Шарқий хитой денгизи, Дунхай — Тинч океанидаги ярим ёпиқ денгиз, ғарбда Хитойнинг шарқий қирғоқлари, жанубида Тайван ороли, шарқда Япониянинг Кюсю ва Рюкю ороллари, шимолида Корея бўғози орқали Япон денгизи билан чегараланган. Майдони — 836 минг км². Денгизнинг ғарбий қисми материк саёзлигида, чуқурлиги шарққа томон ортиб боради. Энг чуқур жойи 2719 м. Иқлими муссонли, довул кўп бўлади. Ўртача температура февралда 5° дан (шимоли-ғарбда) 15° гача (жануби-шарқда), августда 26°. Йиллик ёғин 1100 — 2200 мм (асосан, ёзда ёғади). Шарқий қисмида доимий шарқий оқим — Шимолий Пассат илиқ оқими мавжуд. Шимоли-шарқий Хитой денгизига қуйиладиган энг йирик дарё — Янсзи денгизга катта миқсорда чучук сув келтиради, шу сабабли ғарбида сувнинг шўрлиги шарқига нисбатан камроқ (5— 10%о дан 30—34,5%о гача). Сув қалқиши ярим суткалик (7,5 м гача). Балиқ ва бошқа денгиз ҳайвонлари овланади, туз олинади. Йирик портлари: Шанхай, Ханчжоу, Нинбо, Сзилун, Нагасаки.

Шарқий Хитой денгизи
Sharqiy Xitoy dengizi - Sharqiy Xitoy dengizi
Шарқий Хитой денгизи
Жойлашуви Тинч океани
Координаталари 30°Н 125°Э / 30°Н 125°Э / 30; 125
Океан типи Океандаги ярим ёпиқ денгиз
Юзаси 836000 км2
Ўртача чуқурлиги 114
Энг катта чуқурлиги 2719
Сув ҳажми 258000 км2

Манбалар