Шоҳ Маҳмуд Чурос, Мирза Шоҳ Маҳмуд ибн Мирза Фозил Чурос (ХВИИ аср) — тарихчи олим. Ҳаёти, асосан, Ёркенд хонлигининг маркази — Ёркендда ўтган. Ш.Шоҳ Маҳмуд Чурос Ёркенд хонлари Абдуллахон, Исмоилхон, Абдуррашидхон, Муҳаммад Аминхонга бағишлаб тарихий асарлар ёзган. Бешта тарихий асаридан "Анис аттолибин" (1639—40) ва "Тарихи Шоҳ Маҳмуд ибн Мирза Фозил чурос" (1670; қисқача "Тарих") асарлари бизгача сақланиб қолган.

СҲ.Шоҳ Маҳмуд Чурос "Анис аттолибин" асарини ишқия тариқатининг ишоқийя сулуки раҳнамосига бағишланган. Унинг форс тилидаги "Тарих" асари чиғатой хони Исмоилхонга бағишланган бўлиб, бу асар нуфузли сарой аъёни Эркебек таклифига биноан яратилган. Муаллиф бу асарни ёзишда Муҳаммад Ҳайдарнинг "Тарихи Рашидий" асаридан кенг фойдаланган. Бу асар сўз боши ва 118 та бобдан иборат бўлиб, Шарқий Туркистон (муаллиф иборасича, Мўғулистон)да 1670-йилгача бўлган воқеаларни ўз ичига олган. Муаллиф ўзи мансуб бўлган чурос қабиласи ҳақида муфассал маълумот берган. Шунингдек, асарда қозоқ хони Таваккал ва укаси Ишимхоюшш Шарқий Туркистон (Чалиш ва Турфон)даги фаолияти ҳам ёритилган. Асар қўлёзмаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти ва Россия Давлат кутубхонаси (Москва)да сақланади.

Адабиёт

  • Материалм по истории казахских ханств ХВ ХВИИИ веков, АлмаАта, 1969.