Rodonit

Родонит (юн. рҳодон — атиргул) — силикатлар синфининг волластонитродонит гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби CаМнс [Си5Ол5]. Таркиби: 54,15% МпО ва 45,85% СиО2. Табиий Р. таркибида 14,5% гача ҒеО (ферродонит), 2—9% гача Са, Мг, А1 ва Зн (фоулерит) бўлиши мумкин. Кристаллари (таблеткасимон, призмасимон) жуда кам учрайди; одатда, майда донали ёки зич монолит массалар ва агрегатлар. Ранги қўшимчаларига қараб пушти, қўнғирқизғиш, сарғишдан то кулранггача, нураш жараёнида қорагача ўзгарган бўлиши мумкин. Ялтироқлиги шишасимон. Қаттиқлиги 5,5—6,5. Зичлиги 3,5—3,7 г/см³. Осон нураб, қора ёки тўқ қўнғир марганец гидрооксили (вернадит) ва кремний гидрооксилини ҳосил қилади. Р. паст трали регионал ва контакт метаморфизм жараёнлари натижасида ҳосил бўлади, баъзан пегматитлар таркибида учрайди. Минерал йўлдошлари псиломелан, родохрозит, спессартин ва кварс. Йирик Р. конлари: Швеция, Буюк Британия, Италия, ХАПЖ Ҳиндистон, АҚСҲ, СултонУвайс (Ўзбекистон), Олтинтопкан (Тожикистон)да. Р. қурилишда қопламабезак тош сифатида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |