Shimoliy Karolina
Шимолий Каролина – Америка Қўшма Штатларининг штатларидан бири. Пойтахти - Ралеигҳ шаҳри. АҚШ иттифоғига 21-август 1959-йилда кирган, ундан олдин - Дакота Территорй деб номланган.
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Ралеигҳ | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Чарлотте Ралеигҳ Греэнсборо | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 28-ўринда 139,389 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 11-ўринда 8,683,242 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 11-ўринда $336,398 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
39-бўлиб 2-ноябр 1889 | ||||
| Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
| Қисқартма | НC [37] | ||||
| Штат гули | Америcан Догwоод | ||||
| Штат дарахти | Лонглеаф Пине | ||||
АҚШнинг шарқий қисмидаги штат. Майдони - 136,4 минг км². Аҳолиси - 8,3 млн. киши (2002). Маъмурий маркази — Роли шаҳри. Штатнинг шарқий қисми Атлантика бўйи пасттекислигида, ғарби Аппалачи тоғлари (энг баланд жойи 2037 м) ва Пидмонт платосида. Январнинг ўртача температураси шимоли-ғарбида 0° дан, жанубишарқида 8° гача, июл ойида шимолида 24°, жанубида 26°. Йиллик ёғин 1000–1300 мм. Дарёларининг қуйи қисмида кема қатнайди. Аппалачи тоғларида кенг баргли ўрмонлар қисман сақланган. Иқтисодиётининг етакчи тармоғи — тўқимачилик саноати. Штат ип- газлама ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда 1-ўринда. Тамаки, ёғочсозлик (мебел), тикувчилик саноати корхоналари бор. Алюминий эритилади, кимёвий толалар ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик ривожланган. Асосий экини — тамаки, шунингдек, ер ёнғоқ, маккажўхори, сабзавотлар экилади. Чорвачиликда, асосан, қорамол, чўчқа боқилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |