Сарф
„Сарф“ (тўлиқ номи: Ўзбек тили қоидалари тўғрусида бир тажриба. Биринчи китоб: Сарф ёки морфология) – Фитрат томонидан ёзилиб, 1924-йилда чоп этилган ва ўзбек тили қоидаларига бағишланган дарслик[1]. Дарслик дастлаб эски ўзбек ёзувида, кейинчалик янги жорий этилган лотин ёзувига асосланган „Яналиф“ алифбосида чоп этилган.
|
| |
| Муаллиф(лар) | Фитрат |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Тил |
Чиғатой тили Ўзбек тили |
| Жанр(лар)и | Тилшунослик |
| Нашр этилган санаси | 1924 |
Тарихи
„Сарф“ асари 1924—1930-йилларда жами олти марта қайта нашр этилган. Иккинчи Тил ва имло қурултойи 1921-йил Тошкентда, учинчи қурултой эса 1926-йили Бокуда бўлиб ўтган эди. Бу асар орқали Фитрат ўзбек тилидаги 9 та унли товушини санаб ўтган (Аа, Ää, Ээ, Ии, Иı, Оо, Öö Уу, Üü) ва шундай деган[2]:
„Ўзбек тили ҳам умумий турк тилининг бир тармоғидир. Умумий турк тилида бўлган 9 та унли ўзбек тилида ҳам мавжуддур“.
1923—1930-йилларда асар мактабларда ўқитилган[3].
Манбалар
- ↑ „“САРФ” ВА “НАҲФ” ‒ БИРИНCҲИ ЎЗБЕК ТИЛИ ГРАММАТИКАСИ“. 2024-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-феврал.
- ↑ „Жадидчиларнинг “О’збек лотин алифбоси”дан намуна олиш керак – Ватан Манзаралари“ (уз). ВОА (2021-йил 30-март). 2021-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
- ↑ „Танланган асарлар“. 2024-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-феврал.