Сажда (арабча: سَجْدَة‎‎, ˈсадʒ.да) мусулмонлар томонидан намоз пайтида, Қур’он ўқиётганда ва Аллоҳга шукр сифатида амалга ошириладиган ердаги саждалардир.

Қур’онда

Қур’онда „Сажда“ („Руку“) деб номланган сура бор. Бундан ташқари, Қур’они каримнинг қуйидаги оятларида сажда зикр қилинган:

1. Аъроф — 206-оят;

2. Раъд — 15;

3. Наҳл — 50;

4. Исро — 107;

5. Марям — 58;

6. Ҳаж — 18;

7. Фурқон — 60;

8. Намл — 25;

9. Сажда — 15;

10. Сод — 24;

11. Фуссилат — 37;

12. Нажм — 61;

13. Иншиқоқ — 21;

14. Алақ — 19[1].

Намоз пайтида сажда қилиш
Сажда учун турбаҳ

Тартиби

Саждада мусулмон киши танасининг 7 қисми билан ерга тегиши шарт: пешона/бурун, кафтлар (ёки муштлар), тиззалар, оёқ бармоқлари.

Жаъфарий мазҳабидаги шиалар намозда сажда қилишда пешонасини ерга ёки тошга ёки улардан ташкил топган нарсаларга қўйишади.

Сажда қилиш борасида турли фикрлар бор. Баъзилар тиз чўкиб, кейин қўлларини ерга қўйишади, бошқалари — аввал қўлларини ерга қўйишади, кейин тиз чўкишади.

Сажда турлари

Сажда ас-саҳв

Сажда ас-саҳв (арабча: سجود السهو‎‎ — намоз вақтида намозхон намознинг рукни ва вожибларида хатога йўл қўйган бўлса, ерга қўшимча саждалар қилишади[2][3].

Сажда ат-тиловат

Сужда ат-тиловат (арабча: سجود التلاوة‎‎ — Қур’онни маълум бир жойда ўқиш пайтида қилинадиган бир сажда. Ҳанбалий мазҳабига кўра Қур’онда ўн бир оят бўлиб, ўқиш ёки тинглашда мусулмонлар сажда қилиши керак, Шофи’ий мазҳаби уламоларининг фикрига кўра, уларга яна тўрт оят қўшилган. Имом Абу Ҳанифа фикрига кўра, Қур’он ўқиётганда сажда қилиш вожибдир[2]. Қур’оннинг аксарият нашрларида тиловат саждаси ўқилиши керак бўлган жойлар ۩ белгиси билан кўрсатилган. Сажда оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши (форсча ўқиса ҳам) маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшицалар сажда қилмайдилар. Таҳорациз ёки жунуб киши сажда оятларини эшица, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши). Тиловат саждасини қилиш учун худди намоздаги каби, таҳоратли ҳолатда, бадан, кийим, жой пок бўлиши шарт. Қиблага қараб турилади. Қалб билан ният қилиниб, тил билан: „Аллоҳ таоло учун тиловат саждаси қилишни ният қилдим“, дейилади ва қўл кўтармасдан „Аллоҳу акбар“, деб саждага борилади. Худди намоздагидек суннатга мувофиқ бир марта сажда қилинади, саждада камида уч марта „Субҳана роббиял аъла“, айтилади. Саждадан бош кўтарганда „Аллоҳу акбар“ деб ўриндан туриш, кейин яна ўтириш мустаҳабдир. Тиловат саждасида ташаҳҳуд ўқилмайди, салавот ва салом берилмайди[1].

Сажда аш-шукр

Сажда аш-шукр (арабча: سجود الشكر‎‎ — мусулмон кишининг ҳар қандай муаммодан халос бўлгани учун ёки бирор қувончли воқеадан сўнг шукроналик белгиси сифатида қиладиган саждаси[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Сажда оятларини эшитган киши қандай тартибда сажда қилади?“ (2019-йил 15-апрел). Қаралди: 2023-йил 11-апрел.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Али-заде 2007.
  3. ↑ „Саджа сахв по мазхабу имама Абу Ханифы“. Ассалам.Ру. 2014-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-декабр.

Ҳаволалар