Sergey Chapligin
Сергей Алексеевич Чаплигин [1869.24. (5.4), Рязан губерняси, Раненберг шаҳри, ҳозирги Липецк вилояти, Чаплигин шаҳри — 1942.8. 10, Новосибирск] — механика соҳасидаги рус олими, гидродинамика асосчиларидан бири, СССР Фанлар академияси академик (1929), Меҳнат Қаҳрамони (1941). Н.Е. Жуковскийнинг шогирди ва сафдоши. Москва университетини тугатган (1890). Марказий аэродинамика институтида ишлаган (1918-йилдан). Илмий ишлари асосан назарий механика муаммоларига доир. Қаттиқ жисмларнинг суюқликдаги ҳаракат қонунларини ўрганган, тезлиги товуш тезлигидан кичик бўлган газ оқимини текшириш усулини ишлаб чиқиб, газ динамикасига асос солган. Чаплигин самолёт қаноти атрофида ҳаво сиркуляцияси тезлигини аниқлаш ҳақидаги постулатни (Чаплигин — Жуковский постулатини) биринчи марта аниқ баён қилган. Чаплигин авиация ва аэромеханикага доир мураккаб масалаларнинг ечимини берган[1].
Манбалар
- ↑ "Алексеевич Чаплигин Сергей" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |