Саид Муҳаммадхон — (1823-1864), Хоразм (Хива хонлигида) ўзбекларнинг Қўнғирот сулоласидан бўлган ҳукмдор. 1856-1864-йилларда ҳукмронлик қилган.

1856-йилда Хива хонлигида ҳокимиятга Муҳаммад Раҳимхон И ўғли Саид Муҳаммадхон (1856-1864) келди. У давлатни тартибга солиб, ко'чманчи қабилаларнинг ҳужумларини олдини олди.

Саид Муҳаммадхон даврида Россия империяси, Усмонли империяси, Эрон ва Афғонистон билан дипломатик алоқалар сақланиб турди. 1858-йилда Россия элчиси Н.П.Игнатиэв Хивага ташриф буюрди. 1863-йилда Саид Муҳаммадхон таниқли сайёҳ Арминиус Вамберини қабул қилди.

Саид Муҳаммадхон даврида Хивада Кўринишхона қурилган. Бу йилларда тарихчи Огаҳий Хоразм тарихини ёзди. Хоразмнинг таниқли одамлари орасида бастакор, хаттот, рассом Комил Хоразмий (1825-1899) бўлган.

Манбалар

Адабиётлар

  • Гуломов КҲ. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ — первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005
  • Гулямов ЙА. Г., История орошения Кҳорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
  • История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
  • История Узбекистана в источникакҳ. Составител' Б. В. Лунин. Ташкент, 1990 * История Кҳорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976