Сахалин — Осиёнинг шарқий қирғоқлари ёнидаги орол. Россия Федерацияси Сахалин вилояти таркибида. Узунлиги 948 км, эни 100 км га якин, майдони 76,4 минг км². С.ни материкдан Татар бўғози ажратиб туради. Охота ва Япон денгизлари билан ўралган. Қирғоқлари бўйлаб чўзилган тоғлар (энг баланд жойи — Лопатин тоғи, 1609 м) орасида пасттекисликлар жойлашган, шим. қисми текислик. Тоғлар, асосан, қумтош, сланецлар, метаморфлашган жинслар ва қум гиллардан таркиб топган. Ородда тошкўмир (ғарбий қисмида) ва нефт (шимоли-шарқида) конлари бор.

Сахалин
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Иқлими муссонли иқлим. Жан.ғарбий соҳили Сусима оқими таъсирида анча илиқ. Йилига 400–750 мм ёғин ёғади. Асосий дарёлари — Тим ва Поронай. Тупроклари подзол, ботқоқ ва аллювиал тупроклар. Ер юзасининг аксари қисми ўрмон (оққарағай, қорақарағай, пакана кедр, тилоғоч). Ўрмонлар тагида бўлиқ ўтлар ўсиб ётади. Орол ғарбида курил бамбукзорлари учрайди. Ҳайвонот дунёси Сибирникига ўхшаш, лекин бирмунча камбағалроқ. С. европаликларга ХВИИ асрдан маълум бўлса ҳам унинг орол эканлиги фацат Г. И. Невелский экспедицияси вақтида (184849) аниқланди. 1855-йил тузилган РоссияЯпония шартномасида С. икки давлат ўртасидаги умумий мулк деб белгиланди. 1875-йилга келиб С.ни Россия бутунлай эгаллади. Россиянинг мағлубияти билан тугаган Россия—Япония урушидан сўнг икки ўртада тузилган Порцмут сулҳ шартномасига (1905) кўра, Жанубий С (50° ш. к.дан жан.) Японияга ўтди.

1920—25 йилларда оролнинг шим. кисми ҳам Япония тасарруфида бўлди, 1925-йил майидан яна Россия таркибида. 1932-йилдан дастлаб Узоқ Шарқ ўлкаси таркибига, 1938-йилдан Хабаровск ўлкаси таркибига кирган Сахалин вилояти ташкил этилди. 1945-йил Жанубий Сахалинни ҳам Россия эгаллади. Қрим (1945) ва Поцдам (1945) конференсияларининг қарорларига биноан Жанубий Сахалин Россияга берилган эди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил