Шайбоний Муҳаммад (тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн алҲасан) (749, Ироқнинг Восит ш. — 805, Рай ш. яқинида) — фақиҳ, мусулмон ҳуқуқинн тизимга солиб, тартиб берувчилардан бири. Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Молик ибн Анасдан сабоқ олган. Бағдоднинг энг эътиборли фақиҳларидан бири саналган, Ракка ш. қозиси этиб тайинланган. Абу Ҳанифа илмий меросини тўплаган. Фиқҳга оид алМабсут (2номи — Китоб аласл филфуру) тўпламини тузган ва унга "Китоб аззиёдат"ни қўшимча қилган. Фиқҳ бўйича катта маълумотнома — "Китоб ал жоме алкабир" ва кичик маълумотнома — "Китоб ал жоме ассағир"ни, шунингдек, ҳарбий хуқуққа оид асар ва бошқаларни ёзган. Ш. Молик ибн Анаснинг "алМуватта" (оммавий, барчага тушунарли маъносида) асарининг тузувчи ва шархловчисидир. шаҳрининг шогирдлари орасида энг машҳури Муҳаммад ашШофиъий ҳисобланади.