Сент Китц ва Невис, Сент Киц ва Невис Федерацияси (Инглизча: Федератион оф Саинт Китц анд Невис) - Сент Кристофер ва Невис Федерацияси (Инглизча: Федератион оф Саинт Кристопҳер анд Невис) – Кариб денгизининг шарқий қисмидаги. Кичик Антил ороллари архипелагида жойлашган давлат. Майдони 261 км². Аҳолиси 38,7 минг киши (2002). Пойтахти – Бастер шаҳри (Сент Китц оролида). Маъмурий бўлиниши 2 бирликдан иборат.

Саинт Китц ва Невис Федерацияси
Шиор: Cоунтрй Абове Селф
Мадҳия: "О Ланд оф Беаутй!"
Location of Sent-Kitts va Nevis
Пойтахт Бассетерре
Расмий тил(лар) Инглиз
Ҳукумат Ҳамдўстлик
Қиролича Елизавета ИИ
Сер Cутҳберт Себастиан
Дензил Доуглас
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
19-сентабр 1983
Майдон
• Бутун
261 км2 (212-ўрин)
• Сув (%)
<1
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
38,958 (213-ўрин)
• Зичлик 149/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$339 мил. (212-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$8,702
Пул бирлиги Эаст Cариббеан Доллар (ХCД)
Вақт минтақаси УТC–4
• Ёз (ДСТ)
УТC–4
Қисқартма СC
Телефон префикси 1
Интернет домени .кн

Давлат тузуми

Сент Китц ва Невис – конституцияли монархия. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1983-йил 19 сентябрда кучга кирган. Давлат бошлиғи – Буюк Британия Қироли (Чарлз ИИИ номидан иш юритувчи генерал-губернатор). Қонун чиқарувчи ҳокимият органи – бир палатали парламент (Миллий мажлис). Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Ороллар вулкан отилишидан ҳосил бўлган. Энг йирик орол Сент-Кристофер (кўпинча, Сент Киц деб юритилади). Невис ороли ундан 3 км жанубида жойлашган. Иккала орол гўзал ҳосилдор водийлардан иборат бўлиб, ўртасида тоғ чўққилари бор (энг баланд жойи – Мизери тоғи, 1156 м). Иқлими тропик, иссиқ иқлим. Ўртача ойлик температура 18—24°. Йиллик ёғин 700–1200 мм. Тоғларнинг қуйи ён бағирларига шакарқамиш ва ғўза экилади, баландроқда тоғ тропик ўрмонлар ўсади. Ҳайвонот дунёси рангбаранг қуш ва турли балиқлардан иборат.

Аҳоли

Аҳолисининг деярли ҳаммаси африкалик қулларнинг авлоди бўлган сенткицлар (негрлар ва мулатлар)дир. Аҳолининг аксарияти соҳилда яшайди. Диндорлари – протестантлар ва католиклар. Расмий тил – инглиз тили.

Тарихи

Оролларга 1493-йил Х. Колумб келган. ХВИИ аср бошларидан Буюк Британия билан Франсия уртасида талаш бўлган. Бу ерда франсуз ва инглиз манзилгоҳлари барпо этилган. Инглизлар 1628-йил Невис, 1783-йил эса Сент Киц оролни мустамлакага айлантирди. Мустамлакачилар оролларнинг туб аҳолиси— аравакларни шафқациз эксплуатация қилиб, қириб юборди ва шакарқамиш плантацияларида ишлатиш учун африкалик қулларни келтирди. 1882-йил СентКиц, Невис ва Ангиля (Ангуилла) ороллари федерацияси тузилди, у 1958— 62 йилларда Вест-Индия федерациясига кирди. 1967-йил февралдан у „Буюк Британия билан уюштан давлат“ мақомини олди (май ойида Ангиля федерациядан чиқди). 1983-йил сентябрдан Сент Китц ва Невис мустақил давлат. 1983-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 19 сентябр – Мустақиллик куни (1983).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Халқ фаолияти партияси, Сент-Кристофер оролида 1965-йил тузилган; Серташвиш фуқаролар ҳаракати, Нёвис оролдаги тўрт партия уюшмаси; Лейбористлар партияси, 1932-йил асос солинган; Невис ислоҳотчилар партияси, 1970-йил ташкил этилган. Сент-Киц—Невис касаба ва ишчи иттифоқи, 1940-йил тузилган.

Хўжалиги

Иқтисодиётнинг асоси қишлоқ хўжалиги ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатишдан иборат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 5,5%, саноат улуши 22,5%, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва сайёлик улуши 72%ни ташкил этади. 8 минг га ерда деҳқончилик қилинади, унинг 1/3 қисмига Сент-Кицда шакарқамиш экилади, қолган қисми тропик мевазор (манго, авокадо, папайя ва бошқалар) билан банд. Невисда пахта, кокос палмаси, ананас етиштирилади. Аҳоли қадимдан балиқ овлаш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини 50% қондиради. Саноати қандшакар, чигит ва кокос ёғи, газлама, поябзал, доридармон ишлаб чиқарувчи ҳамда электр аппаратлари йиғувчи кичик корхоналардан иборат. Йилига 86 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Автомобил йўллари узунлиги 310 км, тор изли темир йўл узунлиги —36 км. Асосий денгиз порти ва аэропорти – Бастер. Четга хом шакар, пахта, чигит ҳамда кокос ёғи ва бошқа чиқаради, четдан озиқ-овқат, машина ва ускуна, кимёвий мақсулот, нефт маҳсулотлари олади, АҚСҲ, Буюк Британия, Нидерландия, Антигуа ва Барбуда билан савдо қилади. Пул бирлиги – шарқий кариб доллари.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Газеталари: „Демократ“ (ҳафтанома, 1948-йилдан), „Лейбор споуксмен“ („Ишчи нотиқ“, ҳафтада 2 марта чиқадиган газета, 1957-йилдан). Радио ва телевидение ҳукумат хизмати мавжуд, радиоэшиттиришлар 1961-йилдан, телекўрсатувлар 1972-йилдан олиб борилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил