Rustem Kazakov
Рустем Абдуллаевич Казаков (қрим татарча: Rustem Abdulla oğlu Kazakov, Рустем Абдулла огълу Казаков, 2-январ 1947-йил, Тошкент) – совет классик услубдаги курашчи, Олимпия чемпиони, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1969), СССРда хизмат кўрсатган мураббий.
| Рустем Абдуллаевич Казаков | |
|---|---|
| Таваллуди |
2-январ 1947-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1959–1975 |
| Бўйи | 160 см |
Таржимаи ҳоли
Рустем Казаков 1947-йилда Тошкентда қрим татарлари оиласида таваллуд топган. У 1959-йилдан кураш билан шуғуллана бошлаган, 1963-йилда Ўзбекистон чемпиони, 1963–1964-йилларда ёшлар ўртасида СССР чемпиони бўлган[1]. Рустем 1965-йилда Болгарияда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги халқаро турнирда ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. 1967-йилда Бухарестда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида еттинчи ўринни эгаллади.
Казаков 1968-йилда Мехико шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинлари учун олимпия терма жамоасига киритилган, аммо машғулот пайтида олган жароҳати туфайли мусобақаларда қатнаша олмаган[1][2].
Спортчи 1972-йилда Мюнхенда бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида жанг қилган.
Рустем Абдуллаевич 1963–1967-йилларда „Динамо“ (Тошкент), 1968–1975-йилларда Қуролли кучлар (Тошкент), 1975-йилдан Қуролли кучлар (Москва) сафида ўйнаган. У икки карра жаҳон чемпиони бўлган (1969, 1971). Рустем жаҳон чемпионати кумуш медали (1973), жаҳон чемпионати бронза медали (1970), Европа чемпионати бронза медали совриндори (1967). 1971-йилда СССР чемпиони бўлган.
Рустем 1972-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. „Ҳурмат белгиси“ ордени соҳиби (1972). Подполковник ҳамда 1975-йилдан КПСС аъзоси бўлган.
Рустем Казаков Москвада яшаган ва 1989-йилда нафақага чиққанидан сўнг Перевалноега (Қрим) кўчиб ўтган. Миллий Қрим кураш федерацияси президенти лавозимида фаолият юритган[3].
Қримда Олимпия ўйинлари чемпиони Рустем Казаков совринлари учун юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир бўлади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „«1К» :: Новости Украины и Крыма Н 185 :: ЖИЗНЬ :: Слово «покой» не существует для Рустема Казакова“. 2011-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-апрел.
- ↑ „Рустем Казаков: В жизни за все надо бороться до победного конца! | Милли Фирка. Кримскиэ татари. Крим“. 2015-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-апрел.
- ↑ „Национальный вид спорта — это и культура, и даже политика, — Р.Ильясов | Новости | Къирим алеми“. 2015-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-апрел.