Рустам — Ўрта Шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётидаги анъанавий образ; мардлик, паҳлавонлик ҳақидаги мифологик тушунча ва эпик идеалнинг рамзий ифодаси. Бу образ форс афсоналари ва "Шоҳнома"да Эрон ҳимоячиси сифатида нақл этилса, туркий халқлар эпоси ва афсоналарида Афросиёбнинг бобоси — Турнинг авлод — аждодидан деб таърифланади ва у Туронни чет эл босқинчиларидан ҳимоя қилади. Рустам образида тўғрилик, меҳрибонлик, адолатпарварлик ҳамда соддадиллик каби ахлоқ меъёрлари мужассамлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил