Сент-жонс — Антигуа ва Барбуда давлати пойтахти. Антигуа оролнинг шимоли-ғарбий соҳилида. Аҳолиси 36 минг киши (1990-йиллар бошлари). Иқлими тропик, пассатли иқлим, ўртача ойлик темпатуралар 15° дан 33° гача. Йиллик ёғин 1300 мм. Кариб денгизи бухтасидаги йирик денгиз порти. Четга шакарқанд, ром чикарилади. Нефтни қайта ишлаш, шакарқанд, ром ва пахта тозалаш заводлари, ботаника стансияси бор. Туризм ривожланган. Шаҳарга 1632-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил