Сент-пол — АҚШнинг шим. қисмидаги шаҳар. Миннесота штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 287,1 минг киши (2000). Миссисипи дарёси бўйидаги порт. Полиграфия, озиқ-овқат, кимё, радиоэлектроника, электротехника, автомобилсозлик ва металлсозлик, ҳарбий саноат, металлургия корхоналари; университет бор. Шаҳарга 1841-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил