Samarqand
Самарқанд- Самарқанд вилояти Ўзбекистон Республикасидаги қадимий шаҳар. Амир Темур ордени соҳиби[3]. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази (1938-йилдан). 1925-1930-йилларда Республика пойтахти. Ўзбекистоннинг жануби-ғарбида, Зарафшон водийсининг марказий қисмида (Дарғом ва Сиёб каналлари орасида) жойлашган. Ўртача 695 м баландликда. Тошкентдан 300 км. Самарқанддан Тошкент—Душанбе, Тошкент—Туркманбоши, Тошкент—Учқудуқ—Қўнғирот темир йўллари, Катта Ўзбек тракти (Тошкент—Термиз йўли) ўтади. Шаҳар аҳолиси ва хўжаликлари Шовдор, Боғишамол ариқларидан сув олади. Июлнинг ўртача ҳарорати 25,9°, энг баланд ҳарорат 40—42°, январ ўртача ҳарорати 0,2°, энг паст ҳарорат —26°. Майдони −120 км²бўлиб, аҳолиси 585 минг кишидан иборат (2024). 2022-йилнинг 15-16-сентябр кунлари ШҲТга аъзо давлат раҳбарларининг 22-йиғилиши " Самарқанд саммити " бўлиб ўтган.
Самарқанд Шаҳри | |
|---|---|
| Регистон майдони | |
| 39°39′15″Н 66°57′35″Э / 39.65417°Н 66.95972°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Самарқанд Вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Фазлиддин Умаров [1] |
| Аввалги номлари | Мароқанд (Мараканда) |
| Майдон | 55 минг[cонверт: ункноwн унит] |
| Иқлим тури | субтропик-ичкиконтинентал |
| Расмий тил(лар)и | Ўзбек тили |
| Аҳолиси (2024-йил 1-январ) |
↗ 593,4 минг киши [2] |
| Зичлиги | 300 киши/км2 |
| Миллий таркиб | ўзбеклар, тожиклар, руслар, форслар, арманлар, татарлар ва бошқалар |
| Конфессиявий таркиб | асосан мусулмонлар, шунингдек христианлар ва бошқалар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | 66 |
| Почта индекс(лар)и |
|
| Автомобил коди | 14 (1998—2008), 30-39 (2008) |
Тарихи
Номланиш тарихи
Тарихий ёзма манбаларда Самарқанд ёши қадимийлиги ҳақида маълумотлар бор. Муҳаммад ан-Насафий "ал-Қанд фий зикри уламои , Ҳайдар ас-Самарқандий (ХИИ аср) „Қандияи Хурд“, Абу Тоҳирхожа Самарқандий „Самария“, Хитой тарихчиси Чжан Сян, юнон ва римлик тарихчилар Арриан, Курсий Руф ва бошқа кўплаб муаллифларнинг асарларида бу ҳақда ёзиб ўтилган. Самарқанд ва Рим инсоният тақдиридаги буюк хизматларини назарда тутиб „Боқий шаҳарлар“ номини олганлар. Халқ ибораси „Самарқанд сайқали рўйи замин аст“ — Самарқанд ер юзининг сайқали (жилоси) деб беҳуда айтилмаган. Амир Темур Самарқандни меҳр билан қадрлади, обод қилди, дунёнинг сайқалига айлантирди.
Ҳазрати Хизр масжиди — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (ХИХ аср ўрталари); афсонавий ўлмас тақводор инсон Ҳазрати Хизр номи билан боғлиқ. Бино Шоҳизинда мажмуаси қаршисидаги тепаликда жойлашган қадимий масжид пойдевори устига қурилган (меҳробдаги ёзувга кўра 1855-йил). Ёдгорлик Шоҳизинда ва Тошкент кўчалари чорраҳасида жойлашган.
„Самарқанд“ сўзининг келиб чиқиши ҳақида бир қанча тахмин мавжуд. Шарқ муаллифлари „Самарқанд“ сўзининг 1-қисми, яъни „Самар“ сўзи шу шаҳарга асос солган ёки шаҳарни босиб олган кишининг номи деб ҳисоблаб, бир қанча сунъий таърифларни таклиф этдилар, аммо тарихда бундай исмли киши ҳақида маълумотлар аниқланмаган. Сўзнинг 2-қисми „кент“ (канд) — қишлоқ, шаҳар деган маънони билдиради. Баъзи европалик олимлар, бу ном қадимдан қолган, санскритча „Самаря“ра яқин, яъни „йиғилиш, йиғин“ сўзидан келиб чиққан деб изоҳлайдилар. Антик муаллифларнинг асарларида шаҳар Мароканда деб аталган. Бу ҳақиқатга анча яқин бўлиб, Мароканда — Самарқанд атамасининг юнонча айтилишидир.
ХИ аср олимларидан Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Қошғарий шаҳар номининг келиб чиқишини „Семизкент“, яъни „семиз қишлоқ“ сўзининг бузиб талаффуз қилиниши деб тушунтирадилар[4]. 1404-йилда Самарқандга ташриф буюрган Испания элчиси Руй Гонсалес де Клавихо ҳам бу талқинни қўллаб қувватлайди[5].
Булардан ташқари, турли даврларда битилган тарихий манба ва китобларда шаҳар номи Самариана (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-12-08 санасида архивланган), Сараманка, Саканна, Санманган, Самакиён, Сумрон, Шамаркан, Самарой, Симроят каби шаклларда ҳам қайд этилади[6].
Фанда Самарқанд топонимининг юзага келиши ва семантикаси борасида турли хил фикр ва мулоҳазалар келтирилган. Айрим хорижий топонимистлар шаҳар номи санскритга самария — „йиғин“ ёки „анжуман“ сўзидан олинган деган фикрни айтган. „Тарихи Табарий“, „Самария“ ва „Ғиёс ул-луғот“ асарларининг муаллифлари ёзишларича, „Самар“- подшонинг номи бўлиб, „канд“ эса туркий тилда „шаҳар“ деган маънони англатган. Демак, Самарқанд — Самар шаҳри демакдир.
Қадимги давр ва Илк ўрта асрлар

Самарқанд жаҳоннинг энг қадимги шаҳарларидан бири — 2700-йилдан ортиқ тарихга эга. Самарқанд милоддан аввал ИВ асрдан милодий ВИ асргача Суғд давлатининг пойтахти бўлган. Археологик қазишмалардан маълум бўлишича, юқори палеолит даврида ҳам Самарқанд ҳудудида одамлар яшаган (қаранг Самарқанд макони).
Рим тарихчиси Квинт Курсий Руфнинг (милоддан аввал И аср охири — милодий И аср) ёзишича, Самарқанд қалъаси деворининг айланаси тахминан 10,5 км бўлган. Милоддан аввал 329-йил Искандар Мақдуний (Македонский) аскарлари Самарқандни вайрон қилган. Спитамен Самарқандни юнонлардан озод этишга ҳаракат этган, аммо хиёнаткор кўчманчи қабилалар сардорлари томонидан ўлдирилган ва боши Искандар Мақдунийга сулҳ сифатида юборилган.

Турк хоқонлиги ва Ғарбий турк хоқонлиги таркибида

Самарқанд ВИ асрда Турк хоконлиги таркибига кирган ва маҳаллий ҳокимлар томонидан бошқарилган. Бу даврда Самарқанд Ҳиндистон, Эрон, Миср ва Византия давлатлари билан савдо қилган. Ўз даврида „10 Ўқ хоқонлиги“ деб юритилган Ғарбий Турк хоқонлиги Истамининг ўғли Тарду хоқон (576—603) Сосонийлар Эронига қарши жанглар олиб бориб, ғарбда ўз ҳокимиятини кучайтирди. Унинг ўғли Шегуй хоқон (610—618) даврида хоқонлик қўшинлари жан.ғарбий ҳудудларда фаол ҳаракат юрита бошлайди. У Эроннинг шимолий шарқий вилоятларига ҳужум уюштириб, сосонийлар устидан йирик ғалабага эришади. Унинг иниси Тун ябғу (618—630) хоқонликнинг ғарбдаги нуфузини янада мустаҳкамлайди. У ҳукмронлик қилган даврда Турк хоқонлигининг чегараси ғарб ва жанубий ғарбда, Жанубий-Шарқий Европа даштлари, Кавказ, Волгабўйи, Гургон, Марв, Ҳинд дарёсининг юқори ҳавзалари, Шимолий Ҳиндистон ва Афғонистоннинг аксарият вилоятларини ўз ичига оларди. Тун ябғу ғарбий ҳудудларда ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида қароргоҳини Шош воҳасининг шимолидаги Мингбулоқ мавзесига кўчиради ва бошқарувда ислоҳотлар ўтказиб қарам ўлкаларга туркий тудун ва элтабар унвонли вакиллар жўнатади.
Араб халифалиги таркибида
Қутайба ибн Муслим бошчилигидаги араб қўшинлари 712-йилда Самарқандни эгаллаган. Исён кўтарган шаҳар аҳолисининг бир қисмини қириб ташлаган. Аттабарий келтирган маълумотга кўра, самарқандликлар шаҳристон (ички шаҳар)ни арабларга бўшатиб беришга мажбур бўлганлар. Араблар шаҳристонда масжид ва минбар қурганлар. Маҳаллий аҳолидан тортиб олинган қимматбаҳо буюмлар ва олтин, кумуш билан безатилган санамлар (хилат уласном) ни эритиб 10 минг мисқол қимматбаҳо металл олинган. Буюк ипак йўли асосидаги ҳудудлараро савдо-сотиқ янада равнақ топди. 776—783-йилларда арабларга қарши Муқанна бошчилигида исён кўтарилган (қаранг Муқанна исёни).
Сомонийлар ва Қорахонийлар даври
Арабларга қарши кўтарилган исёнларни бостиришга фаол қатнашган маҳаллий заминдор аҳоли вакиллари ИХ аср 20 йилларидан Мовароуннаҳр ва вилоятларини бошқаришга тортилди, масалан, Самарқандни бошқариш Сомонийлар қўлига ўтди. Ўша вақтдан Самарқанд — Сомонийлар давлатининг пойтахти бўлди. 887-йилдан биринчи марта сомонийлар кумуш тангалари Самарқандда зарб қилина бошлади. Сомонийлар пойтахти Бухорога кўчирилгандан (889) сўнг ҳам Самарқанд Мовароуннаҳрнинг энг катта ҳунармандчилик ва савдо марказларидан бири бўлиб қолди. ХИ асрдан Самарқанд Қорахонийлар давлати таркибига кирган. Қорахонийлар даврида турли ўлкаларнинг бирлашиши фан ва маданият ривожига ҳам имкон берди. Бу даврда Самарқанд ҳам маъмурий, ҳам маданий марказ сифатида аҳамияти ошиб, янада кенгайиб, ривожланиб борган. Қорахонийлар фан ва маданиятнинг ўлка ҳаётидаги муҳим ўрнини англаб унга ҳомийлик қилишган. Буюк ипак йўли асосидаги ҳудудлараро савдо-сотиқ янада равнақ топди.

Шу даврда Самарқандда Иброҳим тамгачхон мадрасаси ва касалхонаси бунёд этилган[7].
ХИ асрда Самарқандда Шоҳи Зинда мақбараси барпо этилди[8]. Кейинчалик худди шу ерга 1066-йили Тамғач Бўғрахон мадрасаси қурилди ва унга туташ бир қатор туркум мажмуа юзага келди. ХИ-ХИИ асрларда серҳашам безатилган бошқа мақбаралар вужудга кела бошлади. Археологлар улардан бир нечтасини ХИВ аср иншоатларининг ғарб тамонидаги йўлакдан қазиб топдилар. Улар безаклари билан Темур даври мақбараларидан фарқ қилган. Ўша даврда ҳам, Қусам ибн Аббос мақбараси „муққадас“ ҳисобланиб зиёрат қилинган.
Қорахонийлар ҳукмронлиги даврида Умар Хайём Самарқандга Нишопурдан Шамсалмулк саройига таклиф қилинган. Умар Хайём Балх ва Бухоро мадрасалари билан бир қаторда Самарқанд мадрасаларидан бирида ҳам таҳсил олган. Самарқандда у алгебра бўйича асосий асарни ёзган.
Қорахонийлар даврида Самарқандда Ўрта Осиёнинг таниқли мутафаккири, олими, файласуфи, ислом ҳуқуқшуноси Бурҳониддин Марғиноний (1123-1197) яшаган.
Қорахонийлар даврининг Самарқанддаги энг кўзга кўринган ёдгорлиги — ХИИ асрда қўрғонда қурилган Иброҳим ибн Ҳусайн (1178-1202) саройи. Қазиш пайтида монументал рангтасвирнинг парчалари топилди. Шарқий деворда сариқ чапон кийган ва камон ушлаган туркий жангчи тасвирланган. Бу ерда отлар, овчи итлар, қушлар ва даврга ўхшаш аёллар ҳам тасвирланган[7].
Амалий безак санъати — нақшинкорлик, ганчкорлик ва кулолчилик йўналишлари ривожланган. Адабиёт юксалган. Юсуф Хос Ҳожибт\нт „Қутадғу билиг“, Маҳмуд Қошғарийнит „Девону луғотит турк“ каби асарлари шу даврда яратилган.
ХИ асрда Самарқандни Салжуқийлар босиб олган. ХИИ асрдан Қорахитойларга тобе бўлган. 1210-йилдан Муҳаммад Хоразмшоҳ давлати таркибида. 1212-йил самарқандликлар Хоразмшоҳга қарши исён кўтарган.
Мўғуллар ҳукмронлиги даврида
1220-йил Чингизхон қўшинлари Самарқандга бостириб кириб, шаҳарга ўт қўйган ва аҳолининг кўп қисмини қирган, қолганлари шаҳарни тарк этиб омон қолган. Бир неча йилдан сўнг Самарқанд қайта тиклана бошлаган. ХИИИ аср 2-ярмида Самарқандга келган венециялик сайёҳ Марко Поло „Сонмаркон капа ва машҳур шаҳар“ деб ёзган. Мўғуллар ҳукмронлиги даврида Самарқанд Чиғатой улуси таркибида бўлган.
= Амир Темур ва Темурийлар даврида



ХИВ аср ўрталарида Мовароуннаҳрда мўгулларга қарши халқ ҳаракатлари бўлиб ўтди. Сарбадорлар исёни натижасида шаҳарда бир неча ой халқ ҳокимияти ўрнатилди. ХИВ аср охири ва ХВ асрда Самарқанд иқтисодий-сиёсий ва маданий ҳаёти анча юксалди. Амир Темур салтанати пойтахти сифатида Самарқанд жаҳонга машҳур бўлди.
Салтанат пойтахти Самарқанд Амир Темур даврида айниқса гуллаб яшнади. Шаҳарда Исфаҳон, Шероз, Ҳалаб, Хоразм, Бухоро, Қарши ва Кеш шаҳарларининг меъмор ва бинокорлари қўли билан саройлар, масжидлар, мадрасалар, мақбаралар қурилади. Шаҳар ташқарисида эса боғ-роғлар ва бўстонлар барпо этилади (қаранг Амир Темур боғлари). Хусусан, Шоҳи Зинда меъморий мажмуасига мансуб Шодимулк оғо мақбараси, Ширинбека оғо мақбараси ва бошқа қурилади. Шаҳарда Бибихоним жоме масжиди, Амир Темурнинг қароргоҳи Кўксарой ва Бўстонсаройлар қад кўтаради. Умуман олганда Самарқанд ш. Амир Темур даврида ўзининг қад. ўрни Афросиёбяан бирмунча жан.роқда бутунлай янгитдан қурилди. Шаҳар тевараги мустаҳкам қалъа девори билан ўралиб, Оҳанин, Шайхзода, Чорсу, Коризгоҳ, Сўзангарон ва Феруза каби номлар билан аталувчи 6 та дарвоза ўрнатилди. Мовароуннаҳрнинг деҳқончилик воҳаларида, хусусан Зарафшон водийсида ўнлаб суғориш тармоқлари чиқарилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайтирилди. Янги қишлоқлар барпо этилди. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Амир Темур Самарқанд атрофида қад кўтарган бир қанча янги қишлоқларни Шарқнинг машҳур шаҳарлари Димишқ (Дамашқ), Миср, Бағдод, Султония ва Шероз номлари билан атади. Амир Темурнинг фикрича, Самарқанд катталиги, гўзаллиги ҳамда теварак-атрофининг обод этилганлиги жиҳатидан дунёдаги энг йирик шаҳарлардан ҳам устунроқ турмоғи лозим эди.
Бу даврда Самарқанд кўпгина Шарқ ва Европа давлатлари билан савдо алоқалари ўрнатган. Самарқандда кўплаб ҳашаматли меъморий иншоотлар қурилган. Йирик шарқшунос олим В. В. Бартолд таъкидлаганидек, Амир Темурнинг фикрига кўра, Самарқанд жаҳоннинг биринчи шаҳри бўлиши керак эди. Амир Темур вафоти (1405) дан сўнг Самарқанд тахтини Улуғбек эгаллади. Улуғбек даврида Самарқандда бунёдкорлик авж олди. Қўшни давлатлар билан алоқалар кучайди. У Ўрта Осиё халқиари илм-фани ва маданиятини ўрта аср шароитида дунё фанининг муайян поғонасига олиб чиқси. Унинг қилган энг катта иши — Самарқанд илмий мактабини ўша давр академиясини барпо этганлиги бўлди. Бу илмий мактабда 200 дан ортиқ олимлар фаолият олиб борган. Улар орасида энг катталари Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший эди. У.нинг илмий мактаби ўз фаолиятида ўрта осиёлик машҳур олимлар Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абул Аббос ал-Жавҳарий, Ибн Турк ал-Хутталий, Холид ал-Марваррудий, Аҳмад ал-Марвазий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Берунийлир бошлаб берган илмий анъанага асосланар эди. У. Самарқанд яқинида расадхона барпо қилди.
ХВ аср охирида Самарқандни Заҳириддин Муҳаммад Бобур эгаллади (1497).
Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврида (ХВИ-ХВИИИ асрлар)
1500-йил Шайбонийхон Самарқандни деярли урушсиз босиб олди. ХВИ аср ўрталаригача Самарқанд Шайбонийлар давлатининг пойтахти бўлиб турди. Ўша вақтдан рус босқинига қадар (1868) Бухоро амирлиги таркибида эди.


Шайбонийлар дахмаси — Самарқанддаги ўрта аср меъморий ёдгорлиги (ХВИ аср). Шайбонийхон 1510-йилда Исмоил И Сафавий билан бўлган жангда ҳалок бўлгач, Самарқандга олиб келиниб ўзи қурган мадрасада мармар супа остига дафн этилган. Супа остига Шайбонийхондан ташқари бошқа шайбоний султонлар ва маликалар: Маҳмуд Султон (1503—04 й. ўлдирилган), Маҳдий султон, Ҳамза Султон (1511-йил ўлдирилган), Муҳаммад Темур Султон (1511-йил в.э.), Қутлуғ Муҳаммад Султон (1545-йил в.э.), Абулхайр Султон (1511-йил удсирилган), Ёдгор Султоним (1526-йил в.э.), Шахрибону хоним (1535-йил в.э.), Шоҳ Султон хоним (1530-йил в.э.), Суюнч Муҳаммад Султон (1586-йил в.э.) лар дафн этилган.
Аштархоний Имомқулихон даврида (1611-1642) Самарқандда машҳур меъморчилик дурдоналари қурилган. Шунингдек, ушбу даврда Самарқанднинг ҳозирги кунда сақланиб келаётган ёдгорликларидан Абди Берун ансамбли барпо этилди.
Регистон ансамблида Улуғбек даврида бунёд этилган Мирзойи карвонсаройи (ХВ аср) ўрнида Самарқанд ҳокими Ялангтўшбий Баҳодир Мадраса ва жоме масжид қурдирган (1641—1646). Карвонсарой асоси устига Мадраса (шим. шарқий қисмида), ҳужралар ўрнида пештоқ гумбазли масжид (ғарбида) жойлашган. Дастлаб „Ялангтўшбий кичик мадрасаси“ деб номланган. Кейинчалик масжид безагида бошқа бир обида қурилишига етадиган миқдорда олтин сарфлангани учун „тиллакори“ (тилладан ишлов берилган) деб юритила бошлаган. Тилла Қори мадрасасидан шаҳар жоме масжвди ва Мадраса сифатида фойдаланилган. Пештоқ равоғидаги мармар тахтачада безак ишлари 1659—60 йилларда бажарилганлиги ёзилган.
Мирзо Улуғбек хонақоҳи ўрнига Ялангтўш Баҳодир Шердор мадрасасини (1619—36) қурдирган. Улуғбек мадрасасининг рўпарасида жойлашган.
Самарқандга ўзбек адабиётининг шоири ва мутафаккири, нақшбандийлар тариқати вакили Бобораҳим Машраб (1657-1711) ҳам ташриф буюрган.
1723—1730-йилларда қозоклар босқини даврида катта талофат кўрди. 1740—1747-йларда Нодиршоҳга тобе бўлди. ХВИИ асрнинг 1-ярмида олчин уруғидан чиққан ўзбек ҳарбий заминдорларининг катта вакили Ялангтўш Баҳодир Самарқанд ҳокими бўлган. 1758—1868-йилларда эса Самарқанд Бухоро амирлигига итоат қилган.
Бухоро амирлиги даврида (1756-1868)
Амир Шоҳмурод (1785—1800) даврида Самарқандда кўплаб мадрасалар, масжидлар ва турли бинолар қурилган. Хусусан, Зарафшон водийсидаги деҳқончиликка катта эътибор қаратилиб, Зарафшон дарёсидан турли ариқлар (Қозонариқ, Тойман ариғи, Тўғузариқ). Оқдарё ва Қорадарёдан янги ариқлар чиқарилган ҳамда бошқа суғориш иншоотлари қурилган. шаҳрининг ўзи Самарқандни қайта қуриш таркини чизган. Ш. шаҳарда 24 та мавзе қуриб, мамлакатнинг шарқий вилоятларидан бу ерга аҳолини кўчириб келтирган.
1841—1842-йилларда Бухорога Россия элчиси қилиб юборилган шарқшунос Н. В. Ханиковнинг ёзишича, ўша вақтда Самарқанд баланд девор билан ўралган бўлиб, унинг 6 та дарвозаси: Бухоро, Пайкобод, Шоҳизинда, Қаландархона, Сўзангарон, Хожа Аҳрор бўлган. Кечалари шаҳарга кирибчиқиш тақиқланган. Шаҳар деворининг айланаси 13,9 км, унинг умумий майдони эса 10,4 км²ни ташкил қилган. Шаҳарда жуда кўп боғ, ариқзовур ва ҳовузлар, иккита ғиштин карвонсарой ва учта ҳаммом (2 таси Хожа Ахрор ҳаммомлари, биттаси Мири ҳаммоми) фаолият кўрсатган. Кўчалар шаҳарнинг 6 та дарвозасини Регистон майдони билан боғлаган. Бибихоним масжиди билан Чорсу ўртасидаги кўча анча серқатнов бўлган. Қўрғон шаҳарнинг ғарбий қисмида бўлиб, унинг уз. 3,2 км ли ташқи девори ва иккита дарвозаси бўлган. Қўрғонда ҳоким саройи, сипоҳилар яшайдиган уйлар жойлашган. Шаҳар аҳолисининг сони 25—30 мингга етган.
Россия империайси таркибида
1868-йил 1-майда Самарқанд яқинидаги Чўпонота тепалигида рус подшоҳи қўшинлари билан самарқандликлар ўртасида қаттиқ жанг бўлди. Самарқанд аҳолиси шаҳарни босқинчилардан мардонавор ҳимоя қилдилар. Ниҳоят, руслар катта талофатлар бериб шаҳарни 2-майда эгалладилар. Кейинчалик Самарқанд ва Каттақўрғон бекликлари бирлаштирилиб, Зарафшон округи тузилди. Сўнгра унга Панжакент ва Зарафшон водийси юқорисидаги тоғли раёнлар ҳам қўшилди. 1886-йил Зарафшон округи Самарқанд вилоятига айлантирилди. Самарқанд унинг маъмурий ва савдо марказига айланди. Ўша вақтдан бошлаб, шаҳарда янги типдаги бинолар курила бошлади, янги саноат корхоналари қад кўтарди.
Самарқанд европача типдаги қисмини қуриш ишлари 1871-йилда бошланди. Ўша вақтда округ губернатори генерал Абрамовнинг буйруғига мувофиқ, маҳаллий аҳолининг ер участкалари мусодара қилиниб ва сотиб олиниб, офицерлар ҳамда амалдорларга, кичик ҳарбий лавозимдаги оилали кишиларга, ва, мустасно тариқасида, рус савдогарлари ҳамда мешчанларга бўлиб берилган. Кичик лавозимдаги ҳарбийларга „Солдацкая слободка“ деб аталувчи шимоли-ғарбий булук ажратилган. Ўша даврда Эски ва Янги шаҳар ўртасида хиёбон ва боғ барпо этилди, ҳарбий губернатор уйи, казармалар, офицерлар мажлис ўтказадиган бино қуридди. Подшо Россияси мустамлакачилиги даврида Сда бир нечта кайта ишловчи майда корхоналар вужудга келди. Шаҳарда 34 пахта тозалаш, 20 вино, бир неча спирт, пиво заводлари, тегирмонлар ишлаган. Металлни кайта ишлаш заводида бир қанча пресслаш, 2 та йўнувчи, 2 та винт кесиш станоги бўлиб, чўян буюмлар, занжир, ўроқ, паншаха, кетмон, болта каби буюмлар ишлаб чикарилган.
ХХ аср бошига келиб Самарқанддаги корхоналар, темир йўл устахоналарида ишчилар сони кўпайди. 1917-йил 5-декабрда Самарқандда ҳокимият шўролар қўлига ўтди. 1918-йил 11-апрелда Самарқандда шўроларнинг вилоят съезди бўлиб, съездда Туркистон Мухтор Республикаси тузилиши эълон қилинди. 1925—30 йилларда Самарқанд Ўзбекистон пойтахти бўлиб турди. 1991-йил Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Самарқанд республиканинг катта маданий марказига айланди.
Самарқандни ўрганилиши ва тадқиқи
Самарқандни археологик жиҳатдан ўрганиш ишлари ХИХ аср охирларида бошланган эди. 1895-йилда шарқшунос олим В. В. Бартолднинг ташаббуси билан тузилган „Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги“ аъзолари Самарқанддаги Афросиёбни кўп асрлар хазинаси деб қараб, унда кенг кўламдаги археологик қазишма ишларини олиб бордилар. Василий Вяткин, Н. И. Веселовскилар ўтказган археологик қазишмалар натижасида турли хилдаги қадимий буюмлар топилиб музейга берилди. 1908-йилда В. Л. Вяткин Самарқанд чеккасида жойлашган Улуғбек расадхонасининг ўрнини аниқлади ва қазиш ишларини ўтказди. Натижада расадхона ҳаробаси ҳамда унинг ер остидаги бутун қолган қисми қазиб очилди. Ўша даврдан бошлаб Ўрта Осиё халқларининг қад. маданий меросини ўрганишда дастлабки қадамлар қўйилди. 1912—1913, 1929—1930-йилларда В. Л. Вяткин, 1912-йил М.Е. Массон Афросиёбда қазиш ишларини олиб бордилар. А. И. Тереножкин 1945—1948-йилларда С 2500-йиллик тарихга эга деб белгилади; шаҳар тарихи даврлаштирилди.
1950-йиллардан бошлаб Афросиёбда мунтазам археологик қазишмалар ўтказиш, айниқса, 1958-йилдан В. А. Шишкин раҳбарлигида, 1966-йилдан бошлаб эса Я. Ғ.Ғуломов бошчилигида фаоллашди. Афросиёбни ўрганиш ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида, 1966-йилда доимий ҳаракатдаги Афросиёб комплекс археология экспедицияси ташкил этилди. 1970-йилда Самарқандда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мустақил Археология институти ташкил этилиши Самарқанддаги археологик қазишмаларни янада кенг кўламда олиб боришга имконият яратди. Археологик қазишмалар натижасида Самарқанднинг ёши аниқланди ва 1970-йилда шаҳарнинг 2500-йиллик юбилейи кенг нишонланди. 1971—1977-йилларда Ш. Тошхўжаев, 1978—1985-йилларда Г. В. Шишкина қазишма ишларини олиб бордилар. Мустақиллик йилларида археологик қазиш ва илмий тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида франсиялик академик, шарқшунос археологлар Пол Бернар ва Франс Грене, ўзбек археолог олимлари проф. М. Исомиддинов, А.Анорбоев ва тадқиқотчи А. Отахўжаевлар билан ҳамкорликда ишладилар. Натижада, Афросиёбдаги энг қуйи маданий қатламларни ўрганиш жараёнида ер сатҳидан 10-15 метр чуқурликда милоддан аввал ИХ—ВИИ аср ўрталарига оид ашёлар топилди. Булар қўлда ясаб рангли нақш берилган сопол идишларнинг парчалари ва шунингдек, гуваладан тикланган 7 метр қалинликдаги мудофаа девори қолдикларидир. Афросиёбнинг 19 гектарлик арк қисми девор билан бутунлай ўраб олинган. Афросиёбнинг бошқа жойлари ҳам текшириб кўрилганда қуйи қатламларидан шунга ўхшаш ва милоддан аввал ИХ—ВИИ асрларга оид ашёлар топилди.
Афросиёбдан топилган ушбу намуналар Франсияда радиокарбон тадқиқот усулида ўрганилиб, улар милоддан аввал ВИИ асрга, аниқроғи 2750 ёшга тааллуқлилиги исботланди.
Самарқанд бунёд бўлганидан буён у Ўрта Осиёнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида катта мавқега эга бўлиб келди. Шаҳарнинг Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашганлиги, бу ерда қадимдан ҳунармандчиликнинг шойи тўқиш, машҳур Самарқанд қоғози ишлаб чиқариш, кулолчилик, темирчилик, новвойлик, қандолатчилик, бадиий каштачилик ва бошқа турлари ҳамда савдосотиқ ишларининг ривожига туртки бўлди. Самарқандда қадимдан равнақ топган ҳунармандчилик турлари маҳаллагузарларнинг номларида сақланиб қолган, мас. „Сўзангарон“ (игна тайёрловчилар), „Камонгарон“ (ўқёй ясовчилар) ва бошқа номлар ҳозирги кунгача етиб келган.
Самарқанд — аҳолисининг сони ва саноатининг кўлами бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринлардан бирида. 1930-йил ларда пиллакашлик ва шойи тўқиш фабикалари, мева консерва заводи, чой қадоқлаш фабрикаси қурилди. 1940—1970-йилларда Самарқандда „Красний двигател“, „Кинап“, тамакиферментация заводлари, йигирув фабрикаси, суперфосфат заводи, поябзал ва тикувчилик фабикалари, уйсозлик комбинати, чинни заводи ва бошқа корхоналар қуриб ишга туширилди.
Шўролар даврида
Шўро даврида шаҳарнинг европаликлар яшайдиган қисми обод қилинди, аҳолиси ҳам кўчиб келувчилар ҳисобига ортиб борди. Эски шаҳар қисми эса ўз ҳолича ташлаб қўйилди, кўп меъморий ёдгорликлар қаровсиз қолиб, ҳароба ҳолига келиб қолди.
Пойтахтга айланиши
1925-йил 17-февралда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Бутунўзбек Советларининг биринчи таъсис қурултойида „Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг ташкил топиши тўғрисида Декларация“ қабул қилинган. Республиканинг биринчи пойтахти этиб Бухоро шаҳри танланган[9].
2012-йилда „Ўзбекистон“ нашриёти томонидан чоп этилган „Ўзбекистон тарихининг муҳим саналари“ номли китобдаги маълумотларга кўра, 1925-йил апрел ойида мамлакат пойтахти Бухоро шаҳридан Самарқанд шаҳрига кўчирилган. 1930-йилда эса пойтахт Тошкент шаҳрига кўчирилади ва 1991-йил 31-августга қадар ЎзССРнинг, ундан сўнг эса Ўзбекистон Республикасининг бош шаҳри бўлиб келмоқда[9].
Самарқанд мустақил Ўзбекистон даврида
Саноат ва ишлаб чиқариш
Мустақиллик йилларида Самарқандда саноат корхоналари қайта жиҳозланди. Уларда бозор талабига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш амалга оширилди. Саноатнинг асосий қисми хусусийлаштирилди. Аксарият йирик, ўрта корхоналар негизида аксиядорлик жамиятлари тузилди. Кўплаб қўшма корхоналар ташкил қилинди. Самарқанд вилоятидаги мулкчиликнинг барча турига оид 135 йирик саноат корхоналарининг асосий қисми Самарқандда жойлашган. Булар „СамКочАвто“ (автобус ва юк машиналари ишлаб чиқарилади), „Алпомиш“ (тракторлар, гилзапоршенлар), „Тажрибамеханика“ (пармалаш ускуналари), „Кинап“ (киноаппаратура), автомобиллар учун электротехника асбобускуналари заводлари, уйрўзғор совиткичлари корхонаси, суперфосфат, аммофос ўғитлари, сулфат кислотаси ишлаб чиқарадиган суперфосфат заводи, лифцозлик, мармар тахталар, ғишт, асфалтбетон заводларидир.
Шаҳардаги енгил саноат корхоналаридан пиллакашлик, шойи тўқиш, трикотаж, тикувчилик, мебел, поябзал фабикалари, чинни заводи фаолият кўрсатади. Озиқовқат саноатида: университетегирмон, макарон, чой қадоқдаш, сутмой, меваконсерва, вино, пиво, спиртарақ ва алкоголем ичимликлар, қандолат ширинликлари ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд.
Самарқанд вилоятида мустақиллик йилларида қурилган қўшма корхоналарнинг асосий қисми С.да жойлашган. Булар: Ўзбекистон—Туркия „СамКочАвто“, Ўзбекистон—Америка—Англия „УзБАТ“, Ўзбекистон—Чехия „Прага“ (минерал сув қадоклаш), Ўзбекистон—Латвия „Бравосут“ қўшма корхоналари ва бошқа Шаҳар корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг аксари қисми чет элларга экспорт қилинмоқда. Шаҳарда минглаб кичик ва ўрта бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар бор. Самарқандда 25 дан зиёд йўналишда автобуслар қатнайди. Троллейбус қатнови йўлга қўйилган. Шаҳар Тошкент халқаро аэропорти авиалиниялари орқали Республика вилоятлари ва хорижий давлатлар билан боғланган. 2003-йил 30-декабрдан йўловчилар ташувчи Тошкент — Самарқанд электр поезди ишга туширилди.
Туризм ва тадқиқотлар
Самарқанд қадимий тарихи ва меъморий ёдгорликлари туфайли бутун дунё тан олган ҳақиқий музей шаҳрига айланди. Шу боис республика ҳукумати қарори билан 1982-йилда Самарқанднинг Афросиёб шаҳристони, ўрта асрларда бунёд этилган меъморий ёдгорликлар ва ХИХ—ХХ-асрларда қурилган „Янги шаҳар“даги бинолар, тарих ва ўлкашунослик музейлари асосида „Самарқанд давлат бирлашган тарихиймеъморий музейқўриқхонаси“ тузилди. Ўша йилда шаҳарнинг тарихий кисмини муҳофазалаш чегаралари белгиланди.
Самарқанд меъморий-тарихий ёдгорликлари 2001-йилда УНЕСCОнинг Финландияда ўтказилган 25-сессиясида Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.
Самарқандда 73 та йирик тарихий меъморий ёдгорлик: Регистон ансамбли, Шоҳизинда ансамбли, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним жоме масжиди, Руҳобод мақбараси, Абдидарун мажмуаси, Хожа Аҳрор масжиди, Ҳазрати Хизр масжиди ва бошқа сақланган. Ўзбекистон Республикаси президенти И. А. Каримов ташаббуси билан С.да Абу Мансур алМотуридий асСамарқандий дафн этилган Чокардиза қабристони ҳудудида Мотуридий ёдгорлик мажмуи мозорига мақбара қурилди, кабристон обод этилди, Бурҳониддин Марғиноний вафотининг 800 йиллиги (1997), таваллудининг 910 йиллиги (ҳижрий сана бўйича) (2000) кенг нишонланди (Самарқанд шаҳридаги Чокардиза кабристонига дафн этилган). С.нинг марказий майдонига Амир Темур ҳайкали ўрнатилди. Шаҳардаги тарихий обидалар Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон (Афина), Италия (Рим) ёдгорликлари каби ўзининг гўзаллиги билан эътиборни ўзига тортади. С.га ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан минглаб сайёхлар келиб кетадилар. Меҳмон ва сайёхларга хизмат кўрсатувчи: „Афросиёб“, „Самарқанд“, „Зарафшон“, „Богишамол“, „Марказий“, „Президент отел“ каби меҳмонхоналар қурилган. Сайёхларга „Ўзбектуризм“ миллий компаниясининг Самарқанд бўлими ходимлари хизмат кўрсатадилар.
Тадбирлар
2022-йилнинг 15-16-сентябр кунлари Самарқандда СҲҲТга аъзо давлат раҳбарларининг 22-йиғилиши бўлади.
Таълим
Самарқандда 7 та олий таълим муассасаси бор[10].
Самарқанддаги олий таълим масканлари (унт, тиббиёт[11], қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт ва сервис, меъморлик, қурилиш ва хорижий тиллар институтлари)да 19,1 минг талаба ўқийди. 2002-2003 таълим йилида шаҳардаги 36 та ўрта махсус билим юрти, коллеж, академик лицей ва интернат мактабларида 25,7 минг, 67 умумий таълим мактабида 76,7 мингга яқин ўқувчи таълим олди.
2021-йил 8-13-апрел кунлари Финландия делегасиясининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтган. Ташриф давомида Ўзбекистон-Финландия таълим трансформасияси бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтган. Унга кўра, Самарқанд давлат университети ва Финландиянинг Турку университети ўртасида меморандум имзоланган ва Самарқанд давлат университети қошида ўзбек-фин педагогика институти ташкил этилиши айтилган. 2025-йилга қадар Финландия билан ҳамкорликда тузиладиган таълим лойиҳаларига жалб этиладиган талабалар сони 10 000 нафарга етказилиши мўлжалланган[6].
Шаҳар республиканинг асосий фан марказларидан бири. Самарқандда педагогика академияси асосида ташкил топган СамДУ катта мавқега эга. Қоракўлчилик, Исаев номидаги паразитология ва гелминтология (1925), Шредер номидаги боғдорчилик, токчилик ва виночилик, археология илмий тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Самарқанд бўлими турли йўналишдаги илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Самарқандда 4 оммавий кутубхона, 2 та кинотеатр, Самарқанд бадиий музейқўриқхонаси, 3 театр (Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилояти ўзбек давлат мусикали драма театри, А. П. Чехов номидаги рус драма театри, қўғирчоқ театри), шаҳар телестудияси фаолият кўрсатади. „Самарқанд“ газ. чиқади. Шаҳарда 1566 ўринли 11 касалхона, 348 стационарда 1561 малакали врачлар хизмат кўрсатадилар. Чўпонота тепалиги ёнида дам олиш уйи, Марказий, Сўғдиёна маданият ва истироҳат боғлари, болалар „Афсона“ аквапарки, кўплаб стадион, теннис кортлари, „Делфин“ сузиш мажмуи бор.
Самарқанд заминида машҳур донишмандлар, алломалар вояга етган, жумладан, Улуғбек С.да мунажжимлар мактабига асос солди, Мадраса ва расадхоналар қурди. Унинг атрофида бутун бир илмий маскан — Улуғбек академияси таркиб топди. Бу академияда Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи каби машҳур олимлар етишиб чиқди. Улуғбек академиясида амалга оширилган ишлар жаҳон фан оламида тан олинди.
ХВИ-ХВИИ-асрларда Самарқандда Мирам Чалабий, Мулло Абдулали Назмуддин ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн Биричандий, Амир Акбар Самарқандий, Дўстий Самарқандий, Кошифий Самарқандий, Мир Жалолиддин Хоразмий, Мавлоно Абдулхайр Самарқандий ва ҳоказо кўплаб фан ва маданиятнинг машҳур намояндалари ижод этганлар.
Самарқанд шаҳрида ҳозирги кунда халқаро миқёсдаги турли анжуманлар ўтказилмоқда. Айниқса, „Шарқ тароналари“ халқаро мусиқа фестивалининг Самарқандда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Ватанимиз тарихида тутган беқиёс ўрни, самарқандликларнинг асрлар давомида миллий фан ва маданиятимизни ривожлантиришга қўшган буюк ҳиссасининг эътирофи сифатида Самарқанд „Амир Темур“ ордени билан мукофотланди (1996-йил 28-август). Орденни 1996-йил 18-октабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов топширди.
Самарқанд шаҳри (Тошкентдан 354 км узоқликда) эрамиздан аввалги ВИИ асрда ташкил топган. У ўзининг деярли 3 минг йиллик тарихий ёдгорликларига эга ва Темурийлар сулоласи бошқаруви даврига тегишли архитектура ёдгорликлари қадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон, Греция ва Римдаги архитектура дурдоналари сингари катта аҳамиятга эгадир.
Тарихий обидалари
Самарқанд дунё тараққиётининг энг қадимги ва марказий шаҳарларидан бири бўлиб, жаҳон маданияти ва фани хазинасига катта ҳисса қўшган шаҳардир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати раҳбарлигида мустақиллик йиллари Самарқанд шаҳридаги архитектура ёдгорликларини тиклаш ва таъмирлаш, айниқса, эски шаҳар қисмини қайта қуриш ва таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Темурийлар сулоласи яратган архитектура ёдгорликлари Миср, Хитой, Ҳиндистон, Греция, Италия каби давлатларда яратилган архитектура обидаларидан асло қолишмайди.
Мустақиллик йилларида қайтадан барпо этилган ал Бухорий, Мотрудий ва бошқа тарихий мажмуалар таҳсинга сазовордир. Самарқанд қадимий Рим билан тенгдошдир. Унинг тарихий маданиятининг қуйи қатламлари эрамиздан аввалги И минг йилликларга бориб тақалади. У қадимги ва ҳозирги жумбоқли Суғд давлатининг пойтахти Мароқанд шаҳри қолдиқлари билан тиллашади. Самарқанд шаҳридаги Афросиёб жуда кўп қонли воқеаларни бошидан кечирган.
ХИИИ аср бошларида мўғул босқинчилари Ўрта Осиёнинг тинч ҳаётига тажовуз солди, улар жуда кўплаб шаҳарларни, санъат ёдгорликлари ва маданий бойликларини вайрон этдилар. Чингизхон қўшинлари томонидан Афросиёб ер юзидан йўқ қилинди. Уйлар ва саройлар ёндирилди, неча асрлаб сув бериб турган сув қувурлари барбод этилди, гуллаб-яшнаб турган боғлар култепаларга айлантирилди. Бироқ шаҳар ўлмади, аксинча, ХИВ-ХВ асрга келиб янада гуллаб-яшнади. Бу кунлар буюк саркарда Амир Темурнинг Самарқанд шаҳрини ўз салтанатининг марказига айлантиришга қарор қилган даврларга тўғри келди. Амир Темур саройида бўлган испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ўз битикларида Самарқанд ҳақида қуйидагиларни ёзади:
- „Темур бу шаҳарнинг гуллаб-яшнашини хоҳларди, у қайси юртни эгалламасин, у ердан одамларни бу ерга яшаши учун олиб келар, айниқса турли йўналишлардаги усталарни йиғишга ҳаракат қиларди“.
Темур ўз юрти пойтахтини дунёдаги энг катта ва кўркам шаҳарлар қаторига қўшишни истарди. Шу боисдан Самарқанд шаҳри атрофидаги қишлоқлар Бағдод, Дамашқ, Қоҳира каби буюк шаҳарлар номини олдики, Темур ўз пойтахти олдида бу шаҳарлар бир қишлоқчалик бўлишини истарди. Самарқанд шаҳрини 13 та катта боғ яштаниб турарди, уларнинг энг каттаси шу даражада кенг эдики, тарихнинг шоҳидлик беришича, бир куни шу боғда адашиб қолган отни бир ой излашган экан.
Афросиёб Самарқанд шаҳрининг қадимий қолдиқлари, узоқ асрлар давомида 10-15 метр чуқурликда кўмилиб кетган археологик қазилмалари билан машҳур, қадимий аҳолиси ВИ-ВИИИ асрларда ҳозирги Самарқанд шаҳри яқинидаги тепаликларда, тахминан 2 кв км майдонда яшаган. Самарқанд шаҳри ёдгорликлари ўзининг буюклиги билан одамларни қойил қолдирган. Унинг бинолари деворларидаги зангори нақшлари, архитектура шакллари, турли кўринишлардаги геометрик шакллари билан кишини ҳайратга солади. Булар Регистон, Шоҳи Зинда, Гўри Амир мақбаралари ансамблларидир.
Самарқанд атрофидаги Афросиёб тепаликлари бўйлаб Шоҳи Зинда меъморчилик ансамблининг 11 та мақбаралари жойлашган. Бу кўчаларни қуришни ҳеч ким режалаштирмаган, улар ўз-ўзидан юз йиллар давомида барпо этилган. Шоҳи Зинда сўзи „Тирик шоҳ“ маъносини англатиб, унинг маданияти бу юртларга ислом кириб келгунича гуллаб-яшнаган. Афросиёб гуллаб-яшнаган даврларда унинг шуҳрати шу даражада юқори эдики, ўша даврдаги ислом пешволари у билан курашишга ҳайиқишган.
Унинг шуҳрати тўғрисида афсоналар яратилган, улардан бири Муҳаммад Қосим ибн Аббос пайғамбарнинг амакиваччаси эканлиги ҳақидаги афсонадир. „Бибихоним“ номидаги гўзал масжид эски шаҳарга кириш дарвозаси олдидаги майдонда жойлашган. У тўртта иншоотдан иборат бўлиб, булар кириш галерияси, асосий масчид ва иккита кичик масчидлар, улар бир-бири билан айланма гумбазли ва уч қаторли тош деворлар орқали боғланган.
Айтишларича, Амир Темурнинг узоқ мамлакатларга қилган сафарларидан бирида унинг энг суюкли хотини Сароймулкхоним, халқ ичида уни Бибихоним деб ҳам атайдилар, мамлакатдаги энг машҳур башоратчиларни йиғиб, юлдузлар башорат қилган вақтда ушбу масчидни қуришни бошлаган экан. Бибихонимнинг чиройига ошиқ бўлиб қолган ва севги йўлида девона бўлиб ўз жонини фидо қилган ёш меъмор масчидни қурилиши тугаш арафасида ишни пайсалга сола бошлаган, чунки масчид қурулишининг тугаши унинг учун Бибихоним руҳсоридан айрилиши эди. Ана шундай кунларнинг бирида шаҳарга Амур Темурнинг чопари келади ва унинг шаҳарга қайтаётгани ҳақидаги ҳабарни айтади. Бибихоним мачит қурилишини тезроқ тугатишни талаб қилади. Меъмор қурулишни тезроқ тугатиш учун битта шарт қўяди, у ҳам бўлса Бибихонимнинг битта бўсаси эди.
Нима қилиш керак? Бибихоним рози бўлишдан бошқа чора топмайди. У юзига ёстиқ қўйиб, ёстиқ устидан бўсага рози бўлади. Лекин ёш меъморнинг бўсаси шу даражада кучли ва иссиқ эдики, у ёстиқ устидан ҳам ўтиб соҳибжамолнинг юзида из қолдиради. Амир Темур шаҳарга кириб келиб масчидни завқ билан томоша қилади. У хотини билан кўришаётганда унинг юзидан ҳарир пардани олади ва унинг юзидаги изни кўради. Бундан тутоқиб кетган Амир Темур гуноҳкорни топишни сўрайди. Ҳамма ёш меъморни қидиришга тушади, лекин у ўзини мудҳиш жазо, ўлим кутаётганлигини билиб, миноранинг энг баланд нуқтасига чиқади ва олдиндан тайёрлаб қўйилган қанотларни тақиб, Машҳарга учиб кетади… Самарқанд мақбаралари ичида энг машҳури Гўри Амирдир.
Бу мақбара Амир Темурнинг суюкли набираси Муҳаммад Султонга аталган эди, лекин ҳозирги кунда бу ерга Амир Темур, унинг ўғиллари ва бошқа набиралари, ўрта асрларнинг улуғ олими Улуғбек дафн этилган, бу мақбара темурийлар мақбарасига айланган. Эски Самарқанднинг маркази Регистон саналади. Бу ерга шаҳарнинг ҳамма томонидан кўчалар келади. Эски даврларда майдондан катта канал ўтган ва у жуда кўп қум уюмларини оқизиб келган. Шу сабабли бу майдон Регистон номини олганки, маъноси „қумли жой“ ёки „қумли майдон“ маъносини англатади. Регистон ХВ асргача катта савдо маркази бўлган.
Улуғбек Самарқандни бошқарган 1409-1447-йилларда майдон ҳарбий кўриклар, қўшинларни кўрикдан ўтказиш, фармонлар ўқиб эшиттириладиган жойга айланган. Ҳозирги кунда Регистон майдонини учта мадраса: Шердор, Тиллакори (ХВИИ асрда қурилган) ва Улуғбек (ХВ асрда қурилган) мадрасалари безаб турибди. Улуғбек мадрасаси олимнинг кўрсатмаси билан 1420-йилда қурилиши бошланган. Тўрт бурчакли ва тўрт минорали бу мадрасанинг ичида тўртбурчак ҳовлиси бор ва ҳовлига қаратиб тўрт томондан ҳужралар қурилган. Улуғбек мадрасаси ўзининг бой меъморий терма нақшлари, геометрик тузилиши ва осмон акс этиб турган майдони билан фан ва маданиятнинг буюк асари сифатида сақланмоқда.
Улуғбек замонида Самарқанд Ўрта Осиёнинг билим ўчоғига айланди. Ўша даврларда бу ерга дунёнинг энг таниқли математиклари, астрономлари, тарихчи олимлари йиғилишган. Улуғбек замонасида танлаб жалб қилинган олиму-фузалолар, унинг обсерваториясида хизмат қилган олимлар фаннинг ажойиб сиру-асрорларидан воқиф бўлдилар. Бутун жаҳоннинг савдогарлари, шоиру-уламолари ва олимлари „Жаҳоннинг қимматли дурдонаси“ аталмиш Самарқандга интилганлар. Самарқанднинг кўп асрлик тарихи Рудакий, Бобур, Жомий, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Муқимий, Фурқат, Қозизода Румий каби фан ва санъатнинг улуғ мутафаккирлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Самарқанд — афсонавий шаҳар, ҳар бир жой, кўчалар, ҳавзалари ўз тарихига эга. Афрасиёбнинг шимолий шарқидаги тепаликларда Амир Темурнинг набираси Улуғбекнинг осмон жисмлари ва юлдузларини ўрганиш бўйича қурган расадхонасининг бир қисми сақланиб қолган. Расадхона биноси 1449-йилда бузиб ташланган, ҳозирги кунда ташриф буюрувчилар расадхонанинг ер ости қисминигина кўришлари мумкин. Самарқандда тарихий обидалардан ташқари кўпгина дам олиш масканлари ҳам мавжуд. Тахтақорачи довони яқинидаги Омонқутан масканида ҳозиргача Самарқанд шаҳри тўғрисидаги қизиқ-қизиқ афсоналарни эшитиш мумкин. Бундан ташқари ушбу вилойтда неандерталлар лагери қолдиқлари топилган.
Маъмурий-ҳудудий бўлиниши
Самарқанд шаҳрининг умумий майдони — 120 км². Шаҳар ҳудуди Самарқанд тумани билан ўралган. Самарқанд ушбу туман ҳудудига кирмайди ва вилоятга бўйсунувчи шаҳар ва Самарқанд вилояти маъмурий маркази мақомига эга.
Ҳозирги пайта Самарқанд шаҳри ички маъмурий-ҳудудий бўлинувга эга эмас (маҳаллаларни ҳисобга олмаганда). Шаҳар ҳудудини маъмурий туманларга бўлиш, илк бор 1939-йилда амалга оширилган эди. Ўша йилнинг 10-феврал куни Самарқанд шаҳри ҳудуди уч маъмурий туманга: Боғи-Шамол (русча: Баги-Шамальский), Железнодорожний (русча: Железнодорожный) ва Сиёб (русча: Сиабский) туманларига бўлинди. Боғи-Шамол тумани шаҳарнинг марказий қисмини, Железнодорожний тумани шаҳарнинг ғарбий қисмини, Сиёб тумани эса шаҳарнинг шарқий қисмини, Самарқанднинг тарихий марказини эгаллар эди. 1950-йилларда ушбу туманлар бекор қилинди. 1976-йилда ушбу туманлар қайтадан ташкил этилди. Қайта ташкил этилган туманларнинг фақат биттасининг номи ўзгартирилди: Боғи-Шамол тумани — Боғишамол туманига. 1990-йилларда Железнодорожний туманининг номи Темирйўл туманига ўзгартирилди. 2003-йилнинг охирида Самарқанд шаҳрининг барча уч тумани бекор қилиши ҳақида қарор қабул қилинди ва 2004-йилнинг 1-январида ушбу туманлар бекор қилинди[12].215 та маҳалла фуқаролар йиғини,3 та шаҳарча (Кимёгарлар, Фарҳод,Хишрав) дан иборат.
Аҳолиси
1841 ва 1870 йиллар орасида Самарқандда фақат 10 минг маҳаллий аҳоли яшаган.
2026-йилнинг 1-апрел ҳолатига кўра, Самарқанд шаҳри аҳолисининг умумий сони 607,6 минг кишини ташкил этади[13]. 1975-йил 299000, 1970-йил 267000, 1959-йил 196000, 1939-йил 136000, 1897-йил 55000, 1865-йил 26000.
Самарқанд шаҳри аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар 48%, тожиклар 45% ва эронилар 5%(Марв шаҳри ва воҳасининг қадимги, туркийзабон, шиа аҳолиси, ХВИИИ аср охирларида бу ҳудудга оммавий равишда кўчирилган) ташкил этади.[14][15]
Шаҳарда ҳамда руслар, арманлар, татарлар, корейслар, озарбайжонлар, украинлар, яҳудийлар, поляклар бор. Улар шаҳарнинг маркази ва ғарбий маҳаллаларида яшайди. Бу халқлар Самарқандга ХИХ аср охиридан, айниқса советлар даврида кўчиб келган. Самарқанднинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида араблар яшайди, улар асосан ўзбек тилида сўзлашади; кекса авлод вакилларининг фақат кичик бир қисми араб тилида гаплашади. Шарқий Самарқандда бир пайтлар Марказий Осиё яҳудийларининг катта маҳалласи бўлган, аммо 1970-йиллардан бошлаб юз минглаб яҳудийлар Ўзбекистонни тарк этиб, Исроил, АҚШ, Канада, Австралия ва Европага кетишган. Бугун Самарқандда бир неча яҳудий оиласи қолган. Самарқанднинг шарқий қисмида ўрта осиёлик „лўлилар“[16] (лўли, жўги, паря ва бошқа гуруҳлар) яшайдиган бир қанча маҳаллалар мавжуд. Бу халқлар Самарқандга бир неча асрлар аввал ҳозирги Ҳиндистон ва Покистон ҳудудидан кела бошлаган. Улар, асосан, тожик тилининг шевасида, шунингдек, ўз тилларида гаплашадилар.
Тили
Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбек тили туркий тиллардан бири бўлиб, Самарқандда яшовчи ўзбеклар, туркманлар, самарқандлик эронилар ва аксарият самарқандлик арабларнинг она тилидир. Самарқандда руслар, беларуслар, поляклар, немислар, корейслар, украинларнинг аксарияти, арманлар, греклар, татарлар, озарбайжонларнинг бир қисми рус тилида гаплашади. Самарқандда бир қанча рус тилида газеталар чиқади, улардан энг машҳури „Самаркандский вестник“ (русча: Самаркандский вестник). Самарқанднинг СТВ телеканали баъзи кўрсатувларни рус тилида олиб боради.
Тожик тили Самарқандда иккинчи энг кенг тарқалган тил бўлишига қарамай, у расмий ёки минтақавий тил мақомига эга эмас[15][17][18][19]. Шунга қарамай, Самарқанд давлат университетида ўнта факултетда тожик тили курслари мавжуд ва тожик тили ва адабиёти бўлимида 170 дан ортиқ талаба таҳсил олади[20]. Самарқандда фақат битта газета тожик тилида, кирилл тожик алифбосида чиқади: Овози Самарқанд.
Самарқанднинг маҳаллий СТВ ва „Самарқанд“ телеканаллари бир вилоят радиоси каби тожик тилида ҳам кўрсатувларни тақдим этади. 2022-йилда Самарқандда тожик тилида ҳар чоракда бир марта чиқадиган „Дурдонаи Шарқ“ адабий журнали нашр этилади[20].
Транспорт
Ҳаво транспорти
Самарқанд шаҳрининг шимолий қисмида халқаро аэропорт мавжуд. Самарқанд Халқаро аэропорти йириклиги бўйича Ўзбекистоннинг иккинчи аэропортидир (Тошкент халқаро аэропортидан кейин). Аэропортдан мамлакатимизнинг Тошкент, Бухоро, Урганч, Нукус, Фарғона шаҳарларига, чет эл мамлакатлари шаҳарларидан Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Украинанинг Киев шаҳарларига парвозлар амалга оширилади. АЛдайсанку Сардор
минг сўмдан акажонлар
Темир йўл транспорти
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг энг йирик темир йўл стансияларидан бири жойлашган. — Самарқанд вокзали
Шаҳар ички транспорти
1924-йилнинг ноябр ойидан 1930-йилга қадар Самарқанд шаҳрида буғли трамвай ҳаракатланар эди. 1947-йилнинг май ойида шаҳарда электрли трамвай линияси очилди. Ушбу трамвай линияси 1973-йилнинг август ойигача шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига хизмат қилди. 1957-йилда Самарқандда троллейбус линиялари очилди. Троллейбус қатновига 2005-йилда барҳам берилди. СССР пайтида шаҳарда шунингдек автобуслар қатнови йўлга қўйилган эди.
Ҳозирги пайтда Самарқанд шаҳрида жамоат транспортидан автобуслар, маршрутли таксилар, давлат ва хусусий такси хизматлари қатнови йўлга қўйилган. 2016-йилнинг охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқандда янгитдан трамвай линиялари қурилиши бошланди. Шаҳарда метрополитен қуриш режалари мавжуд.
Самарқанднинг тарихий ва архитектура ёдгорликлари
- Қадимги Афросиёб манзилгоҳлари (мил. авв. ВИИИ аср)
- Улуғбек расадхонаси (1428-1429)
- Шоҳи Зинда архитектура ансамбли
- Ҳазрати Хизр масжиди (ХИХ аср ўрталари)
- Бибихоним масжиди (1399-1404)
- Улуғбек мадрасаси (1417-1420)
- Шердор мадрасаси (1619-1635/36)
- Тиллакори мадрасаси (1647-1659/6
- Чорсу бозори (ХВИИИ аср охири)
- Руҳобод мақбараси (1380-йиллар)
- Оқсарой мақбараси (1470)
- Гўри Амир (1404)
- Намозгоҳ масжиди (17 аср)
- Ишратхона мақбараси (1464)
- Хўжа Аҳрор ансамбли (ХВ-ХХ асрлар)
- Чўпон Ота мақбараси (1430-1440)
- Хўжа Абдудурун қабристони (ХВ-ХИХ асрлар)
- Регистон майдони:
- Дониёр (Даниэл, Даниил) пайғамбар Мақбараси
- Имом ал-Бухорий Мақбараси
- Имом ал-Мотурудий Мақбараси
- Шунингдек кўпгина бошқа кичик Мадраса, Мақбара ва Масжидлар бор[21][22]
Галерея
Адабиётлар
- Самарқанд тарихи, Т., 1—2 ж., 1971;
- Самарқанд (проф. З. М. Акрамов таҳрири остида), Т., 1961;
- Самарқанд шаҳри тўғрисида статистик маълумотлар, С, 2002;
- Умняков И. И., Алескеров Ю. Н., Самарқанд (справочникйўлкўрсаткич), Т., 1968;
- Пугаченкова Г. А., Очиқ осмон остидаги музей, Т., 1981;
- Зоҳидов П., Самарқанд меъморлик мактаби (ХИХ-ХХ аср бошлари), Т., 1965;
- Бартолд В. В., История Самарқанда при Тимуридах. Соч., том 6, М, 1966;
- Пугаченкова Г. А., Ремпел Л. И., Видаюшиеся памятники архитектури Ўзбекистана, Т., 1959;
- Якубовский А. Ю., Из истории археологического изучения Самарқанда, Самарқанд, 1927;
- Шишкин В. А. Калаи Афрасияб, сб. „Афрасияб“, вип. № 1, Т., 1969;
- Шишкин В. А., Афрасияб — сокровишница древней култури, Т., 1966[23]
- Усмонов У. И. Фоотбалл — самий луцҳий футболист мира 1895;
Манбалар
- ↑ Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди
- ↑ [1]
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1996-йил 29-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994-йил 28-августдаги "Самарқанд шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
- ↑ Абу Райкҳан Бируни, Канон Масуда. Избраннйе произведения. — Том 5, частъ 1. — Ташкент, 1973 год. — с. 471
- ↑ Руи Гонсалес де Клавикҳо, Дневник путешествия в Самарканд ко двору Темура (1403—1406). Перевод со староиспанского, предисловие и комментарии И. С. Мироковой. М., 1990 год
- ↑ 6,0 6,1 [2]
- ↑ 7,0 7,1 Грене Ф., Карев Ю. В., Исамиддинов М., Археологическиэ работи на городищэ Афрасиаб//Вестник МИЦАИ, випуск 1, 2005 год, с. 34
- ↑ Самарқанд — маълумот Катта совет энсиклопедиясидан олинди..
- ↑ 9,0 9,1 „Лотинда ёзилган 1930-йилги ҳужжат: Ўзбекистон пойтахтини Тошкентга кўчириш ҳақида“ (уз). Дарё.уз (2020). Қаралди: 2.1.23.
- ↑ Самарқанддаги олий таълимлар[сайт ишламайди]
- ↑ Самарқанд давлат тибиёт институти
- ↑ Административно-территориальное деление города Самарканд 1939-2004, 2019-08-18да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-10-24
- ↑ Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри ҳақида умумий маълумот, 2015-11-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-03-27
- ↑ Акинер, Ширин; Джалили, Моҳаммад-Реза; Граре, Фредериc (2013). Тажикистан: Тҳе Триалс оф Индепенденcе. Роутледге. ИСБН 978-1-136-10490-9 п. 78, „Букҳара анд Самарканд, инҳабитед бй а маркед Тажик мажоритй (…)“
- ↑ 15,0 15,1 Лена Жонсон (1976) „Тажикистан ин тҳе Неw Cентрал Асиа“, И. Б. Таурис, п. 108"
- ↑ Марушиакова; Попов, Весселин. „Мигратионс анд Идентитиэс оф Cентрал Асиан ‘Гйпсиэс’“. Cонференcе: Асиа Паcифиc Соcиологиcал Ассоcиатион (АПСА) Cонференcе “Трансформинг Соcиэтиэс: Cонестатионс анд Cонвергенcес ин Асиа анд тҳе Паcифиc” (2014-йил 1-январ). Қаралди: 2-сентябр 2023-йил.
- ↑ Карл Cорделл, „Этҳниcитй анд Демоcратисатион ин тҳе Неw Эуропе“, Роутледге, 1998. п. 201:
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедcатодай.орг - ↑ „Статус таджикского языка в Узбекистане“. Лингвомания.инфо — лингвоманиа.инфо. 2016-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-март.
- ↑ 20,0 20,1 Фолтз, Ричард. А Ҳисторй оф тҳе Тажикс: Иранианс оф тҳе Эаст, 2нд эдитион. Блоомсбурй Публишинг, 2023 — 186-бет. ИСБН 978-0-7556-4964-8.
- ↑ „Расмий сайти“. 2014-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-ноябр.
- ↑ Самарқанд номли сайёра[сайт ишламайди]
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Самарқанд“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- Convert errors
- Amir Temur ordeni sohiblari
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Samarqand viloyati
- Oʻzbekistondagi Jahon merosi obyektlari
- Oʻzbekiston shaharlari
- Samarqand
- Buyuk Ipak yoʻli boʻyidagi aholi punktlari
- Pages with non-numeric formatnum arguments
- Pages using duplicate arguments in template calls
- Pages with reference errors