Саид Муҳаммадхон мадрасаси – Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги меъморий ёдгорлик. 1864-йилда қурилган мадраса. Ҳозирда Хива шаҳридаги Янги турмуш маҳалла фуқаролар йиғиида жойлашган. Хоразм вилояти маданий мерос бошқармаси тасаруфида[1].

Саид Муҳаммадхон мадрасаси
Жойлашуви Хива, Хоразм вилояти
Координаталар 41°23′00″Н 60°21′33″Э / 41.383324493108425°Н 60.35907615548808°Э / 41.383324493108425; 60.35907615548808
Тури мадраса
Архитектура услуби Хоразм меъморчилиги
Асосчи Муҳаммад Раҳимхон ИИ
Асос солиниши 1894-йил
Қаровчи Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси
Қурилиш материали пишиқ ғишт
Map
Саид Муҳаммадхон мадрасаси харитада

Тарихи

Саид Муҳаммадхон мадрасаси Дишан қалъа ёнида жойлашган. Хива хони Саид Муҳаммадхон вафотидан сўнг, унинг ўғли Саид Муҳаммад Раҳимхон ИИ Феруз буйруғи билан отаси хотирасига 1864-йилда барпо этилган[1]. Қурилиш ишларига хонликнинг қўшининг бош қўмондони Матмурод (Муҳаммад Мурод) девонбеги бошчилик қилган[2]. Мадраса Хоразм меъморчилигининг анъанавий услубида пишган ғиштлардан қурилган. Хива хони Саид Муҳаммадхон 1856—1864-йилларда ҳукмронлик қилган бўлиб, қўнғиротлар сулоласидан бўлган хонликнинг ўнинчи ҳукмдори. Хива хонлигига кўчманчи қабилаларнинг ҳужуми тўхтатган ҳукмдор ҳисобланади[3].

Мадрасадаги занжир шаклида ётқизилган ғиштли ҳалқалар араблар истилосидан олдинги Ўрта Осиё ва Эронда мавжуд бўлган меъморчилик услуби „Сосоний марваридлари“ туркумини эслатади[2]. Декоратив дизайндан ташқари, қопламали ғиштлар алабастер билан юқори даражада ёпиштирилган, 1,8 метр қалинликдаги деворлар мадрасани сақлаш вазифасини бажарган. Мадраса икки ҳовлидан: ички ва ташқи ҳовлилардан иборат. Ташқи ҳовли бир қаватли ҳужралар билан ўраб олинган бўлиб, тўртбурчаклар шаклга эга бўлган[4]. Кириш қисмида икки қаватли фасад мавжуд бўлиб, оқ ва кўк рангли плиткалар билан қопланган, ён томонларида ғайриоддий кўринишдаги яшил миноралар қад кўтарган[3]. Мадраса таркибида қишки ва ёзги масжид, кутубхона ва дарсхона, турли хоналар ҳам мавжуд бўлган[4].

Саид Муҳаммадхон мадрасаси Хива шаҳридаги йирик мадрасалардан бири ҳисобланади[4].

Манбалар