Shahrisabz aeroporti
Шаҳрисабз аэропорти (ИАТА: РБЗ, ИCАО: УТСҲ) – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Хонтепа маҳалласи ҳудудидаги маҳаллий аэропорт[1]. Шаҳрисабз шаҳридан 5 километр (3.1 ми) жануби-ғарбда жойлашган[2].
| Шаҳрисабз аэропорти | |||
|---|---|---|---|
| ИАТА коди: РБЗ – ИCАО коди: УТСҲ | |||
| Қисқача баён | |||
| Аэропорт тури | фуқаролик | ||
| Эгаси | |||
| Оператор | Узбекистан Аирпорц | ||
| Хизмат доираси | Шаҳрисабз | ||
| Жойлашуви | Шаҳрисабз тумани, Қашқадарё вилояти | ||
| Денгиз сатҳидан баландлиги | 1 230 фт / 375 м | ||
| Координаталари | 39°1′59.715″Н 66°46′42.989″Э / 39.03325417°Н 66.77860806°Э | ||
| Харита | |||
|
| |||
| Учиш/қўниш йўлаклари | |||
| Узунлиги | Юзаси | ||
| м | фт | ||
| 1,554 | 5,098 | Бетон | |
Тарихи
Дастлабки даври
Шаҳрисабзда аэропорт 1980-йилларнинг бошида[3], аниқроғи 1983-йилда очилган[2]. 1996-йилгача Тошкентга ёз мавсумида ҳафтасига 4 та, куз-қиш мавсумида эса 3 та авиақатнов ташкил этилган. Шунингдек, Урганч-Шаҳрисабз йўналишида ҳафтасига 2 марта парвозлар йўлга қўйилган. 1993—1995-йилларда Тошкент-Шаҳрисабз йўналишидаги рейслар Қаршида оралиқ тўхташ билан амалга оширилган. Ушбу рейсларда Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган Ан-2, Ан-24, Як-40 самолётлари ҳамда Британиядан харид қилинган РЖ-85 минтақавий самолётларидан фойдаланилган[2].
Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан маҳаллий авиақатновларга бўлган талаб кескин тушиб кетган[3] ва аэрпорт 2003-йил ноябр ойида ёпилган[2].
Қайта фойдаланишга топширилиши
2023-йил 25-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифида 2024-йил 1-январдан бошлаб, туризмни ривожлантириш мақсадида вилоятнинг Шаҳрисабз туманидан АТР самолётида парвозлар йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Фарғона водийси вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилиши маълум қилинди[4][5].
2023-йил 28-ноябрда қабул қилинган „Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм обектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-376-сонли президент қарорида аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш белгиланган. Қарорга кўра, Узбекистан Аирпорц Шаҳрисабз аэропортини Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти талабларига мувофиқ зарур инфратузилма билан таъминлайди. Ўзаэронавигация маркази аэропорт ҳудудида самолётлар ҳаракатини бошқариш инфратузилмасини яратади[6].
2024-йил 31-август куни минтақавий Силк Авиа компанияси Тошкент-Шаҳрисабз йўналишида авиақатновлар 11-сентябрдан бошланишини маълум қилди ва авиакомпания расмий сайтида чипталар сотуви бошланди[7]. 2024-йил 11-сентябр куни соат 13:10 да Тошкентдан парвоз қилган илк самолёт Шаҳрисабз аэропортига қўнди[1].
Инфратузилмаси
Аэропорт терминали соатига 100 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади. 1,554 бй 35 метр (5,098 фт × 115 фт) ўлчамдаги битта учиш-қўниш йўлаги мавжуд. Учиш-қўниш йўлаги АТР-42, АТР-72, Л-410 ва барча турдаги вертолётларни қабул қила олади. Апрони 2 та самолёт ва 4 та вертолётни сиғдира олади[2].
Авиакомпаниялар ва йўналишлар
Ҳозирда Шаҳрисабз аэропортидан ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари Тошкент-Шаҳрисабз йўналишида Л-410 самолётида авиақатновлар амалга оширилмоқда[2].
| Авиакомпания | Манзиллар |
|---|---|
| Силк Авиа | Тошкент[2] |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Шаҳрисабз тумани ҳаётида тарихий воқеа: илк авиақатновлар йўлга қўйилди“. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (2024-йил 12-сентябр). Қаралди: 26-сентабр 2024-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 „Шаҳрисабз аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади“. Газета.уз. Афиша Медиа (2024-йил 11-сентябр). Қаралди: 26-сентабр 2024-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „В Узбекистане запустят аэропорт гражданской авиации для развития туризма“ (ру). ТАСС. ТАСС (2023-йил 25-октябр). Қаралди: 25-сентабр 2024-йил.
- ↑ „Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.“. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати (2023-йил 25-октябр). Қаралди: 26-сентабр 2024-йил.
- ↑ „Қашқадарёдаги иқтисодий имкониятлар таҳлил қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди“. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати (2023-йил 25-октябр). Қаралди: 26-сентабр 2024-йил.
- ↑ „Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм обектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-376-сон қарори“. лех.уз. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. Қаралди: 25-сентабр 2024-йил.
- ↑ „Силк Авиа запустит регулярные полеты по маршруту Ташкент — Шахрисабз“ (ру). Спот.уз. Афиша Медиа (2024-йил 31-август). Қаралди: 25-сентабр 2024-йил.