Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Rumiy Qozizoda

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Румий Қозизода
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси Математик, Астроном

Румий Қозизода (арабча: الرومي في قزيزة — Румий Қозизода — Тўлиқ исми:Қозизода Салоҳиддин Мусо ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Румий)) — Математик ва астроном.

Ҳаёти

Румий Қозизода [тахминан 1360, Кичик Осиёдаги Брусса шаҳри (ҳозирги Туркиянинг Бурса шаҳри) — 1437, Самарқанд] — математик ва астроном. Хуросон ва Мовароуннаҳрда билим олган. Отаси Муҳаммад „Хожа Афанди“ лақаби билан маълум бўлиб, Румийнинг болалик йилларида вафот этган. Хожа Афанди анча олим ва комил киши бўлиб, кўп йиллар Бурсанинг қозиси лавозимида хизмат қилган. Румий бошланғич маълумотларини Бурсадаги мадрасада олиб, астрономия ва математика билимларини мавлоно Шамсиддин Фанорийдан ўрганади. Лекин ёшлигидан Мовароуннаҳр ва Хуросонда илм-фаннинг юксак даражада эканлигини эшитиб, у ерга боришга тараддуд кўра бошлайди. Бу ҳақда ХХ аср бошларидаги турк тарихчиси Солиҳ Закий бундай ёзади: „Мавлоно Фанорийдан Хуросон ва Мовароуннаҳр уламосининг улуми риёзиядаки овозаи шуҳратини эшита-эшита, ниҳоят икмоли таҳсил учун у жониба гетмакка қарор вермиш“. Оила аъзолари бу саёҳатга монелик қилишларидан қўрқиб, буни сир тутади. ХИВ аср охирларида бир кун тўсатдан Бурсадан ғойиб бўлади. Аввалига Хуросонга бориб, у ерда пойтахт Самарқанднинг шуҳрати ҳақида эшитади ва ўша тарафга интилади. Бу орада Амир Темурнинг етти йиллик юриши бошланиб қолади. Румий йўлда Темурнинг уламолари қаторига қўшилиб қолиб, улар билан орқага қайтиб, юришда иштирок этади ва шу кетишда ўзининг Бурсадаги устози мулло Фанорийнинг „Анмузажи улум“ асарига шарҳ битади. Хуросон ва Мовароуннаҳрга келиб олимлардан таҳсил олиб, билимини камолотга етказади. Хусусан, Темурнинг сарой астрономи Мавлоно Аҳмаддан астрономия ва математика фанларидан чуқур маълумотлар олади. Амир Темурнинг етти йиллик юриши тугагач, 1404-йил ёзида Румий биринчи мартта Мовароуннаҳр пойтахти Самарқандга келади. Тез орада Румий Мовароуннаҳр ва Хуросон олимлари орасида „Қозизода Румий“ (Усмонли турклар мулки бўлиб қолган кичик Осиё, яъни қадимий Рим империяси ерларини Шарқда Рум дейилар эди) номи билан шуҳрат қозонади. Тахминан 1400-йилда Самарқандга ўқиш ва илмий фаолиятини давом эттириш учун келган. 1405-йил бошида юз берган Соҳибқироннинг вафотидан кейинги Мовароуннаҳрда ҳукм сурган нотинчлик Румийни Улуғбек билан биргаликда Ҳиротга кетишга мажбур қилади. Бу ерда у бир неча йил давомида бўлажак буюк олимга астрономия ва математика фанларидан сабоқ беради ва унда шу фанларга нисбатан чуқур ва сўнмас меҳр уйғотади. Улуғбек кейинчалик ўз „Зиж“ида Румийни миннатдорчилик билан „устозим“ деб тилга олади. Мазкур „Зиж“ни тузишда Улуғбекка Ғиёсиддин Жамшид, ундан кейин Қозизода Румий ўзларини улкан ҳиссаларини қўшадилар ва ниҳоят Али ибн Муҳаммад Қушчий (Али Қушчи) уни мукаммал қилиб ниҳоясига етказади. Улуғбек илмий мактабининг яратилишида Румийнинг иштироки катта. Хусусан, Румий ташаббуси билан Ғиёсидсин Жамшид Коший ва бошқа олимлар Самарқандга таклиф этилган. У Улуғбек мадрасасида математика ва астрономиядан маъруза ўқиган. Румийни замондошлари „Афлотуни замон“ (ўз даврининг Платони) деб аташган. Улуғбек расадхонаси қурилишининг раҳбарларидан бири. Коший вафотидан сўнг умрининг охиригача унинг нозири. Румий Улуғбекнинг барча илмий тадбирларида, жумладан, „Зижи Кўрагоний“ тузишда иштирок этган. Румий Улуғбек мадрасасида мударрислик йилларида „саййиду-с-санад“ деб тилга олинадиган Саййид Шариф Журжоний номли бир мударрис билан мулоқотда бўлади. Румий у киши билан куп мубоҳаса ва мунозара қиларди. Баъзан шундай булардики, бу мубоҳасаларда иккала шахс ҳам бир-бирига нисбатан овозини кўтарар ва тафовут, мухолифотга борардилар. Шундай ҳолларда Румий Саййид Шарифга нисбатан „математик фанларда қудрациз“ деса, Саййид Шариф Румийга „таъби математик фанларга мағлуб ва фалсафиётга мансуб“ дер эди. Лекин иккиси ҳам бир-бирининг асарини таҳрир қилар ва тортишувга сабаб бўлган масалаларни талабалар олдига қўяр эдилар. Улуғбек Жамшид Кошийдан „Зижи Элхоний“ ҳақида ва Мароғадаги кузатишлар ҳақида кўп эшитиб, ўзи расадхона барпо этиш ва янгидан астрономик кузатишларни бошлашга ташаббус кўрсатади. Расадхона қурилишини Румий билан бирга Жамшид Коший бошқаради. Қурилиш тугатилиб, кузатишлар бошланиши биланоқ Коший вафот этган. Бундан сўнг ишларга илмий раҳбарлик Румийнинг зиммасига юкланади, аммо кузатишлар охирига етказилмасдан вафот этган. Энди кузатишларни давом эттириш навбати Али Қушчига келади ва у бу ишда катта жонбозлик кўрсатиб, устози Улуғбек билан ишни ниҳоясига етказади. Румий арифметикага оид тенгламаларни ечишнинг Коший таклиф қилган итерацион усулига оид рисола ва бошқа асарлар ёзган. Кошийнинг бу муҳим ихтироси бизгача фақат Румий ва Мирам Чалабий асарлари орқали (ҳар иккисида турлича баёнда) етиб келган. Шунингдек, Махмуд алЧағминийнинг „Астрономиянинг қисқа баёни“, Жамшиддин Самарқандийнинг геометрия асосларига доир, Масъуд Тафтазонийнинг „Илмлар калити“ асарларига Р. ёзган шарҳлари кенг тарқалган. Румийнинг ўғли Ҳасан Чалабий, невараси Мирам (Мириам) Чалабий ҳам таниқли олим бўлишган.

Фаолияти

Румий билан Жамшид Кошийлар, шубҳасиз ХВ аср 1-ярмида Шарқ ва Ғарбнинг энг буюк олимларидан эдилар. Улар иккисининг ўзаро муносабатлари дўстона эди ва улар бир-бирига катта ҳурмат билан қарар эдилар. Румий Кошийга „биродари аъзам“ деб мурожаат этарди. Румий Самарқанддалигида жуда кўп шогирдлар етиштирди. Буларнинг аввали ва энг буюги Улуғбекдир. Иккинчи шогирди Фатҳуллоҳ Шервоний бўлиб, у 1449-йили Улуғбек ўлдирилиши билан дарҳол Кичик Осиёга кетади ва Кастамону шаҳрида мударрислик билан шуғулланади. Румий Самарқандда уйланиб, бу никоҳдан бўлажак йирик олим Мирам Чалабийнинг отаси Қутбиддин дунёга келади. Румийнинг вафот этган йили маълум эмас. Лекин бу воқеа 1426-1436-йиллар орасига тўғри келади, деб тахмин қилинади. Олим қаламига мансуб асар қуйидагилардир: „Рисола фи-л-ҳисоб“ („Ҳисоб ҳақида рисола“). Арифметикага доир араб тилида ёзилган рисола бўлиб, унда каср ва бутун сонларнинг ўнлик услубларидаги ҳисоби баён этилган. Рисола 1382-йили Бурсада ёзилган. Иккита қўлёзмаси Машҳадда имом Ризо кутубхонасида сақланади. „Шарҳ мулаххис фи-л-ҳай’а“ („Астрономияга оид хулосалар шарҳи“). Асар Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар Хоразмий Чағминийнинг (ХИИИ аср) „Мулаххис фи-л-ҳай’а“ номли асарига араб тилида ёзилган шарҳидан иборат. Шарҳ ҳижрий 1412-йили Улуғбек учун Самарқандда ёзилган. Рисоланинг 150 дан ортиқ қулёзма нусхалари дунёдаги турли кутубхоналарда сақланади. „Шарҳ ашколу-т-таъсис“. Бу рисола ХВ асрда яшаган математик Шамсиддин Самарқандийнинг „Ашколу-т-таъсис“ („Асосланган жумлалар“) номли геометрияга доир рисоласига араб тилида ёзилган шарҳидир. Бу ҳам 1412 йили Самарқандда Улуғбек учун ёзилган. Бу рисоланинг ҳам 70 дан ортиқ қўлёзмалари бўлиб, турли кутубхоналарда мавжуддир. „Рисолату-л-жайб“ („Синус ҳақида рисола“) („Рисолату-л-Моридиния“ деб ҳам аталади). Бу рисола муқаддима ва йигирма бобдан иборат бўлиб, унда бир даражанинг синусини аниқлашнинг янги бир усули баён этилган, араб тилида Самарқандда ёзилган. Унинг икки қўлёзмаси Истанбулда Султон Муҳаммад кутубхонасида сақланади. „Дар баёни истироҳати жайби як даража“ („Бир даража синусини аниқлаш усулининг баёни ҳақида“). Бу рисола ҳам олдинги рисола мавзусига багишланган ва форс тилида Самарқандда ёзилган. „Дастуру-л-амал ва ташиҳи-л-жадвал“ („Амал дастури ва жадвалларини тузатиш“) араб тилида ёзилган ва Улуғбек „Зиж“идаги бир математик масалланинг шарҳига бағишланган. Биргина қўлёзмаси Тбилисида сақланади. „Мисоҳа“ („Ўлчаш“). Араб тилида ёзилган, юзаларни ўлчашга бағишланган рисола б-б, бир нусхаси Машҳадда Мавлавий кутубхонасида сақланади. „Рисола фи-л-ҳай’а ва-л-ҳандаса“ („Астрономия ва геометрия ҳақидаги рисола“) биргина нусхаси Туркияда, Бурсада сақланади. „Шарҳу-т-тазкира“ Носируддин Тусийнинг „Ат-тазкира“ номли араб тилидаги рисоласига шарҳ. „Шарҳ таҳриру-л-Мажистий“ араб тилида ёзилган. Астрономияга доир рисола, икки қулёзмаси Берлин ва Лондонда сақланади. „Рисола фи илми-л-ҳай’а“ („Астрономия илми ҳақида рисола“) биргина қулёзмаси Санкт-Петербургда сақланади. „Рисола фи руб’и-л-мужаяб“ („Синус квадрат ҳақида рисола“) араб тилида бўлиб, қўлёзмалари Санкт-Петербург, Машҳад ва Теҳрон кутубхоналарида сақланади. „Лима кана ҳалла кавни нисба иртифаъ аъзами-л-жибол ила қутри-л-арз канисба суб’ ард шаъира ила зираъ“ („Нима у-н тоғларнинг энг баландининг Ер диаметрига нисбати арпа донининг бир газга нисбати каби эканлиги қабул қилингани“). Ер ўлчамига бағишлаган араб тилидаги рисола бўлиб, биргина қулёзмаси Берлинда сақланади. „Рисола фи самийи-л-қибла“ („Қибла азимути ҳақида рисола“). Қулёзмаси Бурсада (Туркия) сақланади."Шарҳ ҳикмати-л-айн" Қазвинийнинг „Ҳикмату-л-айн“ номли рисоласига шарҳ, араб тилида. Қўлёзмалари Боғчасарой (Қрим), Берлин, Душанбе, Қозон, Қоҳира ва бошқа кўплаб шаҳарлардаги кутубхоналарда сақланади. „Рисолатун фи-л-жиҳа“ („Томонлар ҳақида рисола“). Улуғбек расадхонасининг етук намояндаларидан саналган ва Улуғбекдек буюк олимни тарбияланган Қозизода Румий қолдириб кетган адабий-илмий мерос бугунги авлоднинг олтин мулки ҳисобланади. Лекин шуни ҳам таъкиддаб утиш жоизки, бу олимнинг қатор асарлар ўз тадқиқотчиларини ҳанузгача кутиб ётибди.[1]

Асарлари

  • „Рисола фи-л-ҳисоб“,
  • „Шарҳ мулаххис фи-л-ҳай’а“,
  • „Шарҳ ашколи-т-таъсис“,
  • „Рисолату-л-жайб“,
  • „Дар баёни истироҳати жайби як даража“,
  • „Дастуру-л-амал ва ташиҳу-л-жадвал“,
  • „Мисоҳа“,
  • „Рисола фи-л-ҳай’а ва-л-ҳандаса“,
  • „Шарҳу-т-тазкира“,
  • „Шарҳ таҳриру-л-Мажистий“,
  • „Рисола фи илми-л-ҳай’а“,
  • „Рисола фи руб’и-л-мужаяб“,
  • „Лима кана ҳалла кавни нисба иртифаъ аъзами-л-жибол ила қутри-л-арз канисба суб’ ард шаъира ила зираъ“,
  • „Рисола фи самийи-л-қибла“,
  • „Шарҳ ҳикмати-л-айн“,
  • „Рисолатун фи-л-жиҳа“.

Адабиёт

  • ҚориНиёзий Т. Н., Улуғбек ва унинг илмий мероси, Т., 1971.[2]

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 511-516.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил