Регистон (форс. — майда тош тўшалган жой) — Ўрта Шарқ мамлакатлари шаҳарларидаги марказий майдон, Турли мақсадларда одамлар тўпланадиган жой бўлган Регистон кўп ҳолларда шаҳар арки ёки ҳокимлар саройлари ёни (Бухоро, Шаҳрисабз, Хива)да барпо этилган ҳамда улар маъмурий сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Дастлаб меъморий жиҳатдан содда бўлган; кўпчилик томонидан топталадиган бу жойга ёзда тупроғи ўйнаб кетиши, ёғингарчилик пайтида ботқоқликка айланишидан сақлаш мақсадида қумтошлар ётқизилган. Шу хусусияти билан бошқа очиқжойлардан фарқланган. Кейинчалик даврлар ўтиши билан Р. атрофига маҳобатли жамоат бинолари (Жоме масжиди, Мадраса, девон кабилар) қурилган, ҳовуз, дарахтлар билан ободонлаштирилиб, ҳашаматли кўриниш олган. Мас, Бухоро Р.и аркнинг жанубида жойлашган. Х асрда бу майдонни Сомонийлар саройи, девонхоналар қуршаб олган. ХХ асрда тархи тухумсимон бўлиб, майдон атрофида бошқа бинолар бунёд этилган (сақланмаган). Шаҳрисабз Р.и Оқ саройнинг жан.да бўлган. Қарши Р.и (ХВИ асрда шаклланган) ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида майдони теварагида Абдуллахон мадрасаси, рўпарасида Одина масжиди жойлашган, шунингдек, Чоривой Мадраса, сардоба, Ҳйп Мадраса, Оли Мадраса, ҳаммом ҳамда Чорсу бинолари бўлган. Қўқон Р.и Чорсу яқинида жойлашган. Хивада Р. Кўҳна аркпшк шарқ томонига туташ бўлган. Тошкент Р.и Чорсу майдонида шаклланган (ХВ—ХВИИ асрлар). Хожа Ахрор курдирган Жоме масжид ва Мадраса (1451) ансамбл асосини ташкил этган. Кейинчалик Кўкалдош мадрасаси ва унинг яқинида Бекларбеги мадрасаси (1835-йилда) қурилган (Совет даврида бузиб ташланган). Буларнинг ичида энг улуғвори ва тўлиқ шаклланган ҳолда бизгача сақлангани Самарқанддаги Регистон ансамблиапр.[1]

  1. ↑ Ҳайрулла Пўлатов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил