Саммит — давлат ёки ҳукумат раҳбарларининг бирор бир мавзу муҳокамаси учун ташкиллаштирилган, оммавий ахборот воситаларининг кенг таъсири, юқори хавфсизлик ва олдиндан келишилган кун тартиби асосида кечувчи халқаро учрашув. Франклин Д. Роосевелт, Wинстон Чурчилл ва Иосиф Сталинларнинг Иккинчи Жаҳон уруши давридаги йиғилишлари муҳим саммитлар таркибига киради. Бироқ, саммит атамаси Генева саммити (1955) гача бундай учрашувлар учун кенг қўлланилмаган[1]. Совуқ уруш даврида Америка президентлари совет ёки хитойлик ҳамкасблари билан яккама-якка учрашувлар ўтказишганида, оммавий ахборот воситалари бу воқеани „саммит“ деб аташган. Совуқ урушдан кейинги давр „саммит“ тадбирлари сонининг кўпайишига олиб келди. Ҳозирги кунда халқаро саммитлар глобал бошқарувнинг энг кенг тарқалган ифодасидир[2].

Манбалар