Shamsuddin kulol
Шамсуддин кулол ёки Шамсиддин Кулол (тах. 1305-йил, Кеш — вафоти 1370-йил, 28-ноябр Кеш) – шайх. Шарафиддин Али Яздий „Зафарнома“ асарида берган маълумотига кўра, Амир Тарағойнинг пири.
Шамсуддин кулол | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | тахминан 1305-йил |
| Вафоти |
1370-йил, 28-ноябр |
| Дини | Ислом |
„У қадрли шайх Шамсуддин Кулолга сидқидилдан ихлос қиларди ва унинг муборак қабрига (зиёрат учун) тез-тез бориб турарди“, деб ёзади Али Яздий.
Шамсуддин кулол тасаввуфда суҳравардийлик тариқатига мансуб бўлган. Айни пайтда у хожагон тариқатига ҳам ҳурмат билан қараган. Амир Темурнинг ҳам унга нисбатан ихлоси жуда кучли бўлган, салтанатни бошқарган чоғларида ҳам Шамсуддин кулол қабрини зиёрат қилиб турган. 1373–1374-йилларда Амир Темур Шамсуддин кулол қабри ёнида бир гумбаз-мақбара қурдиради ва отасининг хокини ўша ерга кўчиртириб, Шамсуддин кулол қабрининг қибла (ғарб) томонига дафн этади[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шамсуддин кулол“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |