Ринг (инг. ринг — доира) — бокс тушиладиган квадрат майдонча (6х6 м). Атрофи ҳимоя арқонлари билан ўралган бўлиб, улар бурчаклардаги устунчаларга тортилади. Поли юмшоқ материал билан қопланади, сирпанмайди. Бал. 75— 125 см. 1838-йилдан Англияда раcм бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил