Википедияда исми Рустам ва фамилияси Азимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Содиқович Азимов (ўзбекча: Рустам Содиқович Азимов; 20-сентябр 1958-йил, Тошкент) — "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раиси[1]. Унинг отаси — Азимов Содиқ Азимович — таниқли ўзбек олими, академик.

Рустам Содиқович Азимов
Рустам Содиқович Азимов

2015
"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раиси.
Мансаб даври
2017-йил 6-июндан
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Жамшид Абдуллаев
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
Мансаб даври
2005-йил 4-ноябр – 2016-йил 15-декабргача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Абдулла Орипов
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Саидаҳмад Раҳимов
Вориси Ботир Хўжаев
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири
Мансаб даври
2003-йил – 2005-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Насриддин Нажимов
Вориси Саидаҳмад Раҳимов
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазири
Мансаб даври
2000-йил – 2003-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Ўткир Султонов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси лавозим бекор қилинган
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
Мансаб даври
1998-йил – 2000-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Ўткир Султонов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Бахтиёр Ҳамидов
Вориси Мамаризо Нурмуродов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1958-йил 20-сентябр (1958-09-20) (68 ёш)
Тошкент, ЎзССР, ССРИ
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Таржимаи ҳоли

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қодир Ғуломов (ўнгда) 2003-йил 16-апрел куни Пентагонда АҚСҲ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд (олд томонда) билан учрашди. Ғуломов, Рамсфелд ва икки давлатнинг бошқа юқори мартабали расмийлари икки томонлама хавфсизликка оид бир қатор масалаларни муҳокама қилиш учун учрашмоқда. Музокараларда икки мудофаа етакчиси билан Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Иқтисодиёт вазири Рустам Азимов иштирок этди

1958-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек[2].

Олий маълумотли. Тошкент давлат университетини ва Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислик институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.

1982-1988 — йилларда Жиззах вилояти ва Тошкент вилояти партия ташкилотларида турли ижроия ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

1990-1991 — Ўзбекистон Республикаси „Ипак йўли“ банки бошқарув раиси.

1991-1998 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси.

1998-2000 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири.

2000-2000 — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири.

2000-2003 — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодиёт ва статистика вазири.

2003-2005 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири.

2005-2008 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири.

2008-йил 22-ноябрдан 2016-йилгача — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари.

2016-йил 15-декабрдан 2017-йил июнгача — Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари[3].

2017-йилдан "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раиси.

Манбалар

  1. ↑ Азимов[сайт ишламайди]
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-июн.
  3. ↑ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби

Яна қаранг