Samoyiddin Husenov
Ҳусенов Самойиддин Косимович (1946-йил, Бухоро) – Бухоро вилояти ҳокими (1996—2011-йил декабр)[1].
| Самойиддин Косимович Ҳусенов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1996 – 2011 | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Мавлон Раҳмонов |
| Вориси | Муҳиддин Эсонов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1946-йил Бухоро |
Биографияси
Самойиддин Ҳусенов Тошкент политехника институтининг Бухоро филлиалини (ҳозир Бухоро муҳандислар технология институти) тамомлаган. 1963-йилда Бухоро ипак-ўраш комбинатининг мутахассиси бўлди. 1971-йилда у партия органларида ишлай бошлади[2]. 1986-йилдан Бухоро вилоят ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, режалаштириш комиссияси раиси бўлиб ишлаган. 1992-йилда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари, иқтисодиёт ва статистика бош бошқармаси бошлиғи бўлди[3].1994-йилда у Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари бўлган. 1996-йилда О'збекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг буйруғи билан у Бухоро вилояти ҳокими этиб тайинланди[4]. 2011-йилда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Бухоро вилоят депутатлар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Самойиддин Ҳусенов Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган[5]. ОАВ маълумотларига кўра Самойиддин Ҳусенов коррупсия ва уруғ-аймоқчиликка боғлиқ айбловлар билан лавозимидан олинган[5][6].
1997-йилда Олий Мажлиснинг 2-чақириқ депутати бўлди. 1999-йилда 2-чақириқ Олий Мажлиснинг депутати этиб тайинланди. 2005-йилда у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб сайланди[2]. 2017-йилда Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш „Нуроний“ жамғармасининг Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб сайланган[7]. 2020-йилдан эса Бухоро вилоят Нуронийлар кенгаши раиси лавозимига тасдиқланди[7].
Оиласи
2011-йил декабр ойида Самойиддин Ҳусейновнинг ўғли Шарофиддин Ҳусейнов ва қариндошлари коррупсион жиноятларда ноҳақ айбланиб, қамоққа олинган[6]. 2012-йил 8-октабрда суд ҳукми эълон қилинган. Унга кўра, Шарофиддин Ҳусейнов 13 йилга, яна бир кичик ўғли 10 йилга, жияни Висолиддин Ҳусейнов 14 йилга озодликдан маҳрум этилган[6]. Кейинчалик 2016-йилда барча ноҳақ айбланиб қамалиб чиққан Ҳусеновлар Олий Суднинг тегишли қарорларига мувофиқ оқланишган.
Мукофотлар
- „Меҳнат шухрати“ ордени.
- икки марта „Ўзбекистон Қаҳрамони“ мукофотига номзод бўлган[2].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/неwсА.пҳп?ст=1171003860
- ↑ 2,0 2,1 2,2 ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1013880830
- ↑ ҳттпс://регнум.ру/неwс/1242604.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://уз.спутникнеwс.ру/20160922/3763940.ҳтмл
- ↑ 5,0 5,1 „Ўзбекистон бош вазири Бухоро ҳокимини лавозимидан бўшатган“ (2022-йил 27-декабр). Қаралди: 31-август 2022-йил.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „Бухоро собиқ ҳокимининг ўғиллари ва қариндошлари қамалди“.
- ↑ 7,0 7,1 „Бухоронинг собиқ ҳокими вилоят Нуронийлар кенгаши раиси этиб тайинланди“ (2020-йил 11-июн). Қаралди: 31-август 2022-йил.

