Shift
Шифт, шип — хона, айвон ва бошқалар деворларининг юқоридан қопланган тепа қисми; томнинг уй ичидан кўриниши. Текис ва релеф (пастбаланд)ли Шифт хиллари кўп учрайди. Ибодатхона, сарой каби йирик иншоотларнинг Шифтлари қадимдан безатилган. Ўзбек халқ меъморлигида вассаш Шифт, тўсин устига қамиш (чий) ташлаб сувалган ёки тахта қоқиб чиқилган ламба Шифт кенг тарқалган. Ўзбекистон ҳудудида бунёд этилган меъморий ёдгорликлар (сарой, мадраса, масжид ва бошқалар) Шифти қадимдан ганч, ёгоч ўймакорлиги, нақшлар билан жозибадор безатилган.
Замонавий турар жойларнинг Шифтлари темир бетон яхлит плита ўрнатиб яратилади, сўнгра суваб ишланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |