Википедияда исми Рустам ва фамилияси Ашурматов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Элёрович Ашурматов (русча: Ашурматов, Рустам Элёрович; 1996-йил 7-июлда туғилган) — ўзбекистонлик футболчи, Теҳроннинг „Эстегҳлал“ клубида ҳимоячи позициясида ўйнайди.

Рустам Ашурматов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Элёрович Ашурматов
Таваллуд санаси 1996-йил 7-июл (1996-07-07) (30 ёш)
Таваллуд жойи Қўқон, Узбекистан
Бўйи 1.82 м (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Эстегҳлал
Рақами 5
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Бунёдкор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2019 Бунёдкор 91 (5)
2019—2020 Гwангжу 47 (2)
2021—2022 Гангwон 19 (1)
2022 Навбаҳор 25 (2)
2023—2025 Рубин 33 (2)
2025— Эстегҳлал 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2012—2013 Ўзбекистон У-17 6 (1)
2015 Ўзбекистон У-20 6 (0)
2017—2018 Ўзбекистон У-23 12 (1)
2017— Ўзбекистон 40 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 13-ноябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2024-йил 15-ноябр учун)

Футболчилик фаолияти

Клуб

2019-йилнинг 7-феврал куни „Бунёдкор“ клуби Ашурматовни „Гванжу“ жамоасига ўтганини эълон қилган[1].

2021-йил 19-январда Гванжу клуби Ашурматовни Гангвонга ўтганини эълон қилган[2]. Гангвон 2022-йилнинг 15-февралида Ашурматов клубни тарк этганини эълон қилган[3]. Жанубий Кореядаги фаолияти давомида икки клуб сафида 65та ўйинда иштирок этиб 3 та гол муаллифи бўлган.

2022-йилнинг 18-февралида Ашурматов Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби билан шартнома имзолаган[4]. 2022-йилги мавсумда наманганликлар жамоаси билан муваффақиятли ўтган мавсумдан сўнг Россиянинг „Рубин“ клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган[5].

Халқаро

2017-йилдан буён футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси. Ашурматов Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари сафида 2013-йилги ФИФА У-17 Жаҳон чемпионати, 2015-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати,[6][7] ва халқаро турнирларда иштирок этган. 2018-йилги У-23 Осиё чемпионатида 23 ёшгача бўлган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан сўнгги турнирда ғолиб чиқган ва финал ўйинида гол урган.

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[8].

Ютуқлар

Гванжу ФК

  • К лига 2: 2019-йил

Ўзбекистон У-23

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[9].

Манбалар

  1. ↑ „Рустам Ашурматовга омад тилаймиз!“ (ўзбекча). т.ме/. ФC Бунёдкор Телеграм (7-феврал 2019-йил). Қаралди: 26-феврал 2019-йил.
  2. ↑ „[오피셜 강원ФC ‘우즈벡 국대’ 아슐마토프 영입“] (корейсча). Гоал.cом (19-январ 2021-йил). Қаралди: 19-январ 2021-йил.
  3. ↑ Гангwон (15-феврал 2022-йил). „지난 시즌 입단해 강원에서 멋진 활약을 보여준“ (кр). Пресс-релиз. Қаралди: 15-феврал 2022-йил.
  4. ↑ Навбаҳор Наманган (18-феврал 2022-йил). „Рустам Ашурматов жамоамиз билан шартнома имзолади“ (ўзбекча). Пресс-релиз. Қаралди: 18-феврал 2022-йил.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „"Рубин" Рустам Ашурматов билан 3,5 йиллик шартнома имзолади“. 2022-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2022-йил.
  6. ↑ „ФИФА Тоурнаменц - Плаерс & Cоачес - Рустамжон АСҲУРМАТОВ“. ФИФА.cом. 2015-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2018-йил.
  7. ↑ „ФИФА У-17 Wорлд Cуп УАЭ 2013 - Матчес - Панама-Узбекистан“. ФИФА.cом. 2016-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2018-йил.
  8. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  9. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар