Ромитан — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Ромитан туманидаги шаҳар (1981-йилдан), туман маркази.

Ромитан
шаҳар
39°56′0″Н 64°23′0″Э / 39.93333°Н 64.38333°Э / 39.93333; 64.38333
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
туман Ромитан тумани
Аҳолиси
15 000
Вақт минтақаси УТC+5
Romitan xaritada

Яқин темир йўл стансияси—Когон (30 км). Вилоят маркази (Бухоро)дан 17 км. Аҳолиси 15 минг кишидан иборат (2003), асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, татар, рус ва бошқа ҳам яшайди. Ромитан Ўзбекистоннинг қад. шаҳарларидан бири. Ромитан номи маҳаллий ривоятга кўра, "Ромитан" — "Тан ороми" дан дейилади. "Ромитан" атамаси туркий митан уруғи номидан келиб чиққан деган тахминлар ҳам мавжуд.

Наршахий ёзишича, Ромитан катта бир кўҳандизга эга ва мустаҳкам бир қишлоқ бўлиб, Бухородан қадимийроқдир. Баъзи манбаларда бу қишлоқни Бухоро деб атаганлар. Ромитанда қадимда ҳукмдорлар турар жойлари бўлган. Бухоро шаҳрида вужудга келгандан сўнг улар Ромитанда фақатгина қиш фаслида яшаганлар.

Араб саркардаси Убайдуллоҳ ибн Зиёд қўшини 674 йилда Ромитанга босқин уюштирган. Бухороликларнинг араб қўшини билан бўлган ҳал қилувчи жанги Ромитан яқинида Вардонзе ҳудудида бўлиб ўтган. Табарийнинг ёзишича, 707 йилда Кутайба Ромитанни босиб олган. Хуросон волийси Абу Муслим Бухорога ҳар гал келганида ўз қароргоҳини Ромитанда жойлаштирган. Араб географ ва сайёҳлари Х асрда Бухоро воҳасидаги 30 га яқин шаҳарлар қаторида Ромитан номини ҳам тилга олишган.

Маҳмуд ибн Бануwмх: "Баҳр ал-асрор" (ХВИИ аср) асарида ёзишича, Ромитан Бухоро вилоятидаги 10 та туманнинг бири, ўрта асрларда "Самжон" (Ромитан туманининг 2-номи) деб аталган.

Ромитан Тошкент—Самарқанд—Урганч, Тошкент—Нукус автомагистрал йўли ёқасида жойлашган. Аҳолиси ва хўжаликлари Аму — Бухоро машина каналидан сув олади. Шаҳарда ғишт ва пахта тозалаш заводлари, тўқувчилик фабрикаси, босмахона, деҳқон бозори, новвойхона, меҳмонхона, алоқа бўлими, банк, маданий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаблари, қишлоқ хўжалиги касбҳунар коллежи, маданият саройи, кутубхона, стадион, "Хотира ва Қадрлаш" маданият ва истироҳат боғи, касалхона ва дорихоналар мавжуд. "Мотамсаро она" ёдгорлиги қурилган.

Ромитанда меъморий ёдгорликлардан Мулла Мир Ҳаким хонақоҳи, Хожа Али Ромитаний (Хожаи Азизон) ва Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий мақбаралари (ХИИИ—ХИВ асрлар), Зарафшон дарёси устида қурилган Чориқулбой кўприги сақланган. Ҳазрати Хожа Уббон ва Хожа Заъфарон қадамжо (зиёратгоҳ)лари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Ромитан" ЎзМЕ. Р-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиёт

  • Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966;
  • История ат-Табари, Т., 1987;
  • Махмуд ибн Вали Море тайн, Т., 1977;
  • Населённиэ пункти Буҳарского эмирата, Т., 2001.