Рустави — Грузиядаги шаҳар (1948-йилдан). Кура дарёси бўйида. Тбилиси шаҳридан 27 км жан.шаркда. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 162 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Р.да қора ва рангли металлургия корхоналари, "Азот" ва "Химволокно" кимё и.ч. бирлашмалари, крансозлик, қурилиш ва йўл машиналарини таъмирлаш, таъмирлашмеханика, металл конструксиялар, семент, "Сентролит" здлари, уйсозлик, темирбетон буюмлар, курилиш материаллари, ёғочсозлик корхоналари, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари фаолият кўрсатади.

Бир неча ўрта махсус билим юрти, драма театри, ўлкашунослик музейи, стадион, спорт мажмуи мавжуд. Р. ёнида Тбилиси иссиқлик электр ст-яси бор. Шаҳар металлургия зди қурилиши муносабати билан вужудга келган. Шаҳарнинг Кура дарёси чап соҳилидаги шемила ХИИИ асрда мўғуллар томонидан вайронага айлантирилган қад. шаҳарнинг қолдиқлари аниқланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил