SWIFT
Бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникация жамияти (инглизча: Соcиэтй фор Wорлдwиде Интербанк Финанcиал Телеcоммуниcатионс; қисқартмаси СWИФТ) Белгияда ташкил топган кооператив жамият бўлиб, умумжаҳон бўйлаб банкларда молиявий операцияларни амалга оширувчи ва воситачи ўлароқ хизмат қилади. Бу тизим умумжаҳон бўйлаб молия институтларига молиявий операцияларни хавфсиз, стандартлаштирилган ва ишончли тарзда юбориш ва олиш имконини беради. СWИФТ, шунингдек, кўпинча „СWИФТНет“да фойдаланиш учун молия институтларига дастурий таъминот хизматларини ҳамда „СWИФТ cодес“ („СWИФТ кодлари“) номи билан машҳур бўлган ИСО 9362 „Бусинесс Идентифиэр Cодес“ („Бизнес-идентификатор кодлари“) ни сотади. „Сwифт ўтказма“ „халқаро пул ўтказма“ деб ҳам аталади.
|
| |
| Тури | Масъулияти чекланган коператив |
|---|---|
| Тармоғи | Телекоммуникация |
| Қачон асос солинган | 3-май, 1973-йил |
| Жойлашуви | Ла Ҳулпе, Белгия |
| Маҳсулот(лар)и | молиявий телекомуникациялар |
| Ишчилар сони | >3 000 |
| Вебсайти | сwифт.cом |
Бу тизим 1973-йили 19 мамлакатнинг 248 та банки таъсисчилига ташкил топган. Бош офиси Белгия пойтахти бўлмиш Бруссел шаҳри яқинида жойлашгандир.
2015-йил ҳолатига кўра, СWИФТ тўлов тизимига жаҳоннинг 200 дан ошиқ мамлакат ва ҳудудларида 11 мингдан ортиқ молия институтлари уланган бўлиб, уларда ўртача кунига 32 миллиондан ошиқ операцияларни амалга оширилади (солиштириш учун, 1995-йилда ўртача кунига 2.4 миллион операцияларни амалга оширилган).[2]
Белгия қонунчилиги асосида ташкил этилган кооператив жамият бўлмиш СWИФТ ўзига аъзо молия институтларига тегишлидир.[3] СWИФТ хўжайини — Яwар Шаҳ[4] (Покистон),[5] бош ижрочи директори — Жавиэр Пéрез-Тассо (Испания).[6] СWИФТ ҳар йили махсус молиявий хизматлар саноатига бағишланган Сибос конференсиясини ўтказади.[7]
Тарихи
СWИФТ 1973-йилда Брусселда унинг биринчи бош директори бўлган Cарл Реутерскиöлд бошчилигида ташкил этилган бўлиб, 15 та мамлакатдаги 239 та йирик банк томонидан қўллаб-қувватланган. Янги тизим молиявий операциялар учун умумий стандартларни ўрнатиш ва умумий маълумотларни қайта ишлаш тизимини шакллантириш учун мўлжалланган эди. Асосий операцион протоколлар, жавобгарлик қоидалари ва бошқалар 1975-йилда ўрнатилди ва биринчи операция 1977-йилда амалга оширилди. АҚШдаги илк СWИФТ операцион маркази Виржиния губернатори Жоҳн Н. Далтон томонидан 1979-йилда очилган.[8]
СWИФТ қандай ишлайди
Хабарларни 2 хил тури мавжуддир: молиявий (тизим фойдаланувчилари ўртасида) ва тизимли (фойдаланувчилар ва тизим ўртасида).
Барча СWИФТ хабарлари қуйидагилардан иборат бўлади:
- сарлавҳа
- хабар матни
- трейлер
Компютер терминали (CБТ) универсал компютер билан алоқа қилиш, хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш, амалий вазифаларни бошқариш учун ишлатилади. Хабарлар минтақавий процессорда (РГП) йиғилиб, кейин қайта ишлаш учун тегишли операцион марказга юборилади. У ерда СWИФТ хабарларни қуйидаги алгоритмга мувофиқ қайта ишлайди:
- синтаксисни текшириш;
- хабарларни чиқувчи шаклга айлантириш учун янги сарлавҳалар яратиш
- трейлерларни қўшиш;
- сақлаш учун хабарларни нусхалаш ва шифрлаш.
Текширув натижаларига кўра, жўнатувчи хабарнома олади: АCК — ижобий натижа, НАК — салбий натижа. Ҳар бир хабар автоматик равишда кирувчи рақам олади.[9]
СWИФТга бўлган ташқи таъсирлар
2001-йил 11-сентабр воқеаларидан сўнг, Марказий разведка бошқармаси, Федерал қидирув бюроси ва АҚШ Молия вазирлиги террорчилар амалга ошириши мумкин бўлган молиявий операцияларини кузатиш мақсадида СWИФТ тармоғининг молиявий маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу хабар 2006-йилда Тҳе Неw Ёрк Тимес, Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал ва Лос Ангелес Тимес[10] газеталарида чоп этилганидан сўнг СWИФТ мижозлар маълумотларини ҳимоя қилмагани учун қаттиқ танқид остида қолди. Шундан сўнг, СWИФТ маъмурияти бутун тизим архитектурасини у орқали ўтадиган барча хабарлар учун икки зонали сақлаш модели билан тақсимланган режимга ўтказиш бошланганини эълон қилди.[манба керак] Бу манба ўчирилади.
Эрон ва Шимолий Корея каби давлатлар СWИФТдан узилди. 2018-йилнинг ноябрида бир қатор Эрон банклари СWИФТ тизимидан узилди.[11]. Бу қарор СWИФТ томонидан АҚШ ҳукумати босими остида қабул қилинган.[манба керак]
2021-йилдан бери Россия-Украина инқирози муносабати билан Россияни СWИФТ дан узиш таклифлари пайдо бўлди.[12] 2022-йил 24-февралда Россиянинг Украинага босқинчилик ҳужуми содир бўлгач, АҚШ Россияга қарши янги санксияларни жорий қилди. Шунингдек, аксарият ҳолларда Европа Иттифоқи давлатларининг бир қисми, АҚШ ва Буюк Британия Россиянинг СWИФТдан узилишини қўллаб-қувватлай бошлади.
Муқобиллари
- Молиявий хабарлар тизими Россия Федерацияси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган СWИФТнинг аналогидир, унда 9 мамлакатдан 331 иштирокчи мавжуд.
- ИНСТЕХ Эрон билан савдо қилиш учун СWИФТ муқобилидир.
- CИПС — бу СWИФТнинг хитойча муқобили ҳисобланади.
- Риппле
- Стеллар
Россияда
Агар Россия халқаро банклараро тизимдан узилиши эҳтимоли бўлгани учун Россия банки 2014-йил декабр ойидан бошлаб кредит ташкилотларига Россиянинг ички операциялари бўйича СWИФТ форматида молиявий хабарларни узатиш тизимини (СПФС) тақдим этиб келмоқда.[13] 2017-йил охирида ички трафикнинг улуши (Россия ташкилотлари ўртасида молиявий хабарларни узатиш) россиялик СWИФТ фойдаланувчилари томонидан юборилган хабарларнинг умумий сонининг 78 % ни ташкил этди. Бу ҳам.
Россия банки СWИФТ халқаро ҳисоб-китоб тизимидан узилган тақдирда банкларни юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлардан ҳимоя қилишга умид қилмоқда. Европа Иттифоқи 2014-йил сентабр ва 2015-йил январ ойларида[14] Россияга қарши янги чекловчи чораларни, жумладан, Россияни СWИФТ тизимидан узиб қўйишни талаб қилди.
Мавжуд СWИФТ тизимидан туб фарқи маълумотларни узатиш топологиясининг „юлдуз“ топологиясидан „дарахт“ (иэрархик) топологиясига ўзгаришидир. Битта версияда ишлайдиган СWИФТ тизимидан фарқли ўлароқ, дунёда исталган миқдордаги CйберФТ Эхчанге серверлари ўзаро тўғридан-тўғри уланишни қўллаб-қувватлаб, ишлаши мумкин.
2019-йилда СWИФТнинг муқобили бўлган — Россия Банкининг Тез тўлов тизими (ТТТ) пайдо бўлди.
Хитойда
2015-йил 8-октабрда Хитой ўзининг трансчегаравий банклараро тўлов тизимини (CИПС — Cросс-Бордер Интербанк Паймент Сйстем) ишга туширди.
Европа Иттифоқида
2019-йил июн ойида Инструмент ин Суппорт оф Траде Эхчангес (ИНСТЕХ) янги тўлов тизимида биринчи транзаксия амалга оширилди. Тизимнинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган бўлиб, у 2019-йил январ ойида Европа мамлакатлари учун АҚШнинг ушбу мамлакатга қарши санксияларини четлаб ўтиб, санксияга учраган Эрон билан савдо қилишлари учун яратилган.[15]
Манбалар
- ↑ „Совет директоров СWИФТ“. 2014-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-сентябр.
- ↑ „Сwифт Cомпанй Информатион“. СWИФТ (9-март 2010-йил). 22-декабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2016-йил.
- ↑ Риcардо Бофилл Таллер де Арқуитеcтура: Арчитеcтуре ин тҳе эра оф лоcал cултуре анд интернатионал эхпериэнcе. РБТА, 2009 — 130-бет.
- ↑ „Боард мемберс“. СWИФТ (9-декабр 2015-йил). Қаралди: 4-май 2016-йил.
- ↑ „Яwар Шаҳ – 1996 – 40 Ундер Фортй – Cраин'с Неw Ёрк Бусинесс“. Қаралди: 23-феврал 2014-йил.
- ↑ „СWИФТ Манагемент“. СWИФТ (7-октабр 2015-йил). Қаралди: 4-май 2016-йил.
- ↑ „Жавиэр Пéрез-Тассо“. СWИФТ. 15-ноябр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-ноябр 2019-йил.
- ↑ „Медиа Cентре“ (инглизча). СWИФТ. Қаралди: 1-апрел 2019-йил.
- ↑ Cорнелиус Луcа 2005.
- ↑ Бранд, Cонстант. „Белгиан ПМ: Дата Трансфер Броке Рулес“. Wашингтон Пост (28-сентабр 2005-йил). Қаралди: 23-май 2010-йил.
- ↑ СWИФТ сайс суспендинг соме Ираниан банкс' аccесс то мессагинг сйстем ат реутерс.cом(ингл.)
- ↑ „Можно ли отключить Россию от СWИФТ и чем это грозит?“.
- ↑ „Централний Банк Российской Федерации — Система передачи финансових сообщэний“. 21-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-феврал 2022-йил.
- ↑ Вернер Файман. „Министры иностранных дел ЕС обсудят возможность отключения России от СWИФТ“. Лента.ру (27 января 2015).
- ↑ „Эуропеан поwерс лаунч мечанисм фор траде wитҳ Иран“ (31-январ 2019-йил).
Ўқиш учун
- Фаррелл, Ҳенрй анд Абраҳам Неwман. 2019. Оф Приваcй анд Поwер: Тҳе Трансатлантиc Струггле овер Фреэдом анд Сеcуритй. Принcетон Университй Пресс.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (ингл.)