Википедияда исми Рустам ва фамилияси Иноятов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Иноятов Рустам Расулович (22-июн 1944-йилда туғилган) — 1995-йилдан 2018-йилгача Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси, 2018-йилдан 2021-йилга қадар Ўзбекистон Республикаси президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси бўлган.

Иноятов Рустам Расулович
 Ўзбекистон Республикаси президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси
Мансаб даври
2018-йил 31-январдан – 2021-йил 15-ноябргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Отабек Муродов[1][2]
Вориси Бахтиёр Исломов
 2-Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси
Мансаб даври
1995-йил 27-июндан – 2018-йил 31-январгача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Ғуломжон Алиев
Вориси Ихтиёр Абдуллаев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1944-йил 22-июн (1944-06-22) (82 ёш)
Шеробод Сурхондарё
Мукофотлари Amir Temur ordeni1-darajali Shon-sharaf ordeni2-darajali Shon-sharaf ordeni
Хизмат йиллари 1968—2018
Унвони Генерал-полковник

Фаолияти

1968-йилда Тошкент Давлат Университети Шарқшунослик факултетини „эроншунос“ мутахассислиги бўйича тамомлаган. Инглиз, форс тилларини мукаммал билади. Ўқишни битиргач, Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган.

1972-йилда Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ)га хизматга қабул қилинган.

1976-1981-йилларда — СССРнинг Афғонистондаги ватандошлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти ходими.

1981-1991-йилларда — СССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси Биринчи бош бошқармаси (ташқи разведка хизмати) ходими.

1991-1995-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари.

1995-йил 27-июн куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган[3][4].

2018-йил 31-январдан 2021-йил 15-ноябргача — Ўзбекистон Республикаси президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси.[5]

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси[6]

1992-йилда Генерал-маёр, 1996-йилда Генерал-лейтенант, 1999-йилда эса Генерал-полковник олий ҳарбий унвони берилган.[7]

1999-2020 йилларда Ўзбекистон теннис федерацияси президенти[8]

Оиласи

Отаси — Расул Иноятов (марҳум), ЎзССР соғлиқни сақлаш вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи бўлган.

Турмуш ўртоғи — Флора Иноятова (қизлик фамилияси ҳам Иноятова), профессор. Тошкент фармацевтика институти кафедра мудири[9]. Унинг укаси Улуғбек Иноятов, Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси, собиқ халқ таълими вазири.

Қудаси — Ботир Парпиев, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси.

Қудаси — Саидаҳмад Раҳимов, Ўзбекистон собиқ молия вазири.

Ўғли — Шариф Иноятов, тадбиркор. „Метропол Гроуп“ мас’улияти чекланган жамияти асосчиларидан бири.

Куёви — Бобур Парпиев, Ориэнт Финанс Банк асосчиси, тадбиркор.

Манбалар

  1. ↑ Отабек Муродов назначен Генеральным прокурором | Правда Востока Онлине, 2018-02-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-02-01
  2. ↑ ҳттп://лех.уз/пдфс/3727138
  3. ↑ „Рустам Иноятов МХХ раҳбарлигидан кетди“. 2024-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-феврал.
  4. ↑ „Глава СНБ Узбекистана освобожден от должности“. 2018-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-феврал.
  5. ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2021/11/15/рустам-иноятов-президент-маслаҳатчиси-лавозимидан-кетди
  6. ↑ „Иноятов Рустам Расулович“. 2022-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-сентябр.
  7. ↑ Р. Иноятовни мукофотлаш тўғрисида
  8. ↑ „Рустам Иноятов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси лавозимини тарк этди“.
  9. ↑ „МХХ раиси Иноятовнинг рафиқаси давлат мукофоти олди“ (2017-йил 24-август). Қаралди: 27-декабр 2022-йил.