Шавкат Раҳмон
Файл:Шавкат-раҳмон1.жпг
Таваллуди 12-сентябр 1950-йил
Вафоти 2-октябр 1996-йил(1996-10-02)
(46 ёшда)
Касби шоир, таржимон
Мукофотлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1996)

Ҳаёти

ХХ аср ўзбек шеъриятининг ўзига хос вакили, миллатпарвар шоир Шавкат Раҳмон 1950-йил 12-сентябрда Ўш (шаҳар) шаҳрида туғилган. Отаси Раҳмонберди ва онаси Офтобхон асли шаҳрихонлик эдилар. 1966-йил ўрта мактабни битиргач, икки йил кетма-кет ТошДУнинг филология факултетига ўқишга ҳужжат топширади, лекин танловдан ўта олмайди.

Матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига танлов эълон қилингач, ўз шеърларини юборади ва танловдан ўтади. У ерда тенгдошлари Ҳалима Худойбердиева, Мурод Мухаммад Дўст, Собит Мадалиэв каби адиблар билан ёнма-ён сабоқ олади. 1973-йили Москвадаги М. Горкий номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга кўчиб келди. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлади. Шавкат Раҳмон 1996-йил 2-октябрда узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг вафот этди[1][2].

Ижоди

Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилояти газеталарида босилди. 1978-йилда „Рангин лавҳалар“ номли биринчи шеърий тўплами нашр этилди. Шундан сўнг „Юрак қирралари“ (1981), „Очиқ кунлар“ (1983), „Гуллаётган тош“ (1984), „Уйғоқ тоғлар“ (1986), „Ҳулво“ (1988) каби қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқди. Шавкат Раҳмон ўз қўли билан тайёрлаган „Сайланма“си вафотидан кейин 1997-йилда нашр этилган. Бундан ташқари Ш. Раҳмон испан шоири Гарсиа Лорканинг шеърларини испан ва рус тилларида ўзбек тилига таржима қилган.

Унвонлар

1996 йилда шоирга „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими“ унвони берилди.

Асарлари

Манбалар