Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Saklar

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Саклар — Сака (қадимий форсча: Сака; Харожий: Сака, қадимий мисрча: ск, сꜣг; хитойча: 塞, қадимий *Сак, замонавий Сè, Сāи), (қадимий юнон Сáкаи; лотинча: Саcаэ) — Евроосиё материкининг шимоли ва Тарим ҳавзасида яшаган қадимий „Туркий“ халқларга мансуб чорвадор халқ.


ЙУНЕСКОнинг о'зида битта "чақириқ" ё'қ, аммо тилшунослик, генетика ва археология (ЙУНЕСКО билан бог'лиқ тадқиқотларни ҳам қо'ллаб-қувватловчи) томонидан қо'ллаб-қувватланадиган академик консенсус сакларни (скифларни) туркий тилда со'злашувчи ко'чманчи халқлар сифатида белгилайди, гарчи улар кейинги туркий гуруҳлар билан мураккаб о'заро алоқада бо'лишган бо'лса ҳам. Улар Шарқий Эрон тилларида гаплашишган, маданий жиҳатдан форслар билан бог'лиқ бо'лган ва Марказий Осиёда ва ундан ташқарида замонавий Эрон билан генетик алоқалар билан муҳим ҳинд-эрон меросини қолдирган[1].


Археологик адабиётларда бу давр „Илк темир даври“, „Илк кўчманчилар даври“, „Саклар даври“ сифатида маълум. Геродотттг ёзишига қараганда, Евросиё чўлларининг кўчманчилар дунёси шимолий ва шарқий Қора денгиз бўйи қабилаларидан бирининг номи билан скуда кейинроқ сколотлар деб аталган. Юнонлар эса уларни скифлар деб юритганлар.

Археологик материаллар таҳлилига кўра, милоддан аввал ВИИИ—ИИ асрларда Хитойнинг Хуанхе дарёсидан то Дунайгача кенгликда яшаган дашт қабилаларига тегишли „ҳайвон тасвирлари услуби“да ишланган ноёб санъат асарлари скиф санъати, скиф маданияти номи билан машқур. Мана шу дашт аҳолиси — Сакларнинг кундалик турмуш тарзи, қуроляроғ ва от анжомларининг типи, скифларга хос кийимкечак ва уйрўзғор асбобускуналари жуда бирбирига ўхшашки, бу яқинлик скиф-саклар этномаданий ҳаётининг туб маъно ва мазмунини ташкил этади. Аҳамоний ҳукмдорларининг Биҳистун китобаларида Сирдарё ортидаги қабилалар Саклар деб аталган. Геродот, „Тарих“ асарида „форслар барча скифларни Саклар деб атайдилар“ деб ёзади. Подшо Доронинг Нақши Рустам ёзувида Саклар „Парадрая“, („Тиайтарадарайя“, яъни денгиз ортидаги Саклар) деб тилга олинган. „Сак“ атамаси аслида манбаларда ахоманийларгача маълум. Мас, Оссурия пойтахтидаги Иштар ибодатхонасини қазиш вақтида мармар тахтага подшо Ашшурбанипал (милоддан аввал 669—631) ёздирган хат топилган. Хатда киммерийлар ва уларнинг сардори Тугдаммани Киликиядаги жангда ҳалок бўлгани, уни Саклар подшоси эканлиги эслатилади. Биҳистун китобаларининг Аккадча нусхасида форслар ўзларига яқин қўшнилари Сакларни „киммерийлар“ атамаси билан тилга олади. Манбалар таҳлилидан тарихий хулоса шуки, сак ва киммерийларнинг бирлашган қўшинлари иттифоқи асосида ташкил топган бу янги сиёсий куч қайси бир етакчи қабила номи билан аталмасин, манбаларда уларнинг жанговар кўчманчи орийлар эканлиги кўзда тутилган. Қадимий тарихда Саклар довруғининг бошланиши милоддан аввал ВИИИ—ВИИ асрларда киммерий ва скиф қабилаларининг Қора денгиз бўйлари ва Олд Осиёга юриши даврида юз берди. Унинг давоми Аму ва Сирдарё орти Сини ахоманий подшолари Кир ИИ ва Доро билан бўлган жангу жадалларида намоён бўлди. Худди мана шу воқеалар асносида Сакларнинг ватани, ҳаёти ва урфодатлари, уруғаймоқлари ва уларнинг шимолий ва шарқий қўшнилари ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлди. Тарихчи Элиан (ИИИ аср) Сакларда бир одат борлигини, унга кўра уйланишни истаган киши қиз билан ер остидаги бинода қолиб беллашиши лозимлиги, агар қизни енголмаса, у қизнинг асири бўлиб қолиши ҳақида маълумот беради. Сак аёллари эркаклар билан бир қаторда жангларда иштирок этишган. Улар ёвни алдаш учун ёлғондан қочишга, худди эркаклардек от устида чопиб кета туриб орқаларига ўгирилиб камондан ўқ отишга моҳир бўлишган.

Тиграхауда („Чўққи қалпоқли“ ёки „камондан ўқ отувчи“) Си билан жангга киришда Доро катта сувдан кема ва соллар ёрдамида сузиб ўтганлиги ҳақида ҳикоя қилади, тадқиқотчилар катта сув — бу Сирдарё бўлиши керак деб тахмин қиладилар. Доронинг тилла ва кумуш тахтачаларга ёздириб қолдирган тарихий лавҳаларида Доро салтанатининг шим.шарқий чегараси суғдлар мамлакатининг ортидаги Саклар юрти дейилган. Демак, Саклар мамлакати суғд ерларидан Сирдарё орқали ажралган. Доро ва унинг вориси Ксеркс (милоддан аввал 486—464-йил) лавҳаларида ахоманийларга тобе яна бир сак қабила иттифоқи тилга олинади, улар хаумаварка (муқаддас хаома ичимлиги ичувчи) Саклари бўлиб, улар эгаллаган юртлар „МихрЯшта“ мадҳияларига кўра, Фарғона водийси ва Шарқий Туркистонга тўғри келади. Ксеркснинг Персеполъ лавҳаларида тиграхауда ва хаумаварка Си билан бир қаторда уларга қардош ва тиддош даҳлар ҳақида ран боради. Ахоманий ёзувларида Эрондан шаркда бошқа сак қабилалари ҳақида хабар учрамайди. Аммо, юнонрим муаррихлари Сакларнинг бошқа турлари ҳақида кўп маълумотлар қолдирган. Мас, Геродот ортокарибант Си (учли қалпокли Саклар), амюргия („дарё орти“) Саклар и ва дахлар ҳақида сўз юритади. Адабиётларда уларнинг биринчиларини ахоманийларнинг тиграхауда ва хаумаварка Си билан ўхшашлиги таъкидланади. Фанда бу масалада турлича қарашлар мавжуд. Масалан, А. Херман ва бошқа Литвинскийлар, юнон муаллифлари тиграхауда Сини массагетлар иттифоқи билан бир эканлигини тахмин қилсалар, Саклар Г. Кляшторний Аррианта иқтибос қилиб, массагетларни дахлар билан бир халқ деб таъкидлайди. Арриан милоддан аввал ИВ асрда дахлар Танаис ортида, яъни Сирдарё ортида ва Танаис бўйлаб яшаганлигини қайд қилиб ўтади. Арриан массагетларни айнан скифсак эканлигини Спшпамен курашлари муносабати билан яхши баҳолаган. Арриан учун массагетлар Амударёнинг чал сохилида истиқомат қилувчи ночор қабила жамоалари эди, Суғд билан ғарбий чегарадош эди. Дахлар эса, аксинча, Суғдиёнанинг шимолий шарқий қўшниси, Танаис (Сирдарё) водийсининг аҳолиси эди. Арриан даҳларни совутларга ўралган жанговар суворий жангчилар, Доро ҳарбий юришларининг сараланган отлиқ аскарлари сифатида таърифлайди. Демак, массагетлар чорвадор Сакларнинг камбағал қатламини ташкил этеа, дахлар уларнинг бадавлат кашами — орийлари эди. Геродотнинг ёзишича, Саклар аскарларининг бошларида қалин кигиздан тикилган, чўққи қалпоклари бўлган. Улар сак ўқ ёйлари, калта қиличлар (акинаклар), ойболталар (сагарийлар) билан қуролланганлар. Саклар ўзларининг ҳарбий маҳоратлари, асосан, ўқ ей отишга усталиклари билан донг чиқарганлар. Қадимий дунё муаррихлари Саклар ни дунёдаги энг моҳир мерганлар деб таърифлашган. Милоддан аввал 238-йилда даҳ қабилаларидан бири парнлар Парфия давлатини тузган. Археолог К. Акишев Марказий Қозоғистонда ўрганган „Тасмўла маданияти“ сак қабила иттифоқига кирувчи исседонларта тегишли эканлигини ёзади.

Милоддан аввал ИИ асрдан бошлаб Сакларнинг турли қабилалари жан.га (Ҳиндистон ва Эрон) силжиб ЮнонБақтрия подшолигини тормор этишда қатнашган. Эронда Саклар қадимий Дранғиёна вилоятида, Ҳамун кўли атрофига жойлашишган, бу ер Сакастон — Саклар мамлакати, кейинчалик Сейистон, Систон деб аталган. Ҳиндистоннинг шим.ғарбида, Гандҳара вилоятида улар мил.ав. тахминан И асрда олимлар томонидан Ҳиндсак давлати деб аталган сиёсий бирлашма барпо этишган, бу давлатга мансуб тангалар топилган. Давлат асосчиси подшоҳ Мауэс бўлиб, унинг ворислари Аз, Азилис каби исмга эга бўлишган. Ҳиндсак давлати ҳиндпарфян сулоласи томонидан босиб олинган, кейинчалик Кушон подшолигита қўшиб юборилган. Ҳинд ёзма манбаларида сак этноними шака сифатида берилган, Ҳиндистонда Шака эраси мавжуд бўлгани маълум. Хитой ёзма манбаларида Саклар се халқи деб қайд этилган. Саклар астасекин Ҳиндистон, Эрон, Ўрта Осиёдаги халқлар, қабилалар таркибига сингиб кетганлар.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон сак қабилалари маданияти ҳақидаги маълумотлар археологик тадқиқотлар туфайли қўлга киритилган. Масалан, Или водийсида ўрганилган Бесшатир ёки Тагискен ва Иссиқ қўрғонлари, Сирдарёнинг қуйи ҳавзасида ўрганилган Уйгарак қўрғонлари, Еттисув водийсининг сакараукийлари (сакаравллар ёхуд сакараваклар) ва бошқа Хуллас, Ўрта Осиё ва Қозоғистон чўлларида, асосан, чорвачилик хўжалиги билан шуғулланган даштлилар Саклар этносини ташкил этган. Ўз даврида суғдларнинг бобокалонлари ҳам Ўрта Осиё икки дарё оралиғи Саклари бўлган. Массагетлар эса хоразмийларнинг бобокалонлари эди. Авестода тилга олинган турлар Турон заминнинг Си бўлганлиги шубқасиз. Шунингдек, Қозоғистон Сакларининг бобокалонлари Андроново маданияти аҳолиси (орийлар, дахлар ва Авестодаги турлар) бўлган.

„Саклар“ атамаси „Саха“ кўринишида Саха Республикасининг расмий номида сақланган.

Адабиётлар

  • Геродот, История (в девяти книгах), Пер.с греческого, т.1, книга ИВ, ВИИ, Л., 1972;
  • Акишев К. А., Кушаев Г. А., Древняя култура саков и усуней долини р. Или, АлмаАта, 1963;
  • Страбон, География. В 17 книгах, ХИ, Пер. Г. А. Стратановского, М., 1964;
  • Ставиский Б. Я., Средняя Азия и ахеменидский Иран. Сб. „История Иранского государства и култури“, М, 1971;
  • Дандамаев М. А., Данниэ вавилонских документов ВИ— В вв. до н. э. о саках, ВДИ, 1, 1977;
  • Дяконов И. М.,К методике исследований по этнической истории („киммерийси“). Сб. „Этнические проблеми истории Сентралной Азии в древности“, М., 1981;
  • Кляшторний С. Г., Султанов Т. И., Государства и народи Евразийских степей. Древност и средневекове. Санкт-Петербург, 2000.[2]

Манбалар

  1. ↑ „УНЕСCО рекомендаcижа дėл атвирожо моксло“. 2022. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  2. ↑ Аҳмадали Асқаров. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил