РедҲаcк — 1997-йилда ташкил этилган турк марксист-ленинчи хакерлари гуруҳи[1]. Гуруҳ Олий Таълим Кенгаши, Туркия полиция кучлари, Туркия армияси, Т.К. Телеком ва Миллий разведка ташкилоти каби муассасаларнинг веб-сайтларини бузиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олган[2]. Гуруҳнинг асосий аъзолиги ўн икки кишидан иборат дея такидланади[3]. РедҲаcк террористик ташкилот сифатида айбланган илк хакерлар гуруҳидир ва ҳозирда дунёдаги қиридувдаги хакерлар гуруҳларидан биридир[4].

2012-йилгача

  • 2010-йил: Ҳиндистон Полиция Департаментининг Йўл Хизматлари халқаро тизимини бузиш ва барча жарималарни ўчириш.
  • 2000-йил: CCТВ тизимини бузиш ва декодлаш.
  • 2010-йил, 2-июл: Сивас қирг'ини хотираси учун гуруҳ 256та ҳукумат ва юзлаб диссидент веб-сайтларини бузиб киради. Ички ишлар вазирлиги ҳам зарар кўрган веб-сайтлар орасида бўлган[5].
  • 2011-йил, 2-июл: 1000 дан ортиқ веб-сайтларни бузиш[6], жумладан, Аднан Октарнинг веб-сайтлари ва Сивас қирғини хотирасига қаратилган диссидент веб-сайтларини бузиб кириш[7].

2012-йил

  • 2012-йил 22-феврал: 350га яқин полиция веб-сайтини бузиб киради ҳамда ички маълумотларни ошкор қилиб юборади[8].
  • 2012-йил 6-март: Туркия Миллий полицияси ходимларига тегишли 900 ёзма рақамлар, исмлар, электрон почта манзиллари ва пароллар гуруҳ томонидан интернетда чоп этилади. Гуруҳ ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ беради: „Биз Анқара полициясидан Текел ишчиларига нисбатан шафқацизлиги ва фуқароларни ўзбошимчалик билан қора рўйхатга киритганликлари учун хафа бўлдик. Ҳамма унутиши мумкин, лекин коммунистлар унутмайдилар.“[9].
  • 2012-йил 22-апрел: Туркия Ички ишлар вазирлигининг саҳифаси бузиб кирилган[10].
  • 2012-йил 27-апрел: ДДоС ҳужуми натижасида турк провайдери бўлмиш ТТНет интернети секинлашади. Телекоммуникация ва алоқа вазирлиги матбуот котиби бу ҳужумни тасдиқлайди, бироқ инфратузилмага зарар етганини рад этади[11].
  • 2012-йил 2-май: Қуруқлик кучлари қўмондонлиги тизимига бузиб кириш орқали гуруҳ Туркия Қуролли кучлари шахсий маълумотларини сиздирииб чиқаришади[12].
  • 2012-йил 3-май: Таълим вазирлиги лойиҳаси билан бошланган ўқувчининг заҳарланишига жавобан гуруҳ сут етказиб берувчи мас’ул компанияларнинг веб-сайтларини бузиб киришади[13].
  • 2012-йил 14-май: Оналар кунида гуруҳ Оила ишлари вазирлиги веб-сайтини бузиб, Туркиядаги аёллар ҳуқуқлари даражаси танқид қилинган хабар қолдиришади[14].
  • 2012-йил 29-май: Иш ташлашни қўллаб-қувватлаган гуруҳ Турк Ҳаво Йўллари веб-сайтини ўчириб ташлашади. Ҳозирги транспорт, денгизчилик ва коммуникация вазирлиги вазири Бинали Йилдирим ҳужумни тасдиқлайди, аммо зарарни инкор этади[15].
  • 2012-йил 3-июл: Гуруҳ Ташқи ишлар вазирлигининг мақсадли файл алмашиш тизими, хорижий дипломатларнинг шахсий гувоҳномаларини ошкор қилиб юборади. Айтиш жоизки, гуруҳ ҳозиргача ошкор этилмаган 65 гигабайтлик ички файлларни ҳам ўғирлашга муваффақ бўлган[16].
  • 2012-йил 16-июл: РедҲаcкни қўллаб-қувватлаган журналистлар ва академикларга қарши таҳдидларга муносабат сифатида гуруҳ 2012-йил 22-февралда Анқара Хавфсизлик бошқармасининг ички тизимидан ўғирланган 77 мегабайт ҳажмли матн файлини сиздиради ва турк полицияси ахборот берувчилар шахсини ошкор қилади[17].
  • 2012-йил 29-октабр: Дин ишлари бўйича раислик веб-сайтини бузиб ташлаган гуруҳ ҳукуматни ва Фатҳуллоҳ Гуленни танқид қилиш учун хабар қолдиради[18].
  • 2012-йил 2-октабр: Давлат харидлари агентлиги веб-сайтини бузиб киришади, Адолат ва Тараққиёт партиясини 1 сентга сотиш бўйича таклиф эълон қилишади[19].
  • 2012-йил 7-декабр: Молия вазирлиги тизимини бузиб кирган ушбу гуруҳ зобитлар учун маошни оширишни эълон қилади[20].
  • 2012-йил 25-декабр: Гуруҳнинг „ёрдами“ билан ҳукумат педофилия билан шуғулланувчи шахсларни ҳибсга олишга муваффақ бўлади. Бунга қўшимча равишда уларнинг Тwиттер аккаунтлари ҳам тўхтатилади[21].

2013-йил

  • 2013-йил 8-январ: Олий таълим кенгаши веб саҳифасини иккинчи марта бузган гуруҳ 60.000 дан ортиқ файлни ўғирлашади. Борган сари кўпроқ файллар ошкор этилиши билан гуруҳ турли таълим муассасаларида, жумладан Истанбул университети, Бурсадаги Улудаг' университети, Мармара университети, Cукурова университети ва Туркиядаги бошқа кўплаб университетлардаги коррупсия ҳолатларини исботлайди. Ушбу бузилишдан бир неча кун олдин Олий Таълим Кенгаши Телекоммуникация ва Алоқа вазирлиги томонидан кибер ҳужум синовининг бир қисми бўлганлигини рад этади[22].
  • 2013-йил 26-феврал: Гуруҳ Анқара мери Мелиҳ Гöкçэк ҳақидаги файлларни ошкор қилади. Маълумотлар шахсий информациялар, шунингдек, активлардан иборат эди[23].
  • 2013-йил 22-март: РедҲаcк Анонймоус-ни қўллаб-қувватлаш учун Анқара шаҳар ҳокимиятининг веб-сайтини ўчириб ташлайди[24].
  • 2013-йил 23-март: Анонймоус билан ҳамкорликда гуруҳ Моссад веб-сайтини ўчириб ташлашга муваффақ бўлади[25].
  • 2013-йил 5-май: Туркияда 1-май куни намойишчиларга қарши Истанбул губернаторлигининг шафқациз ҳаракатларига жавобан гуруҳ Истанбул губернаторлиги веб-сайтини бузиб, губернатор Вали Мутлуга хабар қолдиради[26].
  • 2013-йил 11-май: Ҳатай вилоятининг Рейҳанли шаҳридаги портлашларга реаксия сифатида гуруҳ Ҳатай губернатори мотам эълон қилади[27].
  • 2013-йил 22-май: Гуруҳ ҳужум ҳақидаги ҳужжатларни эълон қилади ва улар Жандарм разведка бошқармасига тегишли эканлигини даъво қилади. Ҳужжатларга кўра, портлаш ҳукуматнинг даъволарига зид равишда Суриядаги Ал-Қоидага алоқадор исёнчи гуруҳлар томонидан режаланган. ЖДП вице-президенти Ҳусейин Челик, ҳужжатлар хакерлик йўли билан қўлга киритилмаганини, балки сиздирилганлигини ва уларнинг мазмуни Рейҳанли портлашлари билан боғлиқ эмас, балки бошқа бир алоқаси бўлмаган портлаш билан боғлиқлигини ва бунинг учун эҳтиёт чоралари кўрилганини билдиради. 24-май куни оддий аскар Утку Кали ҳужжатларни ошкор қилганликда айбланиб, ҳибсга олинади. РедҲаcк Кали билан алоқадорлигини рад этади. Кали 11-ноябр куни озодликка чиқади[28].
  • 2013-йил 26-май: Европа Иттифоқи ишлари бўйича амалдаги вазир Эгемен Баğış'нинг почта ёзишмалари ошкор бўлади[29].
  • 2013-йил 1-июн: Турк депутатларига нисбатан сукут сақлашга норозилик билдириш мақсадида гуруҳ ўз блогида депутатлар ва уларнинг турмуш ўртоқларининг[30] телефон рақамларини сиздирди.[31] Бу Анонймоус ва РедҲаcк ўртасидаги ҳамкорлик бўлган #ОпТуркей байроғи остидаги хакерликларнинг узоқ тарихининг бошланиши эди[32].
  • 2013-йил 8-июн: Полициянинг намойишчиларга нисбатан шафқацизлик ҳолати учун норозилик билдириш учун гуруҳ Истанбулдаги барча вилоят полиция бошлиқларининг телефон рақамларини ошкор қилди. Оқиш шунингдек, полиция ходимлари ҳар бир аралашувни камера ёрдамида рақамли сақлашга мас’ул эканлиги ҳақидаги ички хабарни ўз ичига олган[33].
  • 2013-йил 12-июн: Полиция ходими томонидан отиб ташланган Этҳем Сарисüлüкнинг ўлимига муносабат сифатида РедҲаcк Анқара полиция бошқармаси веб-сайтини ўчириб ташлайди[34].
  • 2013-йил 17-июн: Гуруҳ Қишлоқ хўжалиги вазири ва тадбиркорлар ўртасидаги учрашувни ўз ичига олган аудиони сиздириб чиқаради[35].
  • 2013-йил 28-июн: РедҲаcк Истанбул вилояти махсус маъмурияти веб сайтини бузиб, фойдаланувчи маълумотларини ошкор қилади ва ўз издошларини ўзларини эркин ҳис қилишга чақиради[36].
  • 2013-йил 2-июл: Гуруҳ Сивасдаги қирғинни хотирлаш учун Сивас вилоят махсус бошқармаси веб-сайтини бузиб, муваффақиятли ўчириб ташлади[37].
  • 2013-йил 3-июл: Гуруҳ Дин ишлари бўйича раисликни бузиб, фойдаланувчи маълумотларини ошкор қилди ва Тwиттердаги ўз издошларини нарсаларни ўзгартириш учун эркин бўлишга чақирди.[38]
  • 2013-йил 14-август: Гуруҳ Адана шаҳар ҳокимлиги сув ва канализация бошқармасини бузиб, фойдаланувчи маълумотларини сиздириб юборди ва ўз издошларини нарсаларни ўзгартиришга чақирди.[39]
  • 2013-йил 23-август: Туркия Муниципалитетлари Иттифоқи веб-сайтини бузиб, фойдаланувчи номлари ва паролларини ошкор қилиш. Ҳужум Гези намойиши қурбонларидан бири бўлган Али Исмоил Коркмаз ва Утку Калига бағишланади, улар фикрича, Рейҳанли портлашлари билан боғлиқ ҳужжатларни ошкор қилмаган ва гуруҳга аъзо бўлмаган.[40]
  • 2013-йил 5-сентабр: Гуруҳ ҳуқуқ-тартибот органларига Гези намойиши қурбонлари ва 1-май куни Истанбулда полиция томонидан оғир яраланган Дилан Алпни эслатиш учун Туркия Миллий полициясининг веб-сайтини ўчириб ташлади.[41]
  • 2013-йил 11-сентабр: Гези намойиши чоғида полиция зўравонлиги қурбонларидан бири бўлган туркиялик намойишчи Абдулла Комертни ўлдирган полиция ходимларининг исмлари ёзилган ҳужжатлар эълон қилинди. Оқибатда полиция ходимларининг исм-шарифлари, уларнинг жойлашуви, санаси ва вақти кўрсатилган.[42]
  • 2013-йил 14-октабр: Гуруҳ Туркия давлат корхоналари иттифоқининг веб-сайтини бузиб ташлайди[43].
  • 2013-йил 22-октабр: Гуруҳ Тор тармоғида Туркиянинг Европа Иттифоқи ишлари бўйича собиқ вазири Эгемен Багиш билан боғлиқ 18 та ҳужжатни эълон қилди. Ҳужжатларда Багишнинг даромадлари, хорижлик мулозимлар билан мулоқотлари, кундалик фаолияти, расмий учрашувлари билан бир қаторда унинг ваколатидан суиистеъмол қилингани ҳам фош қилинади[44]
  • 2013-йил 25-ноябр: Гуруҳ аъзолигида айбланган 14 киши панжара ортида ўтирган пайтда РедҲаcк бузиб кирган ва Туркия Буюк Миллат Мажлиси веб-сайтида хабар қолдиради[45].
  • 2013-йил 2-декабр: Тайланнинг қайта-қайта ҳибсга олинишига жавобан РедҲаcк Орду Адолат ва Тараққиёт партиясининг веб-сайтини бузиб ташлайди[46].

Ҳибсга олишлар

2012-йил 23-март: Анқара Бош прокурорининг РедҲаcк’га қарши ўтказган операцияси натижасида 17 кишидан етти нафари ҳибсга олинади. Гуруҳ ўз баёнотида ҳибсга олинганларнинг гуруҳ билан алоқаси йўқлигини даʻво қилган[47].

2012-йил 5-июлда: Республика бош прокурори РедҲаcкни „қуролли сепаратистик террорчи ташкилот“ сифатида баҳолаш учун ариза беради[48].

2012-йил 8-октабрда: 5-июлдаги ариза қабул қилинади ва прокурор айбланувчилар учун тахминан 8,5 йилдан 24 йилгача жазо қўлланиши сўраб мурожаат қилади. Ҳибсга олинган етти кишидан тўрт нафари қўйиб юборилганидан кейин ҳам 3 нафар талаба ҳибсда қолади. Иш 2012-йил 26-ноябрига қолдирилади[49].

2012-йил 26-ноябр: Гуруҳ аъзолиги бўйича айбланган уч талаба озодликка чиқарилади. Суд ишни 2013-йил 26-февралга қолдирилади[50].

2013-йил 26-февралда: Суд ишни 2013-йил 3-июнга қолдиришга қарор қилади. Бунга бош судянинг "ишнинг ИТ қисми учун зарур бўлган мутахассисларни" қидираётгани сабаб бўлади[51].

2013-йил 9-майда: Анқара Бош прокурорининг ўринбосари Терроризмга қарши қонунга мувофиқ РедҲаcк ҳаракатлари „зўравонлик билан боғлиқ эмас“ ва юрисдикциянинг йўқлиги сабабли Бош прокурор ишни Кибер жиноятлар бўйича тергов бўлимига топширади[52].

2013-йил 25-май: Гуруҳ томонидан 11-май куни Рейҳанли портлашларига Туркия ҳукуматининг бепарволигини исботловчи махфий ҳужжатлар ошкор қилинганидан сўнг, ўша пайтда Амасия қўмондонлигида хизмат қилган оддий аскар Утку Кали ҳибсга олинди. Кали хакерлар гуруҳининг аъзоси эканлигини ва ҳужжатларни ошкор қилганини рад этганидан сўнг, у қўйиб юборилади[53].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Мархист РедҲаcк Гроуп Думпс Идентитиэс оф Туркей'с Полиcе Информанц Онлине“ (2012-йил 16-июл). 2016-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-ноябр.
  2. ↑ „Гроупс ҳаcк МİТ, ТФФ, полиcе департмент'с wебсите | Генерал | Wорлдбуллетин Неwс“. Wорлдбуллетин.нет (2012-йил 19-июл). 2013-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  3. ↑ „РедҲаcк'ин лидери 'Şирин Баба' çıктı! - Тüркие Ҳаберлери“. Радикал (2012-йил 26-апрел). 2013-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  4. ↑ „РедҲаcк ҳаcкс инто Туркей'с Элеcтриc Дистрибутион cомпанй wебсите, делете биллс wортҳ 1.5 триллион Туркиш Лира“ (2014-йил 14-ноябр). 2015-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-ноябр.
  5. ↑ „РедҲаcк Сивас Эйлеми Сонуc Билдириси: "Санал Девлети Йиктик!"“ (тр). İстанбул Индймедиа. 2014-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  6. ↑ „ЭэҲГҲж8г“. www.пастебин.cом (2011-йил 2-июл). 2014-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  7. ↑ „РедҲаcк 2 Теммуз иçин ҳаcкледи | соЛ Ҳабер Порталı“. Ҳабер.сол.орг.тр (2011-йил 4-июл). 2014-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  8. ↑ „'Тутуклу' РедҲаcк 350 ситейи ҳаcк'леди - Тüркие Ҳаберлери“. Радикал (2012-йил 30-март). 2014-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  9. ↑ „РедҲаcк Леакс Дата фром Туркиш Натионал Полиcе“. Неwс.софтпедиа.cом (2012-йил 6-март). 2014-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  10. ↑ „Редҳаcк такес доwн Туркиш Интериор Министрй wебсите - СCИЭНCЕ & ТЕCҲНОЛОГЙ“. Ҳурриетдаилйнеwс.cом (2011-йил 13-сентябр). 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  11. ↑ „Тüркие'де интернет кесинтиси, İстанбул, интернет яваş, интернетте кесинти, ТТНЕТ, Редҳаcк, Тüрк Телеком - Эн Сон Текноложи Ҳаберлери - ҲТЕкономи“. Экономи.ҳабертурк.cом (2012-йил 27-апрел). 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  12. ↑ „Ҳабер : Редҳаcк яптı йине япаcаğıнı! ҳабери“. Интернетҳабер.cом (2012-йил 12-июн). 2012-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  13. ↑ Мйнет. „Бозук Сüте Редҳаcк Тепки Верди Ҳабери ве Сон Дакика Ҳаберлер Мйнет“. Мйнет.cом. 2014-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  14. ↑ „Аиле Баканлığı'нı РедҲаcк ҳаcкледи - Миллиет Ҳабер“. Миллиет.cом.тр (2012-йил 14-май). 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  15. ↑ „ТҲЙ'нин ресми ситеси ҳаcкленди - CНН ТÜРК“. Cннтурк.cом (2012-йил 29-май). 2012-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  16. ↑ „РедҲаcк дисcлосес ИДс оф фореигн дипломац ин Туркей - СCИЭНCЕ & ТЕCҲНОЛОГЙ“. Ҳурриетдаилйнеwс.cом (2011-йил 13-сентябр). 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  17. ↑ „РедҲаcк Ревеалс Идентитиэс оф Туркиш Полиcе Информанц“. Неwс.софтпедиа.cом (2012-йил 16-июл). 2014-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  18. ↑ „РедҲаcк Диянет'и Ҳаcкледи“. бианет. 2012-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  19. ↑ „РедҲаcк, КİК'ин ситесине салдıрдı - Ҳüрриет ГÜНДЕМ“. Ҳурриет.cом.тр. 2014-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  20. ↑ „'РедҲаcк'тен мемура зам! - Миллиет Ҳабер“. Миллиет.cом.тр. 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  21. ↑ „Педофиллери Тüрк ҳаcкер'лар якалаттı - Ҳüрриет ПЛАНЕТ“. Ҳурриет.cом.тр (2012-йил 25-декабр). 2012-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  22. ↑ „Туркей'с Cоунcил оф Ҳигҳер Эдуcатион Ҳаcкед бй РедҲаcк, 60,000 Доcуменц Леакед“. Неwс.софтпедиа.cом (2013-йил 10-январ). 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  23. ↑ „Редҳаcк'тен şок Мелиҳ Гöкçэк белгелери - CНН ТÜРК“. Cннтурк.cом. 2013-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  24. ↑ „Пекин'де панда пазарлığı - Ҳüрриет Анкара Анасайфа“. Ҳурриет.cом.тр. 2013-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  25. ↑ „İсраил гизли сервиси çöктü - Ҳüрриет ТЕКНОЛОЖİ“. Ҳурриет.cом.тр (2013-йил 23-март). 2013-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  26. ↑ „Редҳаcк İстанбул Валилиğи'ни ҳаcкледи - Ҳüрриет ГÜНДЕМ“. Ҳурриет.cом.тр. 2013-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  27. ↑ „Редҳаcк'тен 'Улусал яс' тепкиси - Ҳüрриет ГÜНДЕМ“. Ҳурриет.cом.тр. 2013-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  28. ↑ Правеэн Кашяп. „Сеcрет Милитарй Доcуменц оф Туркей'с Рейҳанли эхплосион wас ҳаcкед анд Леакед онлине бй РедҲаcк“. Ҳаcкерснеwсбуллетин.cом (2013-йил 22-май). 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  29. ↑ Майıс 28, 2013. „Редҳаcк'тен сон бомба- Сöзcü Газетеси“. Созcу.cом.тр (2013-йил 28-май). 2014-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  30. ↑ „Редҳаcк' векиллери ҳаcкледи! | ГАЗЕТЕ ВАТАН“. Ҳабер.газетеватан.cом. 2014-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  31. ↑ „#РедЛеакс РедҲаcк Белгелери.. Кизил Ҳаcкерлар - 1997-2013: ТБММ çалışанларı, Миллетвекиллери ве Эşлеринин Эв, Cеп, иşери Нумаралари - РедҲаcк“. Редлеакс.блогспот.де. 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  32. ↑ „Анонймоус Суппорц Гези Ресистанcе - энглиш“. Бианет.орг. 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  33. ↑ „İстанбул Эмниети'ни Редҳаcк вурду - Миллиет Ҳабер“. Миллиет.cом.тр. 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  34. ↑ Правеэн Кашяп. „Полиcе Департмент Wебсите оф Анкара (Cапитал оф Туркей) ҳас беэн такен доwн бй РЕДҲАCК“. Ҳаcкерснеwсбуллетин.cом (2013-йил 12-июн). 2014-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  35. ↑ „Тарıм Баканı, АКП'лилер ве İş Адамларı Арасıнда Геçэн Топлантıн Сес Кайдı - РедҲаcк“. ЁуТубе. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  36. ↑ „РедҲаcк, İл Öзел İдаре'йи ҳаcкледи - Ҳüрриет ТЕКНОЛОЖİ“. Ҳурриет.cом.тр. 2013-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  37. ↑ „Редҳаcк Сивас Катлиамı иçин ҳаcкледи | соЛ Ҳабер Порталı“. Ҳабер.сол.орг.тр (2013-йил 2-июл). 2013-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  38. ↑ „Şимди де Диянет'и ҳаcкледилер - Ҳüрриет ТЕКНОЛОЖİ“. Ҳурриет.cом.тр. 2013-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  39. ↑ „Адана'да РедҲаcк алармı - Ҳüрриет ГÜНДЕМ“. Ҳурриет.cом.тр. 2014-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  40. ↑ Правеэн Кашяп. „РедҲаcк'с латест виcтим ис Унион оф Муниcипалитиэс оф Туркей, логин cредентиалс леакед“. Ҳаcкерснеwсбуллетин.cом (2013-йил 23-август). 2014-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  41. ↑ Правеэн Кашяп. „Туркиш Полиcе wебсите нот wоркинг анйморе афтер тҳе РедҲаcк такен тҳат ДОWН“. Ҳаcкерснеwсбуллетин.cом (2013-йил 5-сентябр). 2014-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  42. ↑ Правеэн Кашяп. „РедҲаcк релеасед доcуменц wитҳ тҳе наме оф полиcе оффиcерс wҳо киллед Туркиш Протестер 'Абдуллаҳ'“. Ҳаcкерснеwсбуллетин.cом (2013-йил 11-сентябр). 2014-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  43. ↑ „Редҳаcк Байрам Месажıнı Ҳаcк Япарак Верди!“. Текнофибер.нет. 2014-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  44. ↑ Правеэн Кашяп. „РедҲаcк эхпосес доcуменц релатед то Туркей'с Министер фор ЭУ Аффаирс“. Ҳаcкерснеwсбуллетин.cом (2013-йил 22-октябр). 2014-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  45. ↑ Касıм 25, 2013. „Редҳаcк АКП'йи ҳаcкледи!- Сöзcü Газетеси“. Созcу.cом.тр (2013-йил 25-ноябр). 2014-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  46. ↑ „Сите оф Туркей'с Рулинг Партй Ҳаcкед Афтер Аррест оф Аллегед РедҲаcк Мембер“. Неwс.софтпедиа.cом (2013-йил 2-декабр). 2014-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  47. ↑ „РедҲаcк "Öргüтüнден" Еди Тутуклама“. бианет. 2014-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  48. ↑ „Редҳаcк ресмен терöр öргüтü илан эдилди - Тüркие Ҳаберлери“. Радикал. 2014-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  49. ↑ „Савcı: Э-девлет'э салдıрı да терöрдüр - Тüркие Ҳаберлери“. Радикал. 2014-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  50. ↑ „РедҲаcк üеси олдуğу иддиасıйла тутуклан ве 24 йıл ҳапис cезасı-Эн Сон Гüвенлик Ҳаберлери-ҲАБЕРТÜРК“. Ҳабертурк.cом (2012-йил 26-ноябр). 2012-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  51. ↑ „Билиркиşи буламадıлар - Ҳüрриет ГÜНДЕМ“. Ҳурриет.cом.тр (2013-йил 26-феврал). 2013-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  52. ↑ „Савcıлıк: "РедҲаcк терöр öргüтü деğил" - Ҳüрриет ГÜНДЕМ“. Ҳурриет.cом.тр. 2013-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.
  53. ↑ „"Рейҳанлı Белгелери Нöбет Саатине Денк Гелди" Дие Тутукландı - Айçа Сöйлемез“. бианет. 2017-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июн.