Shamsuddin Kulol maqbarasi
Шамсуддин кулол мақбараси — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган меъморий ёдгорлик (ХВ аср). Амир Темурнинг отаси Амир Тарағой ва Темурнинг пири Шамсуддин Кулол қабри устига бунёд этилган. Гўрхонанинг тарҳи тўртбурчак (12,1х10,6 м) шаклда, пишиқ ғиштдан қурилган, тўрдаги девори равоқли тоқчалардан ташкил топган. О'ймакори эшиги майда гулли, унинг ислимий нақши ва куфий ёзуви нодир ҳисобланади. Мақбаранинг кулоҳий (қиррадор) гумбази ХХ аср бошларида бузиб ташланган, ўрни бир устунли текис том билан таъмирланган. Шайх Шамсуддин кулол мақбараси Амир Темур даврида шаклланган янги меъморий услубнинг илк намунаси ҳисобланади, айниқса, бино ичидаги гумбаз ости тузилмаси — ўзаро кесишган равоқлар ва улар орасидаги қалқонсимон безаклари меъморий услубга муҳим таъсир кўрсатган[1].
| Шамсуддин Кулол мақбараси | |
|---|---|
|
Шамсуддин Кулол мақбараси (чап) | |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | мақбара |
| Тури | мақбара |
| Жойлашуви | Ипак йўли 89-уй |
| Шаҳар | Шаҳрисабз |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Координаталар | , |
| Қурилиши бошланган | 1373-йил |
| Қурилиши тугаган | 1374-йил |
| Бузилган сана | ХХ аср |
Жойлашуви
Шамсуддин кулол мақбараси „Дорут Тиловат“ мажмуаси таркибида жойлашган. Дорут Тиловат сўзининг маъноси „тиловат қилувчилар“ деганидир.
Тузилиши

Гўрхона тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, умумий майдон 12.1х10.6 метрни ташкил этади. Иншоот тўлалигича пишиқ ғиштдан барпо этилган. Кириш эшиги гуллар билан ўймакорлик асносида яратилган. Унда ислимий нақш ва куфий ёзувлари жой олган. Ёғоч дарвоза бухоролик ганжкор усталар томонидан тайёрланган.
Мақбаранинг қиррадор гумбази мавжуд бўлган. Аммо ХХ асрда мазкур гумбаз қулаб тушади ва кейинчалик унинг ўрнига оддий текис том ўрнатилади[2].
Шамсиддин кулолнинг кўмилган ҳужраси ҳам кўфийча ёзувлар билан безатилган бўлиб бу асосий бино ҳисобланади. Иккинчи бино эса шаклдор ғиштлардан қад ростлаган. Ўз даврида масжид дарвозалари, ибодат қилиш учун махсус жойлар, таҳорат олиш учун саккиз қиррали ҳовуз, шу билан биргаликда, баландлиги 10.5 метрга тенг бўлган минора барпо этилган. Мақбара атрофида мармар зина-пояли кичик боғ ва ғиштин йўлаклар мавжуд бўлган.
Тарихи
Мазкур мақбаранинг қурилиши Амир Темурнинг фармони билан 1373-йилда бошланган. Қурилиш ишлари 1374-йилда ниҳояланган. Мақбара ва мажмуа таркибига кирувчи Миро Улуғбек томонидан барпо этилган Гумбази сайидон мақбараси ҳам бир нечта ҳужралардан таркиб топган. Бу ерда Амир Темурнинг отаси Мухаммад Тарағай ва Амир Темурнинг устози Шайх Шамсиддин кулолнинг қабрлари жойлаштирилган[3].
Таъмирланиши
Илк мустақиллик йилларида когонлик диндорлар ва нақшбандия тариқати етакчилари томонидан Шамсиддин кулол дафн этилган жойга яқин ҳудудда бирмунча оддий мақбара бунёд этилган. Аммо, авлиёнинг айни кўмилган жойи аниқланмай қолган. 2008-йилда айни ҳудуд аниқланиб шу ердаги 6 гектар майдонда икки қаватли мақбара барпо этилган[4].
Яна қаранг
Адабиётлар
- „Шамсуддин Кулол мақбараси“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 10-жилд (Шарқ — Қизилқум). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005.
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шамсуддин Кулол мақбараси“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „СҲАМСУДДИН КУЛОЛ МАҚБАРАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?“. легаcй.уз. Қаралди: 08-2023.[сайт ишламайди]
- ↑ „Қашқадарё вилояти“. узбекистан.травел. Қаралди: 08-2023.
- ↑ „Сайид Амир Кулол мақбараси“. мерос.уз. Қаралди: 08-2023.