Шегуй — Ғарбий турк хоқонлиги ҳукмдори (610—618).

Машҳур турк хоқони Қорачурин (Тарду; 576—603) хоқоннинг ўғли, Тун ябғунинг (619— 630) акаси. Шегуй даврида хоқонлик қўшинлари жануби-ғарбий ҳудудларда фаол ҳаракат юрита бошлаган. У Баҳром Чубин томонидан Эронга буйсундирилган (589). Амударёнинг юқори ҳавзаларидаги вилоятларни қайтадан хоқонлик таркибига киритган ва Эроннинг шим.шарқий вилоятларига ҳужум уюштириб, Сосонийлар устидан йирик ғалабага эришган ва Исфаҳон, Рай каби шаҳарларни қўлга киритган. Ш. ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун бошқарувда бир қатор ўзгаришларни амалга оширади. Хусусан, Ғарбий Турк хоқонлигига тобе сулолалар ўрнига бевосита хоқонлик томонидан тайинланган ноиблар қўйилган.

Адабиётлар

  • Кляшторнйй С. Г., Савинов Д. Г., Степнйе империи древней Евразии. Санкт-Петербург: Филологический факул'тет СПбГУ, 2005.