг/га, жавдар билан аралаш экилганда 8-10 кг/га. Дони бўйича ҳосиддорлиги 15—25 с/га.

Асосий зараркунандалари: Р. арракаши, Р. баргхўри, карам оқ қурти, Р. гулхўри, яширин ҳартумлилар. Касалликлари: алтернариоз, сохта кул касаллиги.

Кураш чоралари: ерни кузда шудгор қилиш, бегона ўтларни гербицидлар билан йўқотиш, экинларга инсектицидлар сепиш.

[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил