Рутҳ Марианна Ҳандлер  – (1916-йил 4-ноябр– 2002 -йил 27-апрел) америкалик тадбиркор ва ихтирочидир[1][2]. У 1959-йилда Барбиэ қўғирчоқини ихтиро қилгани билан танилган. Турмуш ўртоғи Эллиот билан биргаликда ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи Маттел компаниясига асос солган. 1945-йилдан 1975-йилгача компаниянинг биринчи раҳбари сифатида фаолият юритган.

Рутҳ Ҳандлер

Ҳандлер 1961-йилда
Таваллуди 1916-йил 4-ноябр
АҚСҲ
Вафоти 2002-йил 27-апрел
Лос Анжелес, Калифорния
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Болалари Барбара ва Кеннетҳ
Отаси Жаcоб Москоwиcз
Онаси Ида Москоwиcз

Ҳандлер 1975-йилда Америка Қўшма Штатларининг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси компанияси томонидан молиявий ҳужжатларни сохталаштиришда айблангач, Маттел компаниясидан истеъфога чиқди. Ҳандлер 2023-йилда суратга олинган "Барби"филмида ёрқин тасвирланган.

Ёшлиги

Рутҳ Марианна Моско 1916-йил 4-ноябрда Колорадо штатининг Денвер шаҳрида поляк-яҳудий муҳожири Жакоб Москович ва Ида Москович оиласида туғилган[3][4][1]. У оиладаги ўн фарзанднинг энг кичиги бўлган. У олти ойлик пайтида ота-онаси уни катта опаси Саранинг тарбиясига топширган. Рутҳ 19 ёшгача Сара билан бирга яшаб, унинг дорихонасида ва газли ичимлик дўконида ишлаш орқали бизнесга бўлган қизиқиши уйғонган.

1932-йилда Рутҳ Иззй Ҳандлер исмли санъат факултети талабасини севиб қолади.Денвер университети талабаси бўлган Рутҳ иккинчи курснинг ёзида Лос-Анжелесга боради ва Парамоунт студиога ишга киради. Рутҳ ва Иззй 1938-йилда Денверда турмуш қурдилар.Калифорнияга қайтиб, Рутҳ эрини иккинчи исми-Эллиот билан машҳур бўлишга ундади. Рутҳ Парамоунтга ишга қайтди ва Эллиот ёритиш мосламалари дизайнери сифатида ишга жойлаш’ди.


Фаолияти

Маттел

Эллиот мебелсозлик соҳасига қизиқиб қолади ва икки хил пластик:луцит ва плексигласдан мебел ишлаб чиқаришга қарор қилди. Рутҳнинг таклифи билан улар мебел ишлаб чиқариш бизнесини бошладилар[5]. Унда Рутҳ савдо бўйича мас’ул бўлди ва Доуглас Аирcрафт cомпанй каби компаниялар билан шартномалар тузди.

Тадбиркор Ҳаролд Мацон Ҳандлерлар компаниясига қўшилди ва улар компаниянинг номини „Мацон“ ва „Эллиот“ сўзларини бирлаштириб, Маттел деб ўзгартирдилар[6]. Эллиот кейинчалик Рутҳнинг исмини қандай қўшиш кераклигини ўйлаб топа олмаганликларини айтган. Иккинчи жаҳон уруши даврида савдолар пасайганида, Маттел ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ўтди. Ушбу муваффақият компаниянинг ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ўтишига туртки берди.

Барбиэ

Қизи Барбара ва дўстларининг қоғоз қўғирчоқлар билан ўйнаб, катталар ҳаётини тасвирловчи ролларни ижро этишларини кузатаётиб, Рутҳ маркетингда бўшлиқ борлигини пайқади. Ўша пайтда мавжуд бўлган қўғирчоқлар асосан чақалоқлар ва ёш болаларни акс эттирарди; катта ёшдаги инсонларга ўхшаш қўғирчоқлар эса умуман йўқ эди.1956-йилда Барбара ва ўғли Кеннетҳ билан Европага саёҳат қилаётганда, Рутҳ Билд Лилли исмли немис қўғирчоқини кўрди. „Форевер Барбиэ“ китобининг муаллифи Мери Лорд билан бўлган интервюсида Ҳандлер ушбу қўғирчоқни Швейцариянинг Лузерн шаҳрида кўрганини айтди. Бироқ, китобда таъкидланишича, Ҳандлер бошқа ҳолларда уни Сюрих ёки Венада кўрганини айтган экан. Катта ҳажмдаги қўғирчоқ Рутҳнинг тасаввуридаги нарсага мос келди. У учта қўғирчоқ сотиб олди, биттасини қизига берди ва қолган иккитасини Маттелга олиб келди. Лилли қўғирчоғи Реинҳард Беутҳин томонидан Билд газетаси учун чизилган сатирик комиксдаги машҳур қаҳрамонга асосланган. Лилли қўғирчоғи биринчи марта 1955-йилда Германияда сотилган ва дастлаб катталарга сотилган бўлса-да, уни алоҳида мавжуд бўлган кийимларда кийишни ёқтирадиган болалар орасида ҳам машҳур бўлди. [7]. АҚШга қайтганидан сўнг, Ҳандлер қўғирчоқни маҳаллий ихтирочи ва дизайнер Жаcк Рян билан бирга қайта лойиҳалади. У қўғирчоққа қизи Барбара шарафига Барбиэ деб ном берди. Кейин Барби Висконсин штатидаги Виллоуз шаҳридан эканлигини айтди.1959-йил 9-мартда Ню-Ёрк шаҳридаги Америка халқаро ўйинчоқ ярмаркасида тақдим этилган биринчи Барбиэ қўғирчоқи нархи 3 доллар бўлиб, тезда машҳур бўлиб кетди. Биринчи йилида 300,000 дона сотилди. Ҳандлерлар ва Маттел кейинчалик ишлаб чиқарилган қўғирчоқлар сафига Кен исмли қўғирчоқни қўшдилар. Бу исм Ҳандлерларнинг ўғли Кеннетҳ шарафига берилган. Ниҳоят, 125 дан ортиқ касбларда тасвирланган катта турдаги Барбиэ қўғирчоқлари чиқарилди ва Барбиэ ўзининг кўп қирралилиги ва модаси билан танилди. Ишловчилар ўзларининг Барбиэ маҳсулотларига автомобиллар, спорт анжомлари, кийимлар ва қўғирчоқ мебелларини қўшдилар.


Кейинги йиллар

Ҳандлерга 1970-йилда кўкрак бези саратони ташхиси қўйилган. У ўша пайтда бу касалликка қарши курашиш учун кўп қўлланиладиган модификацияланган радикал мастектомия операциясини ўтказган. Соғлиғини яхшилашга эътибор қаратиш учун у Маттелдаги ишига камроқ вақт ажратадиган бўлди. Ўзига бўлган ишончнинг йўқолиши унинг раҳбарлик қобилиятига таъсир кўрсатди ва у ўз бизнесини бошқаришни қўлдан бой берди. 1980-йилги суҳбатда у шундай деган: „Мен Барбини яратганимда, кўкраклари бўлган қўғирчоқ билан ўйнаш кичик қизнинг ўзига бўлган ишончини ошириш учун муҳим деб ҳисоблаганман. Энди мен ўз қадр-қимматини йўқотган аёлларга бу қадр-қимматни қайтариш янада муҳимроқ деб ҳисоблайман.“

Кўкрак протезини топишда юзага келган қийинчиликлар сабабли, Ҳандлер ўзи уни яратишга қарор қилди. Янги бизнес ҳамкори Пейтон Массей ёрдамида ва ўзининг янги ташкил этилган Рутҳтон Cорп. компанияси доирасида, у аёлларнинг соғлиғидан қатъи назар, уларнинг ўзига ишончини оширишга мўлжалланган „Неарлй Ме“ номли аёл кўкракларининг янада табиийроқ кўринишли протезларини ишлаб чиқарди. Бу ихтиро тез орада машҳур бўлиб кетди; ҳатто биринчи хоним Бетти Форд ҳам мастектомиядан сўнг ушбу маҳсулотдан фойдаланилди. [8].


Ҳандлер хайрия ва бизнес фаолияти учун турли мукофотларга сазовор бўлган. У Лос-Анжелес Таймс журнали томонидан бизнесда йилнинг энг яхши аёли деб топилди, Америка ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчилари томонидан Ўйинчоқлар саноати шон-шуҳрат залига киритилди, Америка саратон жамиятининг кўнгилли муваффақият мукофотига сазовор бўлди ва Унитед Жеwиш Аппеал ташкилотининг биринчи таниқли аёли бўлди.

Айбловлар

Бир қатор сохта молиявий ҳисоботлар бўйича ўтказилган текширувлардан сўнг, Ҳандлер 1975-йилда Маттелдан истеъфога чиқди. Текширувлар давом этди ва у АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси томонидан фирибгарлик ва ёлғон ҳисобот бериш билан айбланди. У айбловларга қарши чиқмади ва 57,000 доллар (2023-йилда 270,000 долларга тенг) жаримага тортилди ҳамда 2,500 соат ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. У касаллиги ишига э`тиборсизлик қилишига сабаб бо`лганини та`кидлаган.

Ҳандлер 2002-йил 27-апрелда Калифорнияда йўғон ичак саратони жарроҳлиги пайтида касалликлар асоратларидан вафот этди. У 85 ёшда эди.

Оммавий маданият

2023-йилда суратга олинган Барбиэ филмида Ҳандлерни актриса Рҳеа Перлман гавдалантирнган.Филмда кекса Ҳандлернинг руҳи Лос-Анжелосдаги Маттел бош қароргоҳининг 17-қавқтидаги бир хонада истиқомат қилади.У филмнинг стреотипик Барбиси(Маргот Робби) билан учрашади.Кейинчалик,Барбига маслаҳат берар экан,Ҳандлер унга о`з ижоди ва бу ижоднинг қизи Барбара билан қандай бог`лиқлиги ҳақида со`злаб беради.Шундан со`нг Барби Барбара Ҳандлер исмини о`зига ном қилиб олади.Филм оммавий ахборот воситаларида Ҳандлер ҳақида кенг муҳокамаларни келтириб чиқаради.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Алтман, Жулиэ „Рутҳ Моско Ҳандлер“. Жеwиш Wомен'с Арчиве (2009-йил 20-март). Қаралди: 2015-йил 7-январ.
  2. ↑ Cастеллитто, Линда М. „Сcандал таинтед лонг cареэр оф Барбиэ'с cреатор“ (эн). АБC Неwс (2009-йил 22-феврал). Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  3. ↑ „Cоллеcтион: Паперс оф Рутҳ Ҳандлер, 1931-2002“. ҲОЛЛИС Арчивес. Ҳарвард Университй Пресс. 2023-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-июл.
  4. ↑ „Рутҳ Ҳандлер, Барбиэ Долл Инвентион“. Фамоус Wомен Инвенторс. Қаралди: 2017-йил 23-январ.
  5. ↑ „Wҳо Маде Америcа?: Рутҳ Ҳандлер“. ПБС. Қаралди: 2014-йил 20-январ.
  6. ↑ Ҳайнес, Иан „Тҳе браинс беҳинд Барбиэ: А лоок ат тҳе энтрепренеуриал жоурней оф Рутҳ Ҳандлер“ (эн-УС). АСБН Смалл Бусинесс Нетwорк (2023-йил 15-август). Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
  7. ↑ Жаваид, Маҳам. „Барбиэ'с 'порнограпҳиc' оригин сторй, ас толд бй ҳисторианс - А неw траилер фор тҳе Барбиэ мовиэ шоwс ҳер виситинг тҳе реал wорлд. Ин реалитй, тҳе долл wас басед он а Герман сех той cаллед Лилли.“ (2023-йил 25-май). 2023-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-май.
  8. ↑ Поллоcк, Даннй. „Барбиэ cреатор wантед долл то станд фор wомен'с чоиcес“ (2002-йил 29-апрел), с. 9.