Said Rustamov
Саид Хуршедович Рустамов — ўзбек дипломати. 2019—2023-йилларда Ўзбекистоннинг Бирлашган Қиролликдаги элчиси[1].
| Саид Хуршедович Рустамов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2019-йилдан – 2023-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Алишер Шайхов |
| Вориси | Равшан Усмонов |
|
Мансаб даври 2018-йилдан – 2019-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | ? |
| Вориси | Феруза Махмудова |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1975-йил 19-декабр Тошкент |
Биография
1997-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тугатган.
1997—2010 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда.
2010-2011 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташқи сиёсат таҳлили ва стратегияси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
2011-2012 — Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси маслаҳатчиси.
2012-2013 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ижрочи ёрдамчиси.
2013-2017 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи.
2017-2018 — Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси.
2018-2019 — Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси.
2019—2023-йилларда — Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчиси.
2021—2023-йилларда — Ўзбекистоннинг Норвегиядаги элчиси[2].
Манбалар
- ↑ „Министерство иностранных дел Республики Узбекистан“. 22-ноябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-январ.
- ↑ „Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда“.


