Сентавр (лот. Cентаурус) — осмоннинг Жанубий ярим шаридаги катта юлдуз туркуми. Гидра, Насос, Паруслар, Кил, Пашша, Сиркул ва Бўри юлдуз туркумлари орасида жойлашган. С.да равшан юлдузлар (энг равшани 0-юлдуз катталигидаги а юлдузи) ҳамда туманлик ва юлдуз тўдалари мавжуд. С.нинг о си қўшалоқ юлдуз бўлиб, бизга энг яқин юлдуз ҳисобланади (масофаси 1,3 парсек ёки 4,3 ёруғлик йилига тенг). 1916-йилда С.нинг йўлдоши кашф этилиб, бош юлдуздан 0,04 ёруғлик йили масофада эканлиги аниқланган. Бу энг яқин (Проксима) юлдуздир.