Сфалерит

Сфалерит (юн. спҳалерос — алдамчи), пйх алдамчиси — сулфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби ЗнС (67,1% Зн ва 32,9% С). Изоморф аралашмалари: Фе(26% гача), Мп (8,4% гача), Си (15% гача), Cд (9,2% гача), Ин (2,5%гача), Ҳг(35% гача), Сн (2% гача), Ти (1% гача), Га, Cо, Аг. Темирга бой (10% дан кўпроқ) тури марматит, рангеиз ва оч ранглиси клеёфан деб аталади. С. структураси — С атомларидан ташкил топтан зич кубик ҳолатда бўлиб, тетраэдрик бўшлиқларда Зн атомлари жойлашган, ЗнСНинг гексагонал модификацияси вюрсит деб аталади. С.нинг аралашмаларсиз хили рангеиз ва шаффоф, таркибида Фе борлари жигаррангданқорагача, Фе аралашмаси оз булганларининг яшилсарғиш ранги Cдра, қизил ранги таркибидаги Мп, Си, Аг, Ин ва Ти га боғлиқ. Олмосдек ялтироқ. Қаттиқлиги 3,4—4; зичлиги 3,9—4,1 г/см³. Мўрт. Пезоэлектрик ва пиро электрик хусусиятларга эга. Асосан гидротермал конлар (галенит, пирит, халкопирит, арсенопирит, кварс, калсит, барит, доломит билан бирга) ҳамда чўкинди конларш ҳосил бўлади. Оксидланиш зонасида пйх сулфати (госларит) ва рух карбонати — смицонитта, метаморфизмда синкитта, франклинит, виллемит ва бошқа минералларга айланади. С. рух учун асосий руда бўлиб, ундан яна Cд, Ин ва Га каби қимматбаҳо нодир металлар ҳам ажратиб олинади. С. Қурама тоғлари ён бағридаги (Ўзбекистон, Тожикистон) қўрғошинрух (Қўрғошинкон, Олтинтопган, Сардоб), олтинкумуш (Лашкарак, Қўшбулоқ), мисмолибден (Қалмоққир), касситерицулфидли (Новгарзонсой) ва бошқа кўпгина рудали конларда гидротермал шароитда пайдо бўлади. Ўзбекистон Ғарбида Учқулоч, Ўзбекистон жанубида колчеданполиметалли Хондиза, Тозачорва (Ҳисор тоғлари) конлари мавжуд.