Shamsulmulk
ШамсулмулкШамсулмулк, Малик Шамсулмулк (Наср) ибн Иброҳим Тамғачхон (1020 — 1080, Бухоро) — Қорахонийлар ҳукмдори (1068—80).
Ғарбий қорахонийлар хоқонлиги асосчиси Иброҳим ибн Насрнинг ўғли. Салжукийлар султони Алп Арслоннинг бевақт ўлимидан кейин ШамсулмулкТермиз ва Балхни қисқа муддат ишғол қилиб турган. Бироқ тез орада Алп Арслоннинг вориси Маликшоҳ бу шаҳарларни ўз давлатига қайта қўшиб олган. Бошқа тарафдан Қодир Юсуф Тамғачхон ва унинг ўғиллари Шамсулмулкка қарши кураш олиб бориб, ундан Сирдарёнинг шимоли ва Фарғона водийсини тортиб олганлар. Шамсулмулк Мовароуннаҳр, хусусан, Бухорода катта қурилишлар олиб борган.
"Бухоро тарихи" асарида келтирилишича, Бухоро Шамсулмулк ва унинг атрофларида қурилган кўплаб меъморий обидалар Шамсулмулк номи билан боғлиқдир. У Бухородаги Жоме масжидини таъмирлаб, қайта қурган (1069). Кармана яқинидаги Чўли Маликда ҳашаматли карвонсарой ва работ (қаранг Работи Малик) ва Ҳазора қишлоғида Деггароний масжидини ҳам Шамсулмулк қурдирган.
Адабиётлар
Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
|
Қорахонийлар сулоласи | ||||||
| ||||||
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |