Shopur I
Шопур И (? 272) – Эрон шоҳи (239 ёхуд 241-йилдан), Сосонийлардан. Ардашир И нинг ўғли. Отаси даврида бошланган давлат ҳудудини кенгайтириш ва уни мустаҳкамлаш ишларини давом эттирган[1]. У катта ҳудудларни босиб олган. 260-йил Эдесса яқинида Рим қўшинларини тормор келтириб, император Валериан ҳамда унинг қўшинининг катта қисмини асир олган. Сурия, Арманистон, Шим. Месопотамияни бўйсундирган (262—263). Шопур И Турон ҳудудига ҳам босқинчилик юришлари қилиб Кушон подшолигита қарши Ҳирот, Сейистон, Марв, Гиркания, Кушоншаҳр ва бошқалар вилоят ва шаҳарларни эгаллаган, Суғд ва Чоч воҳасига бостириб кирган. Шопур И даврида Эронда кенг миқёсда ирригация ва қурилиш ишлари олиб борилган, кўплаб шаҳарларга асос солинган[2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |