Рота (полякча рота, нем. Ротте — туда, отряддан) — кўпгина давлатлар қуролли кучларидаги мотоўқчи (мотопиёда аскарлар, пиёда аскарлар), танк, муҳандислик қўшинлари ва бошқалардаги тактик бўлинма. Дастлаб ХВ аср охири — ХВИ аср бошида Ғарбий Европа давлатларининг ёлланма армияларида тузилган. Ҳозирги замонда Рота бир неча взводдан иборат бўлиб, баталён (полк) таркибига киради, мустақил ҳам бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида Рота гуруҳ деб номланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил