Гдаńск
Интéрêц дес натионс де л’Эуропе, дéвéлопéс релативемент ау cоммерcе, 1766

Савдо — 1) товар муомаласининг бир тури, меҳнат маҳсулотлари ва хизматларни олдисотди йўли билан айирбошлаш шакли. Бунда товар ҳариди миқдори, товар сифати, сотишдан олдин ёки кейин хизматлар кўрсатиш, сотиб олинган товар ёки хизмат ҳақини ҳисобкитоб қилиш тартиби ва бошқа шартлашилади; 2) сотувчилар ва ҳаридорлар ўртасидаги қиймат алмашувига доир муносабатлар. Товар ишлаб чиқариш пайдо бўлиши билан товарларни пул воситасида айирбошлаш, яъни Савдо вужудга келган. Халқ хўжалигининг ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида ажралиб чиққан ва товарларни олиш, сотиш ва улар билан боғлиқ хизматлар кўрсатишда воситачилик фаолиятини амалга оширадиган тармоғи. Ишлаб чиқариш билан истеъмолни ўзаро боғлайди, товарларни сўнгги истеъмолчи (аҳоли)га етказишни таъминлайди. Улгуржи ва чакана савдога бўлинади. Улгуржи Савдо — товарларни ишлаб чиқариш истеъмоли ёки қайта сотиш учун йирик партияларда сотиб оладиган ёки сақлайдиган, уларни чакана Савдога, истеъмолчи ёки бошқа савдо ташкилотларига сотадиган муассасалармажмуи. Чакана Савдо — бевосита истеъмолчининг пул даромадларига айирбошлаш йўли билан якка ёки кичикроқ миқдордаги товарларни сотиб охирги истеъмолчига хизмат кўрсатади. Савдо ички ва ташқи Савдога бўлинади. Ички Савдо бир мамлакат доирасида товар муомаласига хизмат кўрсатади. Ташқи Савдо мамлакатлараро товар муомаласини қамрайди. Суғурта, туризм, фрахт, банк фаолияти „кўринмас“ (жорий ҳаракатлар бўйича сезилмас) С.га киради[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Савдо“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар