Руанда (франсузча: Рwанда), Руанда Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ Рwандаисе) – Шарқий Африкадаги давлат. Майдони - 26,3 минг км². Аҳолиси - 7,4 млн. киши (2002). Пойтахти – Кигали шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 12 префектура (префеcтуре)ра бўлинади.

Руанда Республикаси
Репубулика й'у Рwанда
Рéпублиқуэ Рwандаисе
Шиор: Унитй, Wорк, Патриотисм
Мадҳия: Рwанда нзиза
Location of Ruanda
Пойтахт Кигали
Расмий тил(лар) Киняруанда тили, Инглиз тили, Франсуз тили, Суахили тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Паул Кагаме
Бернард Макуза
Мустақиллик (БМТ васийликдаги Белгия ма'муриятидан)
• Сана
1-июл 1962
Майдон
• Бутун
26,338 км2 (148-ўрин)
• Сув (%)
5.3
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
8,440,820 (87-ўрин)
• Зичлик 320/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$11,260 мил. (135-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,334
Пул бирлиги Рwанда Франc (РWФ)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма РW
Телефон префикси 250
Интернет домени .рw

Давлат тузуми

Руанда – республика. Амалдаги конституцияси 1995-йил 5 майда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент (2000-йилдан Пол Кагаме). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Ўтиш даври миллий мажлиси, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Руанда ер юзаси водийлар билан парчаланган ясситоғлик (1500–2000 м), асосан, токембрий кристалли ва метаморфик жинслардан иборат. Ясситоғликнинг 2500–3000 м гача кўтарилган ғарбий чеккаси Киву кўлига тик тушган. Шимоли-ғарбда Вирунга вулканли тоғи (энг баланд нуқтаси Карисимби тоғи, 4507 м) жойлашган. Иқлими субекваториал, мавсумий нам иклим. Йиллик ўртача температура 20–21°, ёғин 1000–1500 мм (Вирунга тоғларида 2000 мм гача). Дарё тармоғи зич, йирик дарёси – Кагера Нил ҳавзасига мансуб. Тоғ қизил тупрокларда саванна типидаги ўсимлик кўп, тоғ ён бағирлари доим яшил ўрмонлар билан крпланган. Йирик ҳайвонларнинг кўпчилиги Кагера (кийикнинг ҳар хил турлари, буйвол, каркидон, зебра, шер, фил, бегемот, тимсоҳ) ва Вирунга (тоғ горилласи) миллий боғлари ҳамда қўриқхоналарда сақланиб қолган.

Аҳолиси

Аҳолисининг аксариятини банту тилларида сўзлашувчи руанда, рунди халқлари ва тва пигмейлари ташкил этади. Бундан ташқари, асосан, шаҳарларда суахили, луба ва судан араблари, валлонлар ва бошқа яшайди. Расмий тиллар – киняруанда, франсуз ва инглиз тиллари. Аҳолининг 3/5 қисми маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. 2/5 қисми – христиан (асосан, католиклар), озроқ сунний мусулмонлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 5,8%. Йирик шаҳарлари: Кигали, Бутаре, Нянза, Гисени.

Тарихи

Руанданинг қад. ва ўрта асрлар тарихи кам ўрганилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мил. 2минг йилликнинг 1-ярмида бу жойга хутулар, тахминан ХВИ асрда туци кўчманчи чорвадорлари кўчиб келган. ХВИ асрда ташкил топган илк давлат тузилмасига олий ҳукмдор (мвами) бошчилик қилган, туцилар устунлик мавқеида бўлган. Шимолидаги хутуларнинг алоҳида манзилгохлари мвами ҳокимиятини тан олишдан бош тортган. ХИХ аср 2-ярмида Руанда худудида марказлашган давлат пайдо бўлди. У Кигери Рвабугири қироллиги даври (1853– 95)да бирмунча юксалиб, чегараси кенгайди. Унинг вориси Юха Мусинга даври (1895– 1931)да мамлакатни мустамлакачилар босиб олди.

1890-йилларда Руандага немислар кириб кела бошлади. Кирол Мусинга немис резидентлигини тан олди. Руанда Германия Шарқий Африкасига қўшиб юборилди. Биринчи жаҳон уруши йилларида Руандани Белгия қўшинлари ишғол қилди (1916). Урушдан сўнг Руанда қўшниси Бурунди билан Белгиянинг РуандаУрунди мандатли ҳудудига айлантирилди. 1925-йилда эса у маъмурий жиҳатдан Белгия Конгоси билан бирлаштирилиб, алоҳида вицегенерал губернаторликка ажратилди. 1946-йил декабрда БМТ РуандаУрундини Белгия васийлигидаги ҳудуддеб эълон қидди. 50-йилларнингохиридан озодлик ҳаракати авж олди. Хуту озодлик ҳаракати (Пармехуту), Руанда миллий иттифоқи ва бошқа партиялар ташкил топди. 1960-йил охирида Руанда муваққат ҳукумати, 1961-йил 28 январда монархия тугатилиб, Руанда республикаси тузилди. 1961-йил парламент сайловида Пармехуту партияси ғалаба қозонди. 1962-йил 1 июлда Руанда мустақил давлат деб эълон қилинди.

1990-йил октабрда асосан туци элатидан ташкил топган Руанда ватанпарварлик фронти Уганда ҳудудидан ҳаракат бошлаб, хуту элатига мансуб Ж. Хабиаримана режимини ағдариб ташлашга уринди. Бу ҳаракат хуту ва туцилар ўртасидаги этник можаро тусини олди. 1993-йил президент Ж. Хабиаримана авиация фалокатида ҳалок бўлди. 1994-йил 17 июлда Руанда ватанпарварлик фронти ўтиш даври учун миллий бирлик ҳукумати таркибини эълон қилди. Мамлакат аҳолисининг кўпчилигини ташкил этувчи хуту элатига мансуб Пастер Бизимунгу 5 йил муддатга Руанда президента этиб тайинланди. 2000-йил 17-апрелда ҳукумат билан парламентнинг қўшма мажлисида туци элатининг вакили Пол Кагаме президент лавозимига сайланди. Руанда – 1962-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 1 июл – Мустақиллик куни (1962).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Демократия ва тараққиёт учун республикачилар миллий ҳаракати, 1975-йил ташкил этилган; Республикачилар демократик ҳаракати, 1957-йил тузилган; Руанда ватанпарварлик ҳаракати 1987-йил асос солинган; Христиандемократик партия, 1990-йил ташкил топган. Руанда меҳнаткашлари миллим касаба уюшма бирлашмаси, 1985-йил асос солинган.

Иқтисодиёти

Руанда – аграр мамлакат. Иқтисодиётнинг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этади, бу тармоқ экспорт килинадиган экинлар маҳсулоти етиштиришга ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Саноатнинг кончилик, қайта ишлаш ва гидроэнергетика тармоклари вужудга кела бошлади. 1997-йил ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 36%, саноатнинг улуши 24%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 40%ни ташкил килди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти мамлакат экспортининг 80%ни ташкил қилади. Айни вақтда қишлоқ хўжалиги олдига мамлакатни озиқ-овқат билан тўла таъминлаш вазифаси қўйилган. Майда хусусий ер эгалиги устун. Мамлакат ҳудудининг 42% (1,25 млн.гектар) ерида деҳқончилик қилинади. Асосий озиқ-овқат экинлари: оқ жўхори, батат, маниок, ловия, маккажўхори, картошка, банан, шоли. Экспорт учун кофе (баланд тоғли жойларда „арабика“, пастроқ ва иссиқ жойларда „робуста“), чой, пиретрум, шунингдек, пахта етиштирилади, хин дарахти экилади. Яйлов чорвачилигида қорамол, эчки, қўй, чўчқа, хонаки парранда боқилади. 13 минг га табиий ўрмон, 90 минг га дарахтзор бор. Балиқчилик сует ривожланган.

Саноатида кончилик муҳим ўрин олган. Мамлакат марказий ва ғарбий қисмларида қалай, шимолида волфрам, Рухенгери атрофида танталит, бериллий, олтин казиб олинади. Кофе, чой, тамакини кайта ишлайдиган, спирциз ичимликлар, қандшакар, чарм, гугурт, поябзал, пластмасса буюмлар, кир ювиш ва косметика воситалари, бўёқлар ишлаб чиқарадиган, тикувчилик, корхоналари бор. Семент ва ғишт заводлари қурилган. Йилига ўртача 166 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади.

Темир йўлилар йўқ. Юк ташишда автомобил транспорти асосий рол ўйнайди. Автомобил йўллари узунлиги 8,1 минг км. Кигали яқинида Камембе халқаро аэропорти бор. Четга кофе, чой, минерал хом ашё, хинин, пиретрум, хом тери чикаради, четдан истеъмол моллари, транспорт воситалари ва машинаускуналар, иссиклик ва электр энергияси, бинокорлик ашёлари олади. Ташқи савдодаги ҳамкорлари: Белгия, Германия, Франсия, АҚСҲ ва бошқа Пул бирлиги – руанда франки.

Тиббий хизмати, маорифи ва илмий муассасалари

Давлат касалхоналари билан бирга хусусий шифохоналар ҳам бор. Врачлар Бутаре университетининг тиббиёт факултетида тайёрланади. Халқтабобати масалалари (асосан, мамлакатдаги шифобахш ўсимликларни ўрганиш) билан шуғулланувчи тадқиқот маркази тузилган. Давлатга қарашли дастлабки дунёвий ўқув юртлари 1950-йилларда очилди. Замонавий маориф тизими 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий ва бепул таълимни жорий этиш тўғрисидаги 1985-йил крнунига асосланади. 8 йиллик ўрта мактабда киняруанда тилида ўқитилади, франсуз тили ҳам ўргатилади. Олий мактабда таълим франсуз тилида олиб борилади. Касбҳунар ва техника таълими бошланғич мактаб негизида 6 йил давомида амалга оширилади. Олий ўқув юртлари: Руанда университети (1963-йилда асос солинган), Миллий педагогика института (1966), Тиббиёт институти (1969), Техника коллежи (1959), Иқтисодиёцтатистика институти (1975). университет кутубхонаси, Руанда Геология маҳкамасининг кутубхонаси, Бутареда Миллий музей мавжуд. Бир қанча илмий тадқиқот институтлари ва марказлари, Руанда Маданият академияси ишлайди.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

"Киняматека", („Газета“, киняруанда ва франсуз тилларида 2 ҳафтада бир марта чикадиган газ., 1933-йилдан), „Ревю диалог“ („Мулоқот журнали“, франсуз тилида чикадиган ойлик журнал, 1967-йилдан), „Релев“ („Ўринбосар“, ҳукумат ахборот маҳкамаси томонидан франсуз тилида чиқариладиган ойлик журнал, 1976-йилдан). Руанда ахборот агентлиги ҳукумат маҳкамаси бўлиб, 1977-йил ташкил этилган. Руанда радиоси (1961-йил ташкил этилган) ва Руанда телевидениеси ҳукумат назоратида ишлайди.

Адабиёти

Адабиёти оғзаки халқ ижодиёти, айниқса, шеъриятдан бошланган. Турли даврларга мансуб таникли шоирлари: Магута (ХВИИ аср), Багозори, Мусаре, Семидорого (ХВИИИ аср), Баменя, Биквакваня, Секарама, Мунянганзо (ХИХ аср). Руанданинг ёзма адабиёти ХХ асрда вужудга келди. Унинг асосчиси – файласуф социолог А. Кагаме халқ оғзаки ижодиёти намуналарини тўплаган, франсуз, киняруанда тилларида илмий асарлар нашр этган ва она тилида достонлар ёзган. Франсуз тилида ижод қилувчи адиб Ж. С. Найгизикининг „Руанда эскападаси“, „Ўттиз ёшимдаги кулфатларим“ романлари машҳур. ХХ асрнинг охирларида адабиёт майдонига кириб келган адиб Виктория Кантенгва, Агнес Ниёнкинда франсуз тилида, шоир Б. Нкийлиннгон киняруанда тилида ижод қила бошлади. Драматургияси илк ривожланиш босқичида турибди (Ж. С. Найгизикининг „Оптимист“ песаси ва бошқалар).

Меъморлиги ва амалий санъати

Руанда халқларининг асосий турар жойлари айлана тархли, ёғоч синчли, қамиш томли гувалак кулбалардан иборат. Айрим жойларда ғиштдан икки нишабли, черепица томли, пешайвонли ва деразали уйлар ҳам қурилган. Фақат Кигали ва Бутаре шаҳарларида европача уйлар пайдо бўла бошлади. Бадиий ҳунармандчиликда сават, бўйра, гилам тўқиш ва рўзғор анжомлари ясаш, уларга оқ, қора, қизил гуллар солиш, ёғочсозлик, кулолчилик ривожланган.

Мусиқаси

Мусиқа маданияти хуту ва туцилар ҳамда тва пигмейлари мусиқасини ўз ичига олади, чолғудан кўра товуш устунлик қилиши унинг ўзига хос хусусиятидир. Қўшиқ турлари хилма-хил – яккахонлик билан ёки кўпчилик бўлиб айтиладиган қўшиқлар, эркаклар ва аёллар қушиқлари. Чолғулар орасида торли, шу жумладан, 7–8 торли инанга деб аталган ситра, умудули ёки умунахи, 1 торли инингити скрипкаси, қамиш, бамбук ёки ёғочдан ясалган 2 – 4 тешикли умвиронги, кийик шохидан ясаладиган ихембе флейтаси, 1 мембранали ингараба, 2 мембранали ингана барабанлари, шунингдек, турли қўнғироқ, шақилдоқлар бор. Руанда мусиқа маданияти куп жиҳатдан уз анъаналарини сақлаб крлган ва унда, умуман, Европа мусиқасининг таъсири жуда кам.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил