Sartlar

Сарт — (савдогар), ХИХ — ХХ аср бошларида Ўрта Осиёнинг айрим вилоятларида (Фарг'она, Тошкент, Хоразм) ижтимоий табақа бўлган. Бухоро амирлигида бу ном ишлатилмаган.[1]
Россия империяси даврида ҳокимият томонидан „Сарт“ сохта миллати билан биргаликда „сарт“ сохта тилини яратишга уриниш бўлган, аммо бу тажриба муваффақияцизликка учраган.[2]
11 аср филологи Маҳмуд Қошг'арий сарт атамасини савдогар ма'носида ишлатган.[3]
Россия империяси даврида Самарқандлик ма'рифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий сарт атамасини мустамлакачилар томонидан ўзбекларга нисбатан қўлланилишини танқид қилиб чиққан эди.[4]
1922-йилда “Ақ жоб қозоқ” газетаси сарт сўзини Тошкент аҳолисига нисбатан қўллаганда ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий бу мақолани танқид қилган. Мустамлакачи Остроумов тўранинг давриларини эслатиб юборяпти деб ёзганди Қодирий. “Биз, ўзбеклар, кимлар томонидан бўлса бўлсун, исмимизга қайси мақсад биландир тақилган «сарт» сўзига қарши курашдик”.[5]
Россия мустамлакачилик сиёсати тарафдори Эрдманнинг фикрича сарт алоҳида тил бўлган[6] ва сартлар ўзбек тилига ассимиляция бўлиб йўқолиб кетган.[7]
Рус манбаларидаги ма’лумотлар
“Фрази на сартовском язике” (Сарт тилидаги иборалар) деб номланган сартча-русча сўзлашгич бўлиб, 1884 йили З.А Алексеэв муаллифлигида Тошкентда чоп этилган. 1926 йилдан бошлаб “сарт” номи аҳоли рўйхати ва сиёсий муҳокамалардан чиқариб ташланди.
Абашиннинг сўзларига кўра, Россия империяси келишидан олдин Ўрта Осиёда “этник гуруҳлар” бўлмаган. Фақат Россиянинг келиши билан Ўрта Осиёда халқлар пайдо бўлди.[8]
Россиялик этнолог Абашиннинг фикрича Фарғона водийси аҳолисининг асосий қисмини келиб чиқиш жиҳатидан эронзабон сартлар ташкил қилган, кейинчалик собиқ Совет ҳокимияти сиёсати оқибатида улар ўзбеклашиб кетганлар. С.Н. Абашиннинг ушбу фикрига умуман қўшилиб бўлмайди.[9]
Манбалар
- ↑ Соболев Л. Н. Географические и статистические сведения о Зеравшанском округе (с прилозҳением списка населоннйкҳ мест округа)//Зап. ИРГО по отделению статистики. СПб., 1874. Т.4. С. 299. Прим. 1.
- ↑ Ингеборг Балдауф, Соме Тҳоугҳц он тҳе Макинг оф тҳе Узбек Натион. Cаҳиэрс ду Монде руссе эт совиéтиқуэ, Вол. 32, Но. 1, 1991, с.80
- ↑ Махмуд ал-Кашгари. Диван Лугат ат-Турк / Перевод, предисловие и комментарии З.-А. М. Ауэзовой; индексы составлены Р. Эрмерсом. — Алматы: Дайк-Пресс, 2005. с.331
- ↑ Беҳбудиж Маҳмудҳо'жа, Сарт со'зи мажкҳулдур // Беҳбудиж Маҳмудҳузҳа, Танланган асарлар. Тузатилган ва то'лдирилган 2-нашри. Тошкент: Ма'навият, 1999, б.193-202
- ↑ Адиб Холид. 0 ‘збекистон таваллуди: илк СССР даврида миллат, империя ва инқилоб. Тошкент: «Академнашр», 2022. 260-бет.
- ↑ ҳттпс://www.ббc.cом/узбек/лотин-43142177.амп
- ↑ ҳттпс://www.ббc.cом/узбек/лотин-43142177
- ↑ Абашин, С.Н. Возвращение сартов? Методология и идеология в постсоветских научных дискуссиях // Антропологический форум 10 (2009), с.252.
- ↑ Улугбек Абдуллаев ФАРҒОНА ВОДИЙСИ АҲОЛИСИ: этник таркибни шаклланиши ва этномаданий муносабатлар тарихи. Т., 2016, 10 бет
Адабиётлар
- Ингеборг Балдауф, Соме Тҳоугҳц он тҳе Макинг оф тҳе Узбек Натион. Cаҳиэрс ду Монде руссе эт совиéтиқуэ, Вол. 32, Но. 1, 1991.
| Викиомборда „Сартлар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |