Samarqand qamali (1868)
1868-йилдаги Самарқанд қамали — ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги Самарқанд шаҳрида Россия империяси ва Бухоро амирлигининг бир нечта ўзбек уруғлари иттифоқидан ташкил топган қўшинлари ўртасидаги ҳарбий зиддият[3]. Туркистон юришларида рус император қўшинларининг Самарқанд қал’асини қарши томондан мудофаа қилиши. Зиддият натижасида рус қўшинлари гарнизони қарши томоннинг қамали ва бир неча марталик ҳужумларини йўққа чиқаради. Россия томонининг ғалабаси Туркистон генерал-губернаторлиги устидан бошқарувни мустаҳкамлайди ва Бухоро амирлигининг кучсизланишига сабаб бўлади.
| Самарқанд қамали | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Асосий зиддият: Россия империясининг Ўрта Осиёдаги мулклари | |||||||||
| |||||||||
| Рақиблар | |||||||||
| Қўмондонлар | |||||||||
| Кучлар | |||||||||
| 660 аскар | 65000 мингга яқин қўзғолончи[1] | ||||||||
| Йўқотишлар | |||||||||
| 49 киши вафот этган, 172 киши яраланган[2] | номаълум | ||||||||
Асосий зиддият
ХИХ аср ўрталарида Россия империяси Ўрта осиёга империяга душманлик кайфиятида бўлган мусулмон халқларни бўйсундириш ва империя ҳудудларини кенгайтириш мақсадларида бир нечта ҳарбий юришлар уюштиради. 1864-йилда Қўқон хонлиги ва Россия империяси ўртасида ҳарбий зиддиятлар бошланади. Қўқон хонлиги кучлари тез орада тор-мор этилганлигини кузатган ва минтақада Россиянинг ҳукмдорлиги бошланишидан ҳадиксираган бухоро амири Россияга қарши урушга қўшилади. Таъминотдаги етишмовичиликларга қарамай рус қўшинлари Қўқон-Бухоро тандемининг кучларига қарши бир нечта жангларда ғалабага эришади. Натижада иттифоқдошлар маълум бир ҳудудларни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлишади, кейинчалик ушбу тарк этилган ҳудудлар генерал Константин фон Кауфман бошқарувидаги Туркистон генерал губернаторлигига қўшиб олинади[4][5].
Ержар яқинида Бухоро қўшинлари устидан қозонилган ғалабадан сўнг генерал фон Кауфман амир Музаффарга Россия фойдасига ўзгарган янги чегара лойиҳасини тасдиқлашни таклиф қилади. 1868-йил баҳорида Бухоро томонининг лойиҳани имзолашдан бош тортиши жанговар ҳаракатларнинг қайта бошланишига олиб келди. Кауфман амирни Россия томонидан таҳрирланган ва амир томонидан имзо чекилмаган ҳужжатга кўра империя мулкига бостириб киришга тайёргарлик кўришда айблайди ва 4 минг нафардан ортиқ аскардан иборат ҳарбий отряд билан, 1868-йил апрелда Зарафшон юришига киришади. Юриш давомида амирликнинг энг йирик шаҳри Самарқандни олишга қарор қилади.
Бу вақтга келиб Бухоро қўшинлари Самарқанднинг Чўпонота тепаликларида жойлашган эди. 1868-йил 1-майида рус қўшинлари тепаликларга ҳужум бошлайди. Сарбозларнинг ўқ ва тўпларининг узлуксиз отишларига қарамай, рус аскарлари дарёдан ўтишади. Бухороликларнинг авангардларини мағлуб этиб, Чўпон ота чўққисини эгаллашади ва Бухоро қўшинларини чекинишга мажбур қиладилар.
1868-йил май ойида Бухоро амири Музаффар қўшинларини бир қатор мағлубиятлар натижасида Самарқанд шаҳрига олиб кириб чекинмоқчи бўлади, бироқ кўплаб ҳужум ва қамаллар натижасида ҳолдан тойган шаҳар аҳолиси эшикларни ёпиб, амир қўшинлари шаҳарга киришига тўсқинлик қилади.
1868-йилнинг 14 (26)-майида рус қўшинлари ХВИИИ асрдан буён манғитлар сулоласи ҳукмдорлик қиладиган Бухоро амирлиги ҳудудий бирлигидаги Самарқанд шаҳрини босиб олишади.
Қамалга олиб келган сабаблар
Генерал Кауфман Зарафшон водийсидаги вазиятни мустаҳкамлаш ва чекинаётган Бухоро қўшинларини тўлиқ мағлуб этиш учун қўшини билан шаҳарни тарк этади. Самарқандда 685 кишидан иборат кичик гарнизон шаҳар мудофааси учун қолдирилади[6]. Самарқандда қолдирилган аскарларнинг айримлари ярадор, айримлари жанговор ҳаракатларда иштирок этмаганлардан бўлиб, ҳарбий жиҳатдан унчалик кучли бўлмаган кишилар эди. Улар ихтиёрида 4 та пиёда, битта сапёр ротаси, 2 та тўп ва 2 та мортир мавжуд бўлган. Гарнизонга маёр Штемпел бошчилик қилган[6].
Генерал Кауфманнинг шаҳарни тарк этганидан хабар топган самарқандликлар гарнизоннинг оз сонли аскарлардан ташкил топгани ва диний раҳнамоларнинг чақириқларига қулоқ солиб исён кўтариш учун тайёргарлик кўра бошлайдилар. 1 (13)-июн тонгида бозорда оломон шовқин-сурон кўтариб, бинолар томидан рус аскарларига тош отишни бошлайди ва айни шу вақтда шаҳар деворлари ташқарисида кўп сонли аҳоли йиғилади.
Қўзғолон
Кауфманнинг Самарқандни тарк этганидан хабар топган Шаҳрисабз беклари хитой-қипчоқлар, найманлар, қорақалпоқлар ва бошқа қабилалар вакилларидан иборат катта қўшин йиғиб, кўплаб қуролли отрядлар билан шаҳарга яқинлашадилар. Ҳудди шу вақтда, руслар бошқарувига қарши бўлган бир қанча шахслар шаҳарликлар орасида қўзғолон уюштиришга эришадилар. Рус қўшинларига қарши кайфиятда бўлганлар сони сони 65 минг кишига яқинлашади: 25 минг шахрисабзлик, 15 минг қипчоқ ва 15 минг шаҳар аҳолиси шулар жумласидан.
Рус қўшинларининг асосий қисми Зирабулоқ жангида иштирок этаётган вақтда, Самарқанд шаҳрида қўзғолон бошланади.
Қамал ва шаҳар мудофааси
Кауфман армиясининг асосий кучлари шаҳарни тарк этиши Самарқандни қўлдан чиқариш ҳавфини туғдиради. Шаҳар Шаҳрисабз бекларининг 40 минглик қўшини томонидан қамал қилинади.
Оз сонли қўшини билан бутун шаҳарни мудофаа қила олмаслигини сезган Маёр Штемпел, аскарларини нисбатан ҳавфли нуқталардан олиб, қалъа ичига чекинади ва гарнизонига қалъани мудофаа қилишни буюради. Рус қўшини билан бирга Бухороликлар шаҳар бошқарувига қайтишига қарши бўлган, шаҳар улар томонидан эгалланса ушбу озчиликларга нисбатан репрессия кенг қўлланилишидан ҳавфсираган кўплаб яҳудий оилалари ва эронликлар, рус савдогарлари ҳам қалъа ичига бекиниб, мудофаада русларга ёрдам беришади. Улар орасида таниқли шахслардан Ўрта Осиё бўйлаб саёҳатлар уюштирган машҳур рассом Василий Верешчагин ҳам бўлиб, рассом қалъани ҳимоя қилишда фаол қатнашади. Ушбу зиддиятдаги жасорати учун кейинчалик рассом Авлиё Георгий хочи ордени билан тақдирланган[5][7][8].
2-июн куни шаҳрисабзликлар ноғора ва сурнай садолари остида шаҳарга бостириб кириб, ҳар тарафга тарқалади. Кўп ўтмай, улар махсус асбоблар билан қалъа деворларига тирмашиб чиқа бошлайдилар.
"Константин Петрович фон Кауфман: Туркистон генерал-губернатори." мақоласи учун иллюстрация.
Н. Каразин чизган расм, ўймакорлик. И. Матюшин. " Нива ", 1872-йил, № 52
Қалъанинг деворларининг қалинлиги баъзи жойларда 12 метрга етганлиги сабабли ҳужум билан деворларни ёриб ўтиб бўлмасди. Мудофаанинг заиф нуқтаси сифатида икки нуқта: жанубий девор томонда Бухоро ва шарқий деворлардаги Самарқанд номли дарвозалар кўрилиб, уларни мудофаа қилишга киришилади. Бу вазиятда рус отряди узоқ муддатли мудофаа учун етарли ўқ-дори ва озиқ-овқатга эга бўлган. Қамалчилар биринчи ҳужумини Бухоро дарвозасига бошлайдилар, ушбу нуқтани маёр Албедил бошчилигидаги 77 аскар ҳимоя қилади.
Шаҳрисабзликлар дарвозани бузиб, девордан ошиб ўтишга уч марта уринадилар, бироқ ҳар сафар мерганларнинг отган ўқлари натижасида бунга эришолмайдилар. Маёр Албедил оғир яраланади. Ҳужумчилар дарвозага ўт қўйишади. Ҳудди шу пайтда Самарқанд дарвозасини прапоршчик Машиннинг 30 нафар аскари химоя қилаётган эди. Ҳужумчилар ушбу дарвозага ҳам ўт қўйишади, дарвозадан ўтишга ҳаракат қилишади, лекин рус аскарлари найзалар ёрдамида бунга йўл қўйишмайди. Тўқнашувнинг қизғин палласида прапоршчик Сидоров бошчилигидаги 3-ротанинг захирадаги аскарлари Самарқанд дарвозаси ҳимоячиларига ёрдамга етиб келади. Ушбу нуқтада душман ҳужумини қайтаришга ёрдам берган взвод, тезда Бухоро дарвозасини ҳимоя қилаётган Албедил отрядига ёрдамга шошади.
Шаҳрисабзликлар дарвозалардан ташқари қалъага шарқий девордаги тешиклар орқали киришга ҳаракат қилишади. Махсус қўл ва оёқларга кийиладиган асбоблар ёрдамида деворларга тирмашиб чиқишади. Аммо юқорида уларни рус аскарлари милтиқ ўқлари билан кутиб олишадилар. Кечга томон ҳужумлар тўхтайди, аммо ушбу вақтинчалик муваффақият русларга қимматга тушади: 20 нафар оддий аскар ва 2 офицер ҳалок бўлади. Мудофаанинг дастлабки икки кунида русларнинг умумий кўрган талофатлари ўлдирилган ва ярадорлар билан биргаликда 150 кишини ташкил қилади[9].
3-июн куни эрталаб ҳужум қилиш қайта жонланади. Яраланган маёр Албедил ўрнига Бухоро дарвозалари мудофаасига расман ҳеч қандай лавозимга эга бўлмаган подполковник Назаров бошчилик қилади. Бу офицер жасур, лекин ичкиликка ружу қўйган, такаббур, ҳеч қандай ҳокимиятни тан олмайдиган одам сифатида ном қозонган бўлиб[6], аскарларни руҳлантириш ва ҳатто тунда ҳам ўз позициясини тарк этмаслигини кўрсатиб қўйиш учун ўз лагерини дарвоза ёнига тикишни буюради. Шаҳрисабзликлар эрталаб соат 8 ларда дарвозанинг куйган қолдиқларини синдириб, руслар қурган тўсиқни бузиб ўтиб, битта тўпни қўлга киритадилар. Рус аскарлари найзалар билан қўл жангига киришишади. Шиддатли қўл жангидан сўнг қамалчилар чекинишади, аммо тез орада бошқа йўналишларда ҳужумни бошлаб юборишади.
Комендант, маёр Штемпел, зарурат туғилса, саройга чекинишни кўзлайди ва сарой фаол равишда мудофаа ҳолатига келтирилади. Рус гарнизони ички келишувига кўра, ҳужумларга қаршилик қилишга имкон қолмаса ушбу сўнгги чекиниш нуқтасида барча қурол, ўқ дориларни портлатиб юбориш режалашитирилади. Портлаш учун 4-июнга ўтар кечаси барча порох ва снарядлар саройга йиғилади[10]. 4, 5 ва 6-июн кунлари Шаҳрисабзликлар бир қанча ҳужумлар уюштирган бўлсаларда, кучлари заифлашгани сезилади. Бундан хабар топган гарнизон қарши ҳужум уюштиришга киришиб, шаҳар кулбаларига ўт қўя бошлайди[8].
Бу орада қамалдан хабар топган фон Кауфман қўшинини йиғиб, шошилинч тарзда Самарқанд томон юради. 7-июн куни генерал Кауфмандан шаҳарга яқинлашаётгани ҳақида хабар етиб келади[8].
8-июн куни Бухоро қўшинлари шаҳарни шошилинч равишда тарк этишга киришади ва шаҳарда қолган оз сонли душманга қарши гарнизон ҳужумга ўтади. Тез орада рус қўшинларининг илк партияси етиб келади ва уларнинг ортидан генерал Кауфман отряди билан шаҳарга кирди. Исён кўтарган аҳолини жазолаш мақсадида, шаҳар марказидаги катта бозорни аскарларига талон-торож қилдириб, сўнгра ёқиб юборади.
8 кунлик мудофаа давомида рус гарнизонининг йўқотишлари 49 кишини ташкил қилади ва 172 киши яраланади.[11]
Натижа
Русларнинг Самарқанддаги ғалабасидан сўнг Бухоро амири тинчлик сулҳини таклиф қилишга мажбур бўлади. Россия империяси ихтиёрига катта ҳудудлар топширилади.
Россия армияси учун Самарқанддаги ғалаба — Рус Туркистони устидан ўрнатилган мустаҳкам назоратдан ташқари, Россиянинг Қрим урушидан сўнг топталган ғурури ва ҳарбий салоҳиятини қайта тиклаган муҳим ғалаба сифатида кўрилади.
Манбалар
- ↑ Терентьев М. А. История завоевания Средней Азии (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-11-07 санасида архивланган) Т. 1. СПб., 1903. стр. 453
- ↑ „Хронологический указатель военных действий русской армии и флота. Том ИВ. 1855-1894 гг. стр.79“. 2020-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-декабр.
- ↑ Маликов А.М. Тҳе Руссиан cонқуэст оф тҳе Букҳаран эмирате: милитарй анд дипломатиc аспеcц ин Cентрал Асиан Сурвей, волуме 33, иссуэ 2, 2014,пп.180-198
- ↑ Моррисон, Алехандер. Руссиан Руле ин Самарканд 1868-1910: А Cомпарисон wитҳ Бритиш Индиа (эн). ОУП Охфорд, 2008-09-11. ИСБН 9780199547371.
- ↑ 5,0 5,1 Соуcек, Сват (2000). А Ҳисторй оф Иннер Асиа. Cамбридге Университй Пресс. ИСБН 9780521657044. п. 198
- ↑ 6,0 6,1 6,2 霍渥斯. Ҳисторй оф тҳе Монголс: Фром тҳе 9тҳ то тҳе 19тҳ Cентурй ... (эн). 文殿閣書莊, 1880.
- ↑ Моррисон, Алехандер. Руссиан Руле ин Самарканд 1868-1910: А Cомпарисон wитҳ Бритиш Индиа (эн). ОУП Охфорд, 2008-09-11. ИСБН 9780199547371.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Верещагин В. В.. На войнѣ в Азии и Европѣ. Типо-лит. Т-ва И. Н. Кужхнерев, 1898.
- ↑ Абаза К. К. Завоэваниэ Туркестана. Расскази из воэнной истории, очерки природи, бита и нравов туземсев — СПб., 1902. — 310 с.
- ↑ Терентев М. А. История завоэвания Средней Азии (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-11-07 санасида архивланган). Т. 1. СПб., 1903. стр. 465
- ↑ 150 лет подвигу русского гарнизона при обороне Самарканда. // Военно-исторический журнал. — 2018. — № 5. — 4-я стр. св.вкл.
Адабиётлар
- Самарқанд мудофааси // Ҳарбий ва денгиз фанлари энциклопедияси / таҳрир. Г. А. Леэра. тури. В. Безобразов ва Cомп. СПб. 1895-йил
- Заравшанский поход 1868 г. // Ҳарбий энциклопедия : [18 тоннада] / эд. В. Ф. Новицкий… [