Рап — Ҳип ҳоп санъатининг бир қисмига айланган мусиқа тури. Рап речитатив тарзда оғир ритмга асосланган мусиқа остида ўқиладиган шеърий ҳикоя ва тарихан Афро-Америка анъанавий маданиятининг бир кўриниши сифатида пайдо бўлган. Бироқ қадимдан рап ва у сингари айтимлар нафақат қора танлилар фолклорида, балки ҳар қандай халқ анъанавий маданиятида у ёки бу шаклда мавжуд бўлганлиги ҳам маълум ҳисобланади. Рап жанр сифатида қўшиққа яқинроқ кўринишга келди ва саҳна санъатидан жой олди.

Рап атамаси „Рҳйтм Анд Поэм“ (Ритм ва поэзия) ёки „Рҳйтҳмиcал Африcан Поэтрй“ (Ритмли Африка поэзияси) сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади.

Шунингдек, Исломгача бўлган араб дунёси бозорларида рапга ўхшаш жанр кенг тарқалган.

Манбалар