Сегед — Венгриянинг жанубий қисмидаги шаҳар. Чонград медесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 166,1 минг киши (1997). Тиса дарёси бўйидаги порт. Мамлакатнинг иқтисодий ва маданий марказларидан. Йирик озиқ-овқат, тўқимачилик, тикувчилик, ёғочсозлик, кўнпоябзал, машинасозлик саноати корхоналари, резинатехника буюмлари заводи мавжуд. университет, Фанлар академиясининг Биология институти, музей ва театрлар бор. 13— ХВИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. С. яқинида нефт ва газ конлари топилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил